Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Мард ўғлонлар жасорати унутилмас

11.09.2018

Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида "Ватан фидойи фарзандларини унутмайди!" шиори остида тадбир ўтказилди.

"Касаба уюшмалари — ҳарбий­лар­га" ак­цияси доирасида ташкил этил­ган ке­чада юртимиз тинчлиги ва че­гараларимиз мус­таҳкамлиги йўлида фидокорона хизмат қилиб, ўз бурчини адо этиш жараёнида мард­ларча ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари ҳамда вилоятимизда фао­лият юри­таёт­ган ҳарбий қисм вакиллари иш­тирок этди.

Айни пайтда вилоятимизда сарҳад­лари­­миз дахлсизлиги йўлида жон фидо қилган ўндан ортиқ ҳарбий хиз­матчиларнинг оила­лари истиқомат қилади. Тадбир да­во­мида уларнинг моддий ва маънавий қўллаб-қувват­ланаётгани, фарзандлари тар­биясига алоҳида эътибор қаратилиб, дам оли­ши ва ўқиши учун турли им­тиёз­лар яратилаётгани таъкидланди.

— Нуроталик Жонибек Ашуров билан бир сафда хизмат қилдик, — дейди ви­лояти­миз­­даги ҳарбий қисм­лардан бирининг командири У. Юну­сов. — У софдил, жонкуяр ва ҳа­қи­қий ватанпарвар инсон эди. 2013 йилда Фарғона водийсидаги "Қўр­ғонтепа" блок постида содир бўлган бахт­сиз ҳодиса туфайли вафот этди. Жо­ни­бекнинг Ватан олдидаги хизмат­лари му­носиб эътироф этилди — ўша йили давлатимиз томонидан "Жа­сорат" медали би­лан тақдир­ланди. Энг муҳими, унинг ши­­жоати бар­ча­мизга ўрнак бўлди, ёрқин хо­ти­раси эса қалбимизда мангу яшайди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси йўл ҳа­ракати хавфсизлиги бошқар­маси алоҳи­да йўл-патруль хизмати инспектори, сер­жант Салимжон Жу­маев ҳам ана шундай фидойи ўғ­лон­лардан бири эди. У хизмат вази­фа­сини шараф билан адо этиб, эл хо­тир­жамлиги йўлида жонини ая­мади.

— Турмуш ўртоғим вафот этганига саккиз йилдан ошди, — дейди Д. Жумаева. — Унинг сафдошлари, ма­ҳалла-кўй ва кўп­лаб ташкилотлар мутасаддилари байрам­ларда ҳоли­миздан хабар олишади. Фар­занд­ларим­ни  вояга етказишда кўмак бер­моқ­да. Бу каби ғамхўрлик ва олий­жа­ноб­лик учун миннатдорман. Кела­жакда бола­ларим ҳам отасидек жасо­ратли инсон бў­либ улғайишига ишо­наман.

Байрамона руҳда ўтган тадбир сўн­гида ҳа­лок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзо­ларига бир марталик пул муко­фоти ва совғалар топширилди.

Нигора РЎЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея