Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоят маданият бошқармасида "Энг улуғ, энг азиз" республика анъанавий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.
Кармана тумани "Шибзон" маҳалласида "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси юзасидан барпо этилган "Yoshlar mehnat guzari" фойдаланишга топширилди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
«Август 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Оилалар мустаҳкамлиги йўлида

18.05.2018

"Халқаро оила куни" муносабати билан "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бош­қар­маси, туман ва шаҳар бўлимлари томонидан "Мустаҳкам оила ҳафталиги" ўтказилди.

Мазкур ҳафталик давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож оила­­ларни қўллаб-қувватлаш, намунали оилаларни моддий ва маъ­навий рағбат­ланти­риш­га алоҳида эътибор қа­ра­тилди. Шунинг­дек, оилалар мус­таҳкамлигини таъминлаш масаласида  ҳам қа­тор хайрли ишлар амалга оширилди. Ху­сусан, Навоий шаҳ­ри, Нурота ва Ко­нимех туманлари­дан келган муро­жаат­лар бўйича турли оила­вий келишмовчиликлар бар­та­раф этилди.

Бундан ташқари, томдилик Бегенов­лар ва Учқудуқ ту­ма­нининг "Айтим" ма­ҳалла­сида яшовчи Султонов­лар оила­сига никоҳ гувоҳномаси тан­та­нали равишда топширилди. Маро­сим­лар­да узоқ йиллар даво­ми­да биргаликда яшаб, иб­ратли ҳаёт кечирган нуро­ний­лар бахт остонасида турган бу ёшларга оила муқаддаслиги, унинг мустаҳкамлигини ас­раб-авайлаш лозимлигини уқтирдилар.

 Дарҳақиқат, оилада соғлом му­ҳитни юзага келтиришда ёши улуғ инсонларнинг ҳаётий тажрибаси муҳим аҳамият касб этади. Шу боис, кекса­лари­миздан ўрнак олиб, улар­нинг ўзига хос оилавий са­боқларини тарғиб қилиш мақ­садида "Ибратли оила", "Энг фаол китобхон оила" каби кў­рик-танловлар ҳам ташкил қи­лингани эътирофга лойиқ.

— Бугунги кунда кўпайиб бораётган оилавий ажрим­ларнинг ол­­дини олишда барчамиз бирдек масъулмиз, — дей­ди тадбир ишти­рокчиларидан бири, Зарафшон шаҳридаги "Кон­чилар" маҳалласида яшов­чи Р. Ашуров. — Фар­занд­ларимиз онгига миллий қад­риятларимизнинг мо­ҳия­тини тўғри синг­дира олсак, тар­бия масаласида ота-она­нинг ўр­нини аниқ ту­шун­тир­сак, кел­гусида ўз кўзлаган мақ­са­ди­мизга эришамиз.

Мазкур ҳафталик давомида тадбирлар ва иштирокчи­лар­нинг сони эмас, балки тар­ғиботларнинг таъсирчанлиги ҳамда кути­лаётган натижанинг юқори бўлиши эътибор мар­ка­зида бўлди.

Нигора РЎЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея