Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ҳужжатлар йиғишда оворагарчилик бўлмайди

12.10.2018

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармасида оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ва шаҳарлар Давлат хизматлари мар­каз­лари­нинг жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида амалга оширган иш­лари ҳамда ушбу соҳага янгидан қўшилган фаолият турлари тўғ­рисида бошқарма бош­лиғининг ўринбосари Э. Баҳодиров ах­бо­рот берди.

Жумладан, бугунги кунда воҳамизда давлат хиз­мат­лари мар­каз­лари фуқароларга 70 дан ортиқ турдаги хизматларни кўр­сат­моқда. Бу фаолият тури тажриба тариқасида олинган За­рафшон шаҳрида 100 тадан ортган. Марказларга шу кунгача аҳо­лидан 103 минг 933 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг ак­са­рияти сув, электр энергияси ва газ билан таъминлаш ма­са­лаларини ташкил этмоқда.

Журналистларга тизимда келгуси йилларда юз бе­радиган ўз­га­ришлар хусусида ҳам керакли маълу­мот­лар берилди. Хусусан, бир пайтлар фуқаролар ўз­ларига зарур ахборотларни олиш ёки баъзи бир ижти­моий ҳолатларни қайд этиш учун айрим идо­ра­лар эшиги ол­дида ҳафталаб навбат кутишгани, бунга ор­тиқча вақт ва маблағ сарфлашган бўлса, эндиликда бундай ҳо­латларга йўл қўйилмайди. Яъни, қонунчи­лик­ка кири­тилган тегишли ўз­га­ришлар боис, Давлат хизматлари марказларининг ваколатлари кен­гайиб, уларга юкла­тилган вазифалар кўлами ҳам ошди. Ар­хив, ФҲДЁ, ички ишлар органларидан ҳужжат йиғиш бў­ладими ёхуд солиқ  ва коммунал тўлови, олий ўқув юртига қабул жа­­ра­ё­ними — барчасини ДХМларга му­рожаат этиб, бир зумда ҳал этиш­га имконият яратилади.

Брифингда туман ва шаҳар Давлат хизматлари мар­казлари томонидан шу йилнинг 1 октябрига қадар жами 7658 та тад­бир­корлик субъектлари рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида маълумот кел­тирилди. Бу ўз навбатида ишбилармонларга яратилаётган қу­лай ша­роит ва имкониятлардан даракдир.

Текширувлар жараёнида давлат органлари ва бошқа таш­ки­лотлар томонидан тегишли хизматлар кўрсатишда жами 2699 та қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланган. Ку­затилган ушбу кам­чи­ликларни бартараф этиш юзасидан ва­колатли идора­ларнинг 15 нафар ходимидан 8 миллион сўмдан ор­тиқ жарима давлат ҳисобига ундирилган. Шу давр­да 31 нафар фуқаро маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган. Бу туман ва шаҳар ҳокимликлари, мактабгача таълим муассасалари, соғлиқни сақ­лаш, меҳнат ва банд­­лик инспекцияси, сув оқова, газ ва электр таъ­ми­ноти корхоналарида фаолият юритаётган шахслар ҳи­со­бига тўғри келади.

Брифинг давомида ОАВ вакилларини қизиқтирган бар­ча са­волларга батафсил жавоб қайтарилди.

Жамолиддин АҲТАМОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея