Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ҳарбий хизматга чақирув юқори савияда ўтади

14.09.2018

Миллий армиямиз соҳадаги энг илғор тажрибани ўзлаштирган, ҳарбий санъатнинг тарихий ва миллий анъаналарини сақлаган ҳолда давлатимиз хавфсизлигини таъминлашнинг ишончли кафолатига айланди. Ўзбекистон Республикасининг "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ мамлакатимизда фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга танлов асосида саралаб олишнинг самарали тизими йўлга қўйилди.

Бу Ўзбекистон Республикаси Қу­ролли Кучлари сафларини пух­та тай­­­ёргарликка эга ҳар­бий хизмат­чилар билан тўлди­риш­га ҳамда муддатли ҳарбий хизмат нуфузи­ни янада оши­риш­га ёрдам бе­ра­ётир. Зеро, Ватан олдидаги йи­гит­­­лик бур­чини адо этиш истаги­да бўлган ўғлонлар сафи йил са­йин кен­га­йиб бормоқда.

2019 йилнинг февраль-март ой­ларида ўтказиладиган ча­қи­рув мав­­сумига сифатли тайёр­гарлик кўриш, Қуролли Кучлар таркиби­ни интеллектуал, ҳар томонлама соғ­лом, юксак са­лоҳиятли ҳамда Ва­танга са­доқатли, фан ва тех­ни­ка­нинг сўнг­ги ютуқларини ўзлаш­тир­­ган, ташаббускор, фидойи ча­қирилувчилар билан шакллан­тириш тадбирларини ўтказиш мақсадида жорий йилнинг октябрь ойидан 2019 йилнинг 15 январига қадар вилоя­ти­мизда Давлат тест маркази ва мудофаа ишлари бош­­қармаси билан биргаликда муд­датли ҳар­бий хизматга ча­қи­рув­дан кечиктирилмаган ва озод қи­линмаган 18 ёшдан 23 ёшгача бўл­­ган чақирилувчилар ўрта­си­да тест синовлари ўткази­лади.

Танловга чақирилиш мудда­тини кечиктириш ва чақири­лиш­дан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, соғлиғининг ҳола­ти­га кўра ҳарбий хизматни ўташ­га яроқли деб топилган шахс­лар жалб қилинади. Шунингдек, имтиҳон топширув­чи­ларга даст­лабки нормативларни ба­жаришга қўйиладиган талаб­лар ва мезонлар ҳамда уларни бажа­риш тартиби умумтаълим ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таъ­лими муас­сасаларининг мутахассис­лари томонидан тушунтирилади. Узр­сиз са­баб­ларга кўра тегишли нор­ма­тивларни топширмаган ёки қо­ниқарсиз баҳо олган чақи­ри­лув­чи тест синовларига кири­тил­майди. Умумжисмоний тай­ёр­гар­лик синовларида би­ринчи марта қониқарсиз баҳо­ланган чақирилув­чи­ларга яна бир марта қайта топ­ширишга рухсат берилади. Бел­ги­ланган муддатда узрли сабаб­ларга кўра қатнашмаган фуқа­ро­лар учун қўшимча умумжисмоний тайёргарлик синовларига за­хира кунлар мудофаа ишлари бошқар­ма­ларида ўтказилади.

Тест синовлари натижа­си­дан но­рози бўлган чақирилув­чи улар эълон қилингандан ке­йин уч иш кун давомида мудо­фаа ишлари бош­қармасида ташкил этилган апел­ляция ко­миссиясига ёзма ра­виш­да апелляция шикояти бериш ҳу­қуқига эга. Чақирилувчи то­мо­нидан жавоблар варақаси, савол­лар ки­тоби, титул вара­қаси бел­гиланган тартибда тўлдирилмаган ёки фу­қаро тест синовидан чет­лашти­рил­ган бўлса, шунингдек, хабарномада белгиланган вақт­да етиб келмаса, унинг ши­кояти кў­риб чиқилмайди.

Танловда қатнашмаган ёки ун­дан ўта олмаган чақирилув­чилар муд­датли ҳарбий хиз­матга чақи­рил­майди ва оила­вий шароит­лари ўрганилган ҳолда сафарбар­лик чақируви резерви хизматига қабул қи­линади.

Д. ПЎЛАТОВ,

вилоят мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея