Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Инновацион клуб ўз ишини бошлади

12.10.2018

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбир­корлик, инновацион ғоялар ва техноло­гияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга ошириш бўйича давлат дастури доирасида вилоят "Баркамол авлод" болалар марказида "Ёш олимлар" инновацион клуби ташкил этилди.

Унинг очилиш маросими дои­ра­сида дастлаб мактаб ўқувчи­ла­рининг кўргаз­маси ташкил этил­ди. Унда 10 нафарга яқин ёшлар ишлаб чиқариш, сервис, қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривож­лан­тириш борасидаги инновацион ғоя ва ишланмала­рини намойиш этиб, меҳ­мон­лар эътиборига са­зовор бўлди. Ай­ниқса, Навбаҳор туманидаги 1-умум­таълим макта­би ўқувчи­си Беҳзод Одиловнинг "Иссиқ­хонани автоматик суғо­риш" деб номланган лойиҳаси кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

— Бизнинг воҳамизда иссиқ­хонада сабзавот экин­ларини етиштириш анча ривожланган, — дейди Б. Одилов. — Акса­рият тадбиркорлар экин­­ни суғо­риш жараёнида йўл қўйган хато ва кам­чиликлари учун ҳо­сил 20-30 фоиз­га кама­йиб ке­тади. Ушбу лойиҳам экинни пар­варишлаш, ер­­нинг нам­ли­ги­ни аниқ­лаш ва суғориш иш­лари­­ни автоматик назорат қи­либ, сувни ҳам те­жаш­га ёрдам беради.

Кармана туманидаги 21-умум­­таълим мактаби­нинг ўқув­чиси Ҳумоюн Ҳайда­ров клубга раҳбар этиб тайинланди. У бир неча яр­марка ва мусоба­қа­ларга қатна­шиб, фахрли ўринларни эгал­ла­ётир. Хусусан, жорий йил­да Турин политехника уни­вер­ситети, Тошкент политехни­ка музейи ҳам­кор­лигида таш­кил этилган "Ёш ихтирочилар — 2018" танловида "Ақлли вен­тил­ятор" ва "За­мо­на­вий кран" ихтиролари билан қат­нашиб, "Энг яхши муҳандислик иши" номинацияси бўйича ғолиб бўлди.

Вилоятимизда ўтказилган иннова­цион ярмаркада "Мобиль музлат­кич" ва "Муль­­ти­мерт" номли лойи­ҳа­лари билан қатнашиб, 10 мил­лион сўм пул ҳамда Хи­той давлатига бо­ри­­ши учун йўлланмани қўл­га ки­ритди. Респуб­лика доирасида бў­либ ўтган "Innoweek 2018" ёш их­ти­рочиларнинг инновацион ҳафта­ли­гида "Ақлли уй" лойиҳаси билан қатнашиб, ро­­бо­то­техника ва ме­ха­троника йўна­ли­шида 1-ўринни эгал­­­лади. Яна шунинг­дек, Мексика давлатида робототехника бўйича ташкил этилган халқаро "First glo­bal challange" (Биринчи халқаро му­со­бақа) олим­пиадасида Ўзбекистон жа­моаси аъзоси сифатида ишти­рок этди. Ўрта Осиё мамлакат­лари орасидаги гуруҳлардан унинг жамоасига тенг кела­ди­гани топилмади.

— Ушбу инновацион клубимизга Навоий шаҳ­ри, Кармана ва Нав­баҳор туманлари ўқув­чи­лари­­ни тан­лаб олганмиз, — дейди Ҳ. Ҳай­даров. — Бу бошқа ҳудудларда ҳам таш­­кил этилиши кўзда тутилган бў­либ, улар­нинг раҳбарлари шу ер­да ўқи­ти­лади. Юртимизда биз, ёш­ларни ҳар то­мон­лама қўллаб-қув­ватлаш бўйича амалга оши­рилаёт­ган саъй-ҳаракатлар порлоқ кела­жагимизнинг кафолати­дир. Ана шундай эзгу мақ­садда изла­ниш олиб бо­­раётган кўплаб йигит-қиз­лар ижти­моий-гуманитар, табиий ва аниқ фан­ларда салмоқли ютуқларга эри­шаё­тир. Бу­нинг самарасида фан, таълим ҳамда ишлаб чи­қа­риш со­ҳалари ри­вож­ланиб, юртимиз та­рақ­­қиё­­тига хиз­мат қилмоқда.

Клубга аъзо бўлиш учун ўзининг инно­­вацион ғоя, ихтиро ва лойиҳа­лари билан 50 нафарга яқин ўқувчи му­ро­жаат қилди. Шундан 20 на­фа­ри тан­лаб олинди. Дастлабки маш­ғу­лотда улар иш­тирокида "Хавфсиз уй", "Ақлли қафас" ва "За­монавий чи­қинди ташланадиган қути" ло­йи­ҳа­­лари муҳокама қилинди.

Хуршида НАРЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея