Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Порлоқ келажакнинг мустаҳкам таянчи

10.08.2018

Ёш авлод вакилларининг иш билан бандлигини таъминлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этишга кўмаклашиш мақсадида вилоят ҳокимлиги ва O'zLiDeP ҳудудий партия ташкилоти ҳамкорлигида "Бизнинг энг катта таянчимиз ва суянчимиз, ҳал қилувчи кучимиз ёшлар" номли форум ташкил этилди.

Анжуман доирасида Навоий давлат педаго­гика институтида "Ёш­лар бандлигини таъмин­лаш энг муҳим вазифа­миз" мавзусида бўлиб ўтган амалий учрашувда вилоят ҳокими, сенатор Қ. Турсунов, O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси раиси А. Ҳайитов ҳамда партия фаол­лари, депутатлар, талаба-ёшлар ва ОАВ вакил­лари иштирок этди.

Унда "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси, мазкур ҳужжатда навқирон авлод вакиллари ўзларини намоён этишлари учун белгиланган имтиёз­лар тилга олинди. Шу­нинг­дек, очиқ ва ошкора ўтган мулоқотда ёшлар­нинг муаммо ва так­лифлари тингланди.

Партиянинг ҳудудий Кенгаши томонидан жорий йилнинг июль ойида вилоятимизнинг барча туман ва  шаҳарларида "Сен ҳам фаол ёшлар сафидасан!" лойиҳаси ўткази­либ, унда "Ёш либераллар" ҳамда тарғиботчи­лар гуруҳи аъзолари ишсиз йигит-қизларнинг муаммо­ла­рини ўрганиш билан бирга жойларда тад­бир­корлик субъектлари ва фермер хўжаликла­ридаги мавжуд бўш иш ўринлари ўрганилган эди. Натижада лойиҳада иштирок этган 200 на­фардан ортиқ ёшлар ишга жойлаштирилди. Тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўл­ган 45 йигит-қизга эса банк кредитлари ажра­тилишида амалий ёрдам берилди.

Учрашувда шу асосда ишга жойлаштирилган 12 нафар ёшга меҳнат дафтарчалари топ­ши­рилди. Шунингдек, уларни иш билан таъ­мин­лашга яқиндан ёрдам берган 30 та корхона­га O'zLiDeP ташаккурномалари тақдим қилин­ди. Бундан ташқари, вилоят ҳокими томонидан 10 на­фар ёш тадбиркорга имтиёзли кредитлар ажрати­лиши белгиланди ҳамда Зарафшон шаҳ­рида фаолият олиб бораётган "Ёш ихтиро­чилар" клуби учун 10 миллион сўм тақдим қилинди.

— Мамлакатимизда ёшларнинг ихтиролари, ғоялари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, — дейди клуб раҳбари Т. Аҳматов. — Ҳозирда тўгарагимизда 50 нафарга яқин ёш ихтирочилар ўзлари яратган инновацион лойиҳаларни янада такомиллаштириб келмоқда. Бизга ажратилган маблағдан унумли фойдаланиб, уни клубимиз фаолиятини яхшилашга сарфлаймиз.

Форумда иштирок этган кўплаб ёшлар қаторида навбаҳорлик М. Очилованинг ҳам муаммоси ҳал этилиб, иш билан таъмин­ланди.

— O'zLiDeP фаоллари ёрдами билан "Янги ер" фермер хўжа­лигига ишга кирдим, — дейди у. — Бундан ниҳоятда хурсандман. Шу ерда ишлаб, қишлоқ хўжалиги соҳасида тажриба орттираман. Келгусида ўзим ҳам фермер бўлишни ният қилганман.

Анужуманнинг навбатдаги босқичи "Навоий" эркин иқтисодий зонаси ҳамда "Навоий ИЭС" акциядорлик жамиятида бўлиб ўтди. Унда ёшлар қўшма корхоналар ҳамда замонавий буғ-газ электро­станцияси фаолияти билан танишишди.

Шунингдек, "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастурини амалга ошириш фаолиятимизнинг муҳим қисмига айланмоғи лозим" мавзусида эркин иқтисодий зонада ўтказилган тақдимот тадбирида ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритилди.

Навоий шаҳридаги муҳташам "Амфитеатр" мажмуасида "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" шиори остида ташкил этилган гала-концертда санъаткорларнинг она Ватан ҳамда истиқлолни тараннум этувчи куй-қўшиқлари кўнгилларни хушнуд этди.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея