Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

"Жонли табиат"га грант ажратилди

13.07.2018

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳу­зури­даги нодавлат нотижорат ташкилот­лари­ни ва фу­қаролик жамиятининг бошқа инс­титутларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан социал-иқ­тисодий, ижтимоий-сиё­сий ва маданий-гуманитар долзарб мин­та­қавий вазифаларни ҳал этишда қўл­лаб-қув­ват­­ланган грант лойиҳалари ғолиблари эълон қи­линди.

Улар ора­сида вилоятимизда фаолият кўр­сатаётган "Жонли табиат" био­экологик мар­кази жа­моат бирлашмаси ҳам бор. "Бу­хоро вилоят мах­сус "Жайрон" қўриқхонасида экологик тарбия ва унинг фао­лиятини тар­ғибот ҳамда ташвиқот қилишга янгича инно­ва­цион усулларда ёндашиш тизимини шакл­лан­тириш" мавзуси­да­­ги лойиҳа учун 140 мил­лион сўм грант маблағи ажратилди.

— Табиатнинг ноёб ва бетакрор мўъ­жиза­лари жуда кўп, — дейди марказ директори Э. Тоғаев. — Бу­хоро вилоят махсус "Жайрон" қўриқхона ҳудуди 5 минг 145 гектарни ташкил этади. Унда 985 бош жай­рон, 125 бош қулон, 23 бош ёввойи от, 3 бош Бухоро бу­ғуси, 48 бош ёввойи қўй қўриқланмоқда. Қизил китобга киритилган бу ноёб жониворларни кўпай­ти­риб, келажак авлодга етказиш қарши­мизда тур­ган муҳим вазифа саналади. Ло­йи­ҳада кўр­сатилганидек, ноёб ҳайвон турлари кўпайтирилаётган ҳудуд ҳаж­ми уч баробарга қис­қартирилиб сайёҳлар учун қулай ва ман­­зур бўлган вольерлар, яъни йирик қафаслар қу­­риш, ўша ҳудудда онлайн кутубхоналар таш­кил этиш­ни амалга оширимоқчимиз.

Таъкидлаб ўтиш керакки, грант лойиҳа­лари­ни ютиб олишда ви­лоятимиз учинчи ўринни эгал­лаб кел­моқда. Жорий йилда тан­лов­да иш­ти­рок этган ННТ­лар­дан 7 таси қўллаб-қувват­ланди.

Ҳилола ИСМАТОВА,
"Дўстлик байро
ғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея