Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Янги муассаса фойдаланишга топширилди

12.10.2018

Хатирчи туманидаги Алишер Навоий номли маҳалла ҳудудида 100 ўринга мўлжалланган "Роҳатой" нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият бошлади.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 5 апрелдаги "Мактабгача таълим тизи­мини янада рағбатлантириш ва ривож­лантириш чора-тадбирлари тўғриси­да"ги қароридан руҳланган "TINIQ FAVVORA" хусусий корхонаси раҳбари Мухтор Fаффоров ушбу масканни ташкил этишни таклиф қилган эди. Қис­қа муддатда боғча барпо этилиб, фойдаланишга топширилди.

Бу ерда болалар учун барча шароит муҳайё этилган. Овқатланиш, дам олиш ва бошқа хоналар зарур ускуналар, адабиёт ва қўлланмалар билан тўлиқ таъ­­минланган. Боғча ҳовлисидан эртак­лар қаҳрамонларининг суратлари чи­зилган плакатлар, ёш ҳунар­манд­ларнинг ижодий ишла­ри жой ол­ган. Ўйинчоқлар етарли даражада. Хоналарда ўрнатил­ган теле­ви­зорлар орқали мада­ний-маъ­рифий кўрсатувлар ҳам­да мульт­фильмлар намо­йиш этилади.

— Муассаса учун бўш турган бино аж­ратилган эди, — дейди М. Fаффоров. — Уни рекон­струк­ция қилиш, ошхона, спорт зали, қозонхона қури­лишини ту­галлаш учун 2 мил­лиард сўмдан ортиқ маблағ сарфладик. Айни кунда бу ер­да 20 нафар, жум­ладан, 4 на­фар олий маълумотли ходим фаолият олиб бор­моқда. Боғ­чага 3-6 ёш­даги 43 нафар болани қабул қилганмиз. Яқинда мактаб учун тайёрлов гуруҳла­рини ташкил этиш режалашти­рилмоқда.

"Роҳатой"нинг тарбияланувчилари бу ерда тенгдошлари билан мулоқотда бўлиш билан бирга, атроф-муҳит билан яқиндан танишади, ундаги ҳар бир жон­зот ҳақида маълумот олади, ўзини қизиқ­тирган саволларга жавоб топади. Истеъ­додли болалар инглиз, рус тилларидан сабоқ олиш­моқда. Қизлар учун бадиий гимнастика тўгараги таш­кил этилган. Кела­жакда шахмат, шаш­ка ва спорт­нинг бошқа тур­лари би­лан ҳам шу­ғул­ланиш им­кони яра­тилади.

Тадбиркорнинг таъ­кидла­шича, бино куз-қиш мавсу­ми­га тайёр ҳолатга кел­ти­рилган. Газ, электр энергия­си, сув таъ­миноти тўлиқ йўл­га қўйилди. Бир сўз билан айтганда, бола­лар­нинг вақ­ти­ни маз­мун­ли ўтказиш ва улар­ни ҳар томон­лама бар­ка­мол этиб тарбиялаш учун барча зарур шароит яратил­ган. Бу эса келажагимиз ворис­ларининг етук инсон бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Сирож АСЛОНОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея