Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Кенг имкониятлар даври

13.07.2018

12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.

Ёшларнинг келажакда Ватан тинчлиги ҳамда осойиштали­гини таъминлашга ҳисса қў­шишдек масъулиятли касб эгаси бўлишга имкон яратиб берадиган ушбу муассасада таълим олишни хоҳловчилар сони йил сайин ортиб бораё­тир. Хусусан, 2018-2019 ўқув йилида вилоят бўйича 2,5 минг нафарга яқин 9-синфни тугат­ган ўқувчилар ҳужжат топшир­ди. Улар билан психологик тест, оғзаки ва оила­вий аҳво­ли бўйича суҳ­батлар олиб бо­рилди. Ушбу тад­бирлардан муваффақиятли ўтган 900 на­фар ёш саралаш тест синов­ларида иштирок этиш имко­ниятини қўлга киритди.

Ўқишга қабул қилишда тан­лов ва тест синовлари шаф­фоф, холисона ўтказилишига асосий эътибор қаратилмоқда. Мурожаат қилган номзодлар­нинг келгусида ички ишлар органларида хизмат олиб бориши учун жисмоний ва руҳий саломатлиги, барқарор ички эътиқоди, интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳия­ти­ дастлабки тан­ловда аниқланади.

— Академик лицейимизда дарслар Ички ишлар вазир­лиги томонидан тасдиқланган дастур бўйича ташкил этилган, — дейди лицей директори  К. Салимов. — Уларга фуқа­ро­лик, экология, жиноят, маъ­мурий ҳуқуқлар, ички ишлар, пост-патруль хизмати ва жа­моат тартибини сақлаш, ҳу­қуқбузарликлар профилакти­каси фаолияти, жисмоний ва юридик шахсларнинг муро­жаат­ла­рини кўриб чиқиш каби йўналишларда малакали ўқитувчи ва педагоглар жалб қилинган.

Дарс жараёнлари сифати ва ўқувчиларнинг билим са­виясини ошириш мақсадида ўқитувчилар фаолияти тизим­ли равишда таҳлил қилиб бо­рилмоқда. Ҳар бир ўқитувчи­нинг машғулотда эришган ютуқлари билан бирга йўл қўй­ган камчиликлари ошкора кў­риб чиқилиб, келгусида бун­дай ҳолатларнинг олдини олиш чоралари кўрилади. Ҳар 45 кунда махсус мониторинг асосида ўқувчиларнинг фан­лар бўйича билим даражаси синовдан ўтказилади.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея