Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ёш кимёгарнинг ютуғи

10.07.2018

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан "Йилнинг энг фаол ёш кимёгари" танловининг республика босқичи ўтказилди. Унда тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда ғолиб бўлган 10 нафар ёш мутахассис ўз ихтиролари тақдимоти билан иштирок этди.

Танловда ёш мутахассисларнинг ишлаб чиқаришга жорий этилган янги лойиҳалари, инновацион ишлан­ма­ларининг республикамиз иқтисодиётини ривожлан­тиришга қўшаётган ҳиссаси асосий мезонлардан бири бўлди. Шунингдек, ёш мутахас­сислар томонидан амалга оширилаётган илмий изланишларнинг долзарблигига алоҳида эътибор қаратилди.

"Navoiyazot" акциядорлик жамияти ишлаб чиқаришни мувофиқлаштириш ва маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи Ҳотам Ёриев биринчи ўринга лойиқ, деб топилди.

— Танлов янги имкониятлар эшигини очишда катта аҳа­миятга эга, — дейди Ҳ. Ёриев. — Fояларимизни амал­га оширишда, ўзаро тажриба алмашишда кенг майдон вазифасини ўтамоқда. Ўйлайманки, тадқиқот­ларимиз келгусида юртимиз фаровонлигига хизмат қилади.

"Фарғонаазот" АЖ илмий ривожлантириш бошқарма­си­нинг ташаббус гуруҳи етакчи мутахассиси Отабек Мадаминов иккинчи, "Максам-Чирчиқ" акциядорлик жамияти катализатор цехи бошлиғи Арсен Алиев ҳам­да "Деҳқонобод калий заводи" масъулияти чекланган жамияти янги инновацион ғоялар ва технологиялар хизмати инновация бўйича муҳандиси Муродилла Пўлатов учинчи ўринни эгаллади.

Барча иштирокчиларга рағбатлантирувчи мукофотлар тақдим этилди.

Ўз мухбиримиз.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея