Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ҳушёрлик ва сергакликка даъват

14.09.2018

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши ташаббуси билан давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ҳамкорлигида навқирон авлодларни ёт ғоялардан асраш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш мақсадида "Биз доим зийрак ва сергакмиз" мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Унда ҳудуддаги ҳарбий қисм му­та­саддилари ва оддий аскарлар, ҳу­қуқ-тар­тибот органлари ходим­лари ҳамда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Навоий вилоят бўлими ва­кил­лари иш­тирок этди. Тадбирда тер­­роризм, экстре­мизм­нинг асл мақ­сади ҳа­қида сўз юритилиб, дунё бўйича 500 дан ортиқ тер­рорчи таш­килот­лар борлиги, мам­ла­кати­миз­нинг айрим ёш­лари эса жан­га­рилар са­фи­­да экани бепар­волик, лоқайдлик оқи­бати бўл­­га­ни­ни таъ­кид­ланди.

— Ислом дини доимо тинчлик тарафдори бўл­­­ган, — дей­ди Кармана туманидаги Қосим Шайх жоме мас­жиди имом-хатиби И. Ҳам­роев. — Уни ни­қоб қилиб ол­ган гуруҳ­ларнинг тур­­ли дав­лат­лар­да вай­рон­корликка бегуноҳ ин­сонлар ўлимига сабаб бў­­лаёт­га­нини ҳеч бир сабаб би­лан оқ­лаб бўл­­май­ди. Биз фар­занд­­лари­мизни ана шун­дай куч­лар қўлида ман­қуртга ай­ланиб қоли­шидан асрашимиз, ким би­лан дўст ту­ти­наёт­гани, нималар билан банд­­ли­гини мунтазам назорат қилиб бо­ри­шимиз зарур. Шундагина уларнинг осуда юр­ти­мизда шук­роналик ҳисси билан яшашига эриш­ган бўламиз.

— Айрим давлатда содир этилаётган хун­рез­ликлар ҳар бир ки­шини сергак бўлишга чор­лайди. Баъзи ёш­лари­мизнинг террорчи­лар­га қўшилгани огоҳ­ликни кучайтириш ло­зим­ли­гини тақозо этади, — дейди ҳарбий хиз­­матчи Р. Қобулов.  Ма­ҳалла, ўқув мас­канларида зийракликка ун­довчи тадбирлар­нинг тез-тез ўтказилиб тури­ли­ши мақсадга мувофиқ. 

Тадбир сўнгида мавзуга оид "Тафаккур эҳ­тиё­жи" номли видеоролик намойиш этилди.

Зулфия БОБОЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея