Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Илк "Yoshlar mehnat guzari" иш бошлади

07.08.2018

Кармана тумани "Шибзон" маҳалласида "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси юзасидан барпо этилган "Yoshlar mehnat guzari" фойдаланишга топширилди.

Бино­нинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар ҳудудда ёшлар учун яратилган шароитлар ва фармон ижроси йўлида олиб борила­ётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтиш­ди. Шунингдек, уларни қийнаб келаётган му­ам­­моларнинг аксари банд­лик билан боғ­лиқ экани ва ҳу­дудда таш­кил этилган меҳ­нат гузари ёш­лар учун чи­на­кам янгилик бўлга­ни ҳам алоҳида  таъкидланди. 

Гузар биноси 2 қа­ват­дан иборат бўлиб, унда аёллар ва эркаклар гўзаллик салони, шунингдек тикув цехи ва озиқ-овқат дўкони ўрин олган. Аҳамиятлиси, мазкур маиший хизмат уйларида 36 нафар йигит-қиз­нинг иш билан бандлиги таъминланган.

— Бинонинг қурилиш ва жиҳозлаш ишла­рига жами 2 миллиард сўм маблағ ажра­тилди, — дейди "Кармана Элдо­радо" ху­сусий корхонаси раҳбари Э. Мансуров. — Бугун тикувхонада ёшлар ва катталар учун мўлжалланган кийимлар тайёрланмоқ­да. Бу ғоям ор­қали ҳудуддаги кўплаб ёш­ларнинг му­ам­моси ҳал бўлаётганидан хур­сандман. Келажакда тижорат банклари­дан кре­дит олиб, фаолиятимни кенгайти­риш­ни, шунингдек, қўшимча 50 нафардан ор­тиқ ишчи ўрни яратишни ният қилганман.

"Ёшлар меҳнат гузари"нинг очилиш ма­ро­сими шибзонликлар учун чинакам бай­рамга айланди. Шу куни гўзардаги тикув цехида ишга жойлашган 30 нафар хотин-қизга меҳ­нат дафтарчалари топ­ширилди. Хитойда иш­лаб чиқарилган тикув дастгоҳ­ла­рида бе­жирим кийим-кечакларни тик­аётган қизлар ўз қишло­ғида мана шундай замонавий корхона қурилганидан беҳад мамнун.

— Коллежни тугатганимга беш йил бўл­ди, — дейди З. Нарзиева. — Шунча вақт­дан буён ишсиз эдим. — Қишло­ғимизда тикув цехи очилгани биз учун катта имко­ниятдир. Яқинларим ҳам бундан хурсанд. 

"Ёшлар меҳнат гузари"даги савдо дў­кон­лари ҳам маҳсулотларининг сифати ва нар­хининг чўнтакбоплиги билан қишлоқ аҳо­ли­сига манзур бўлмоқда. Туманда яна 7 та ана шундай мажмуа­лар барпо этилиши режа­лаштирилган.

Зебо ҚУТЛИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея