Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Аҳоли осойишталиги йўлида

12.10.2018

Замонавий ҳаётимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиш жуда мушкул. Ҳозирда фаолият юритаётган ҳар бир корхона ёки ташкилот иш жараёнида улардан самарали фойдаланишга ҳаракат қилади. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳам бундан мустасно эмас. Юртимизда мазкур тизимда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида осойишталик посбонларининг ҳаётимиздаги ўрни ҳам тобора юқори аҳамият касб этмоқда. Республикамиз вилоятлари марказларида қўлланила бошлаган "Хавфсиз шаҳар" Концепцияси эса тизимда амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқди.

Унга асосан, Навоий шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаш­ти­риш бошқар­ма­си ташкил этилди. Унинг ва­зифаси ишни режалаштириш, ташкил этиш ва таҳлил қилиш, мавжуд куч ҳам­да воси­та­ларни тақсимлаш, бу би­лан хизмат си­фатини оши­риш­дан иборатдир.

Жамоат хавфсизлиги, ҳуқуқ­бу­зарлик­лар­нинг олдини олиш ва уларга қар­ши ку­раш­ни таъ­мин­лашга йў­налтирилган тад­бирлар дас­турида ички ишлар ор­­ган­лари­ни техник модерниза­ция қи­лиш­га алоҳида эътибор бе­рил­ган. Одамлар оммавий тўп­­ла­на­диган жамоат жой­лари­да ку­за­тув ка­мералари ўрна­тиш, йўл ҳа­ра­кати қоида­лари­га риоя қи­лин­маган ҳолларни ви­део­­лавҳа ҳо­лати­да қайд этиш, чорраҳа­лар­ни фавқулодда вазиятларда тез­кор ра­виш­да маъ­лу­мот олиш им­ко­нини бе­­рув­чи техник ускуналар билан таъмин­лаш шу­лар жум­ла­сидандир.

— Вилоятимиз марказининг маъ­мурий бинолари, таълим муассаса­лари, савдо ва хиз­мат кўрсатиш нуқталари каби қатор муҳим аҳамиятга эга объект­ларида, чор­ра­ҳаларда 200 тага яқин ви­деокамера ўр­на­тилган, — дейди бошқар­ма ходими А. Маликов. — Улар ёр­да­мида ҳудуд мунтазам ку­затилади. Ускуна­ларнинг ҳар бири 500 метргача масофада кузатув олиб бо­риши мумкин. Зарур вақт­да кундуз кун­лари 400, тунда эса 200 метр масофада бўлган шахслар ҳақидаги маъ­лу­мотларга аниқ­лик киритиш имкони мав­жуд. Бу қа­тор жиноятларнинг олдини олиш­­­да жуда асқотмоқда. Шунингдек, транс­­порт ёки кўчада ўзига тегишли буюм­­­ларни унутиб қолдирган шахсларга йўқолган нарса­ларни топишда камералар орқали ёрдам кўрсатиляпти.

Октябрь ойининг дастлабки беш куни мобайнида шаҳар кўчаларида 600 га яқин йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати аниқ­ланди. Қоидаларга риоя этилмаган ҳо­латда камера автоматик равишда ав­томобилнинг давлат рақами ҳақида маълу­мот беради ва уни йўл ҳаракати хавфсиз­лиги бошқармаси ходимларига узатади. Улар, ўз навбатида, зарур ҳужжатларни рас­­­мийлаштириб, транспорт во­ситаси эга­­­сига тақдим этади­лар. Жорий йил яку­нигача чорра­ҳаларда сак­сон­тадан ортиқ тех­ник кузатув во­си­талари ўрнатиш мўл­жалланган.

Техник воситалар ор­қали шуб­ҳали шахс­лар ёки қонунбу­зи­лишлар тўғрисидаги тўлиқ маъ­лумотлар ва фотолав­ҳа­лар "Te­legram" ижти­моий тармоғи ор­қали пат­­­руль-пост хизмати хо­дим­­ларига еткази­ла­ди. Ушбу лойиҳа ҳаракат самарадор­ли­гини оши­риш, вақтни тежаш им­ко­нини бе­­ради, осо­йиш­­талик посбон­лари фао­­лия­­тида бу жуда му­ҳим­дир.

Таъкидлаш жоиз, маз­кур янги тех­ноло­гия чет элда ишлаб чиқа­рилган, аммо дас­тур юртимизда тайёр­лан­ган. Бу эса техник воситалар хавфсиз­лигини тў­лиқ таъмин­лай­ди ва маълумот­ларнинг тўғ­ри­лигини кафолатлайди.

Олим ЖАЛИЛОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея