Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Жамоатчилик назорати кучайтирилади

09.10.2018

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят ҳудудий ташкилотида "Жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини такомиллаштириш — давр талаби" мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда нодавлат нотижорат таш­ки­лот­лар раҳбарлари, халқ депутатлари ма­ҳаллий Кенгашларидаги ушбу партия гуруҳи аъзо­лари, O`zLiDePнинг воҳа­миз­даги ҳуду­дий, туман ва шаҳар бўлим­лари аппарат хо­дим­лари, бошланғич пар­тия ташкилотлари раис­­­лари, фаол­лар ҳамда оммавий ахборот во­ситалари ва­киллари иштирок этди.

Амалий семинарда жорий йилнинг 12 ап­рель куни қабул қилинган Ўз­бе­кис­тон Рес­­пуб­ликасининг "Жамоатчилик назорати тўғ­ри­сида"ги Қонунига ало­ҳи­да эътибор қа­ра­тилди. Унинг мақсади дав­лат органлари ва муассасалари фао­лияти устидан жамоат­чи­лик назоратини ташкил этиш ҳамда амалга оши­­риш со­ҳасидаги муносабатларни тар­­­­­­­­тиб­га со­лишдан иборат эканлиги таъкид­­ланди.

Маълумки, мамлакатимизда демок­ра­тик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жа­мия­тини бар­­по этиш жараёнида давлатнинг айрим ва­зифалари, шу жумладан, на­зо­рат функция­лари босқичма-босқич жамоат ҳамда но­дав­лат ташкилотларга берил­моқда. Мазкур қо­нун­нинг қабул қили­ни­ши давлат ҳоки­мияти ва бош­қаруви ор­ганлари томонидан нор­ма­тив ҳуж­жатлар­нинг ижро этилиши устидан жа­моат­чи­­лик, фуқаролик институтлари назо­ра­ти­ни амалга оширишнинг тизимли ва са­марали ҳу­қуқий механизмини яратишга хизмат қи­лади. Унда ушбу назоратнинг тур­лари, шакл­лари ва субъектлари, пред­­мети, шунингдек, уни рўёбга чиқа­риш­нинг ҳуқуқий асослари, давлат ор­ганлари мансабдор шахс­лари ва бош­­қа хизматчиларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбу­рият­лари белгиланади.

Кун тартибидаги мавзу юзасидан халқ де­путатлари вилоят Кенгаши депутат­лари ўз фикр-муло­ҳа­заларини бил­диришди. Шундан сўнг тадбир иштирок­чилари ташкилотчилар ҳамда мутасадди раҳбар­лар­га ўзларини қи­зиқ­тир­ган саволлар би­лан мурожаат қи­лиш­ди. Бу каби амалий семинарларни дои­мий ра­­виш­да ўтка­зиш­га келишиб олинди.

Х. ЗАЙНИДДИНОВ,

O`zLiDeP вилоят ҳудудий партия

ташкилоти сиёсий таълим

маркази раҳбари.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея