Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Йилнинг энг моҳир ижодкорлари аниқланди

14.08.2018

Вилоят маданият бошқармасида "Энг улуғ, энг азиз" рес­публика анъанавий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма етти йиллигига бағишлаб вилоят Матбуот ва ахборот бошқармаси, Ўзбекистон журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остидаги баҳс­да бешта йўналишда 60 нафардан ортиқ муаллифнинг жами 150 та ижодий иши кўриб чиқилиб, холис баҳоланди.

"Босма ОАВ ходимларининг мақолалари" номинациясида "Маънавият кўзгуси" газетаси мухбири К. Зокирова, "Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари" номинациясида эса "Сер­гелдин еткен созiмдер" асари билан А. Собиров ғолиб­ликни қўлга киритди. "Телевидение ва радио ижодкорларининг мате­риаллари" йўналишида омад вилоят телерадиокомпа­нияси мухбири Р. Бобоқуловага кулиб боқди.

"Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари" йўна­лишида "Тасвирий ойина" ижодий уюшмаси вилоят бўлими дизайнери Ч. Эшниёзова, "Оммавий ахборот воситаси сифа­тида давлат рўйхатига олинган веб-сайтлар ходимларининг журналистик ишлари" номинациясида эса Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги вилоят мухбири Н. Раҳимовлар биринчи ўринга сазовор бўлишди.

— Газетада 2013 йилдан буён фаолият юритаман, — дейди ғолиб К. Зокирова. — Танловда бир неча марта иштирок этган­ман. Меҳнатим юқори баҳоланиб, бу йили вилоятда биринчи ўрин соҳибаси бўлганимдан беҳад хурсандман. Мукофот зим­мамга янада улкан масъулият юклаганини ҳис этиб турибман ва келажакда буни оқлашга, унга доимо лойиқ бўлишга астой­дил ҳаракат қиламан.

Тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош ди­рек­торининг биринчи ўринбосари С. Шукуров ҳамда Ўзбе­кис­тон мустақил босма ОАВ ва ахборот агентликларини қўллаб-қув­ватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди раҳбари С. Юсупов иштирок этди. Fолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Дилбар ИСМАТУЛЛАЕВА,

ЎзДЖТУ талабаси.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея