Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоят маданият бошқармасида "Энг улуғ, энг азиз" республика анъанавий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.
Кармана тумани "Шибзон" маҳалласида "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси юзасидан барпо этилган "Yoshlar mehnat guzari" фойдаланишга топширилди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
«Август 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Фаолият самарадорлиги оширилади

03.08.2018

Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Навоий вилоят Кенгашининг навбатдаги XII Пленуми бўлиб ўтди.

Кенгаш аъзо­ла­ри, партиядан сайланган халқ де­путатлари вилоят, туман ва ша­ҳар Кенгаш депутатлари, ходимлари ва ОАВ вакиллари иштирок этган пле­нумда 2017 йил 12 июлда Прези­дент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари, сиё­сий пар­тиялар ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати вакиллари би­лан бўлиб ўтган видеоселек­тор йиғилиши­даги маърузасида ҳамда парла­мент­га Мурожаатно­масида бел­ги­лан­ган вазифалар ижроси тан­қидий таҳлил этилди.

Жорий йилнинг биринчи яр­ми­да бу борада амалга оширил­ган ишлар юзасидан партия ви­лоят Кенгаши раиси Илҳом Ражабов маъруза қилди. У ўз сў­зи­да 548 та бошланғич партия ташкилотлари­да 16 минг 846 нафар аъзоларни бирлаштирган вилоят Кенгаши депутатлик гуруҳлари ташаббу­си би­лан 2018 йил бирин­чи ярим йиллиги­да халқ депутатлари ма­ҳаллий Кен­гашлар сессиялари кун тарти­бига электорат манфаат­ларини ҳимоя қилишга доир 13 та масала киритилгани, 63 нафар мансаб­дор шахснинг ҳисоботи тинглан­гани, доимий комиссия­лар йиғи­лишларида 38 та масала муҳока­ма этилиб, тегишли қа­рорлар қабул қилинишига эри­шил­гани­ни алоҳида таъкидланди. 

Шунингдек, партия "Ёшлар қа­но­ти" ва "Аёллар қаноти" томо­нидан "Хизмат — беминнат", "Навоий ворислари", "Депутат билан юзма-юз", "Уйма-уй" лойи­ҳа­лари ҳаётга татбиқ этилди.

— "Уйма-уй" лойиҳаси доира­сида аҳоли, айниқса, ёшлар му­рожаат­ларини ўрганиш юзаси­дан тизимли ишлар ташкил этил­моқда, — дейди партия­нинг Кармана туман Кенгаши раиси Х. Тошев. — Вилоят ва туман Кенгашлари депутатлари билан ҳамкорликда 936 та аҳоли хонадонларига ташриф уюшти­ри­либ, хусусан, ёшлар томони­дан билдирилган 478 та муро­жаатдан 455 таси ижобий ҳал этилди ҳамда 33 та ариза депу­татлар назоратига олинди.

Пленумда партия ташкилотла­ри ва депутатлик корпуси томо­нидан амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, партиявий фаолиятда йўл қўйилган камчи­ликлар, фойдаланилмаётган им­ко­ниятлар ҳам тилга олиниб, кел­гусидаги вазифалар белги­лан­ди. Президентимиз ташаббу­си би­лан қабул қилинган "Обод маҳал­ла", "Обод қишлоқ", "Yoshlar — kelajagimiz", "Ҳар бир оила — тадбиркор" Давлат дас­турла­ри­нинг ижросини таъмин­лаш­га кў­маклашиш партия таш­ки­лотлари ва депутатлар олдида турган муҳим вазифалардан би­ри экан­лиги алоҳида қайд этилди.

Пленум сўнггида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик пар­тия­си вилоят кенгашининг 2018 йил иккинчи ярим йиллик­даги фао­лиятининг асосий йў­налишлари белгилаб олинди. Муҳокама этилган барча маса­лалар юзасидан тегишли қарор­лар қабул қилинди.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея