Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоят маданият бошқармасида "Энг улуғ, энг азиз" республика анъанавий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.
Кармана тумани "Шибзон" маҳалласида "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси юзасидан барпо этилган "Yoshlar mehnat guzari" фойдаланишга топширилди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
«Август 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Муаммолар ўз ечимини топмоқда

07.08.2018

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.

3 август куни тумандаги "Камалак" болалар ором­го­ҳида кўтаринки руҳда ўтган мазкур очиқ мулоқот даво­мида вилоят раҳбари томо­ни­дан "Yoshlar — kelajagimiz" Давлат дастурнинг ҳар бир банди таҳлил қи­линиб, ёш­лар ўзларига яра­тиб берил­ган имкониятдан самарали фойдаланишлари зарурли­ги қайд этилди. Тадбир ав­валида 18 ёшга тўлган 6 на­фар навбаҳорлик йигит-қизга фуқаролик пас­порт­ларини топшириш ма­ро­сими бўлиб ўтди.

Учрашувда ёшларни қи­зиқ­тирган саволлар ва ўй­лантириб келаётган муаммо­лар жойида ўрганилиб, бу бўйи­ча корхона ва таш­килотлар, бандлик, банк ва молия муассаса­ла­ри раҳ­бар­ларига тегишли топши­риқлар берилди.

Шундан сўнг чеварликни ният қилган 40 нафар қизга имтиёзли кредит асосида замонавий тикув машина­лари топширилди.

"Ҳаловаттепа" маҳалласи­да яшовчи Гулмира Худой­бердиева ёшлигидан тикув­чиликка қизди. Касб-ҳунар коллежини тамомлагач, "Зар­ни­гор че­вар" тикувхона­сини очди. 2 нафар қизни иш би­лан таъ­минлади. Ҳо­зирги кунда 10 нафардан ошиқ шогирд­лари бор. Г. Худой­бер­диева учрашувда янги тикув ма­шинаси сў­раб, му­рожаат қил­ган эди, муаммо­си жо­йи­да ҳал этил­ди. Ҳу­нар­манд бундан жуда хур­санд.

Шунингдек, кол­леж­ни та­момлаган 3 нафар йигитга пайвандлаш ускунаси, эҳ­тиёж­манд оила фарзандла­ридан 4 нафарига микротўл­қинли печлар тақдим этил­ди. Имконияти чекланган 2 на­фар йигит ва 1 қизга тад­биркорлик фао­лиятини бош­лаш учун вилоят ҳокими­нинг Ўзбекис­тон ёш­лар иттифоқи вилоят кенга­ши ҳузурида ташкил этил­ган жам­ғарма­си ҳисо­би­дан ажратилиши­га кўр­сат­ма берилди. Жами бў­либ 50 миллион сўмга яқин ана шундай имтиёзли кре­дит ёшларга берилиши эълон қилинди.

— Вилоятимиз ҳокими би­лан юзма-юз учрашиб, мулоқот қилганимдан беҳад хурсанд бўлдим. — дейди Б. Пирматов. — Имкониятим чекланган бўлсада, тадбир­кор­ликни бошлашга иштиё­қим баланд. Бунинг учун менга 25 миллион сўм маб­лағ ажратилди. Иссиқхона таш­кил этиб, ўзим сингари ёшларни иш билан таъмин­ла­моқчиман. 

Учрашув доирасида таш­кил этилган меҳнат ярмарка­си эса банд бўлмаган ёш­лар учун айни муддао бўлди. Унда тумандаги 78 та таш­килот ва муассаса 251 бўш иш ўрни билан иштирок этди. Ярмарка давомида 72 нафар ёш ўзларига муносиб иш ўринларига эга бўлишди.

Нурота туманидаги Эргаш Жуманбулбул номли мада­ният ва истироҳат боғида ҳам вилоят ички ишлар бош­қар­ма­си бошлиғи, 3-сектор раҳ­бари Рустам Турсунов­нинг ҳу­дуд ёшлари билан ана шун­дай учрашуви бўлиб ўтди. Унда 350 нафар йигит-қиз иштирок этиб, 70 га яқин са­вол билан мурожаат қилишди.

Сектор раҳбари ёшлар­нинг мурожаатларини ўрга­ниш ва ҳал этиш учун мута­садди ташкилот раҳбарла­ри­га топшириқ ва тавсиялар берди.

Тадбир давомида 50 на­фар қизга 5 йиллик муддат билан имтиёзли кредит асосида тикув машиналари, 20 нафар йигитга майда шохли чорва моллари сотиб олиши учун сертификатлар топширилди. 22 нафар йи­гит-қизнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун ер-жой ва кре­дит сўраб қил­ган муро­жаат­лари юзасидан ҳам те­гишли соҳа ходимла­рига топ­шириқлар берилди. Бун­дан ташқари, 10 нафар ёшга тумандаги фермер хўжалик­ларидан такрорий экин экиб олишлари учун ижарага 1 гек­тардан ер ажратилди.

— Мен ер эгаси бўлиш, ундан унумли фойдаланиш­га жуда қизиқаман, — дейди "Янги ҳаёт" маҳалласи­дан учрашувга келган Ж. Абду­раупов. — Ушбу фаолиятда ўзимни синаб кўриш учун ер сўраб муро­жаат қилгандим. Тумандаги "Нарзулло эркин" фермер хўжалигидан ижара­га 1 гектар ер бе­рилди. Унга такрорий экин сифатида мак­кажўхори эк­дим. Хўжалик ишчилари мен­га кўмакдош бўлишмоқда.

Учрашув доирасида таш­кил этилган полиз маҳсулот­лари ва мева-сабзавотлар етиштиришга ихтисослаш­ган фермер хўжаликлари­нинг кўргазмалари, қовун сайли ҳамда муваффақият­га эриш­ган тадбиркорлар­нинг маҳо­рат дарслари йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Ўз мухбиримиз.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея