Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Катта ҳаётга дадил қадам

13.07.2018

Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилда ушбу муассасанинг бакалавриат босқичини 631, магистратурани эса 32 нафар талаба битириб, уларнинг барчаси вилоятимиздаги ишлаб чиқариш корхоналарида меҳнат фаолиятини бошлаш учун йўлланма олишди. Бакалавр йўналишини битирганларнинг 4 нафари имтиёз­ли диплом соҳибига айлангани ҳам қувонарли ҳол.   

Тадбирда институт ректори Қ. Санақулов сўзга чиқиб, республи­ка­миз саноатига малакали ва етук кадрларни тайёрлаб бераётган, ўзи­нинг муносиб ўрнига эга мазкур таъ­лим даргоҳи ва корхоналар ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйил­гани, талабаларнинг ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташи учун зарур шароит яратилгани, жорий ўқув йилида электр энергетикаси, машинасозлик ва кимё технология­си каби йўналишлар ўқув машғулот­ларига хорижий олимлар жалб қилинганини таъкидлади.

— Бугун имтиёзли бакалавр дип­ломини қўлимга олганимдан жуда хурсандман, — дейди битирувчи Б. Расулова. — Бу ютуғимда ота-онам ва устозларимнинг ҳиссаси катта бўлди. Келажакда билимим ва маҳоратимни юртимиз равнақи, саноатимиз тараққиёти учун сарф этиб, менга билдирилган рағбат ва ишончни оқлашга ҳаракат қиламан.

Айни пайтда институтда иқтидор­ли талаба-ёшларни қўллаб-қувват­лаш, уларнинг истеъдодларини юза­га чиқаришга алоҳида эътибор қара­тилган. Жумладан, жорий ўқув йили­да республика фан олимпиадала­рида 6 нафар талаба совринли ўрин­ларни қўлга киритди. Олий ўқув юртида таҳсил олаётган 29 нафар ёш спортчи эса нуфузли мусобақалар­да вилоятимиз номини муносиб ҳимоя қилди.

Тадбир сўнгида "Фарҳод" мада­ният саройи ижодий жамоалари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Ўз мухбиримиз.  

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея