Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Муҳокамада — сайлов кодекси лойиҳаси

14.09.2018

Воҳамизнинг барча туман ва шаҳарларда вилоят сайлов комиссияси ташаббуси билан "Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодекси лойиҳасининг муҳокамаси" мавзусида давра суҳбатлари ўтказилди.

Хусусан, Навоий шаҳридаги "Ёшлар мар­кази"да бўлиб ўтган анжуманда бир қатор кор­хо­на-таш­килот ва муассасалар раҳбар­лари ҳамда омма­вий ахборот воситалари вакил­лари ишти­рок этди. Мулоқотда сўзга чиққанлар Сайлов ко­дек­си лойиҳаси аҳа­мияти ва унинг муҳим жиҳат­лари, сайлов қо­нунчилигига киритила­ётган янги тартиб-тамойиллар ҳа­қи­да ба­таф­сил тўхталди.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 22 декабрдаги Олий Маж­лисга Му­рожаатно­масида Ўзбекистон Респуб­ликаси Сай­лов кодексини ишлаб чи­қиш ва қабул қилиш вазифаси белги­лан­ган эди. Шунга мувофиқ, де­пу­тат­лар, сенаторлар, Фу­қаролик жамия­ти шаклла­ни­ши­ни мониторинг қилиш мус­тақил институти, Адлия вазир­ли­ги, сиёсий партиялар, Пре­зи­дент ҳу­зуридаги Давлат бош­қаруви акаде­мияси ҳамда Стратегик ва мин­та­қа­лараро тадқиқотлар институти, Мар­ка­зий сайлов комиссияси аъзо­лари, экс­пертлар, олимлар иш­­тирокида 2 қисм, 18 боб, 100 моддадан иборат Сай­лов ко­декси лойиҳаси ишлаб чи­қилди.

Маълумки, мамлакатимизда сай­лов­лар уму­мий, тенг ва тўғ­ридан-тўғри сайлов ҳу­қуқи асо­­­сида, яширин овоз бериш йўли би­лан амалга оширила­ди. Тизим тартиб­ли йўлга қў­йилган бўл­са-да, баъзан турли но­розилик ва ишончсизлик ҳолатлари ку­за­тилгани ҳам бор гап. Шу боис таклиф эти­­лаётган Сайлов кодекси ло­йи­ҳасида сайловчиларнинг овоз беришини на­зорат қилишга йўл қўймаслик, сай­ловга тай­ёр­гарлик кўриш ва уни ўтка­зиш сайлов ко­мис­сиялари то­монидан очиқ ва ошкора амал­­га оширилишига эътибор қа­ра­тилган. Шунингдек, сай­лов­чи­ларнинг ягона элек­трон рўй­хатини жорий қилиш қонун билан тартибга солиниб, "Сай­лов варақаси" де­ган тушунча бекор қилинади. Сай­лов бюл­ле­тенидан муддатидан олдин ва сайлов куни овоз бе­ришда асосий ҳужжат си­фа­тида фой­да­ланиш мум­кин бўлади.

Лойиҳани муҳокама қи­лиш жараё­нида  20 га яқин хорижий давлатнинг сай­лов қо­нун­чи­лиги тажрибаси ўр­ганил­ди. Ўз­­бе­кистон Республика­си­нинг сай­лов тўғри­си­даги амалдаги "Ўз­бе­кистон Республи­каси Прези­ден­ти сай­лови тўғри­сида", "Фу­қаро­лар­нинг сайлов ҳуқуқлари кафо­лат­лари тўғрисида", "Ўзбекистон Респуб­ли­каси Олий Мажлисига сай­лов тўғ­ри­сида", "Халқ депу­тат­лари вилоят, ту­ман, ша­ҳар Кен­гашларига сайлов тўғри­сида", "Ўзбекистон Республи­каси Марказий сай­лов комис­сияси тўғрисида"ги қо­нун­лар­ни унифика­ция­лаш кўзда ту­тилган.

— Кодекснинг қабул қили­ни­ши сайлов муносабатларининг янада сифатли ҳу­қуқий тартиб­га солиниши, уларнинг хал­қаро стандартларга мувофиқлигининг таъ­минланиши, мавжуд бир-бирини инкор қилувчи қоида­ларнинг бартараф эти­лишига имкон беради, — дейди O'zLiDeP вилоят кенгаши аппарат раҳбари М. Эш­ниё­зов. — Шунингдек, партия­лар­аро соғлом рақобатни яратиш, сайлов­чи­ларнинг ҳуқуқий ма­данияти ва сиёсий фаол­лиги ошишига, кучли фу­қаролик жа­миятига эга демократик ҳу­қу­қий давлат сифатида дунё ҳам­жа­миятида мамлака­ти­миз ну­фузи оши­шига замин яратади. Партиямиз депутатлари томонидан ҳам Сайлов ко­декси ўрганилиб, так­лифлар билдирилди.

Тадбир якунида иштирок­чилар ўз­ларини қизиқтирган са­волларга ат­роф­лича жавоб олди.

Хуршида НАРЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея