Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоят маданият бошқармасида "Энг улуғ, энг азиз" республика анъанавий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.
Кармана тумани "Шибзон" маҳалласида "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси юзасидан барпо этилган "Yoshlar mehnat guzari" фойдаланишга топширилди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
«Август 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Кармана тарихини ўрганишда муҳим манба

18.05.2018

Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.

Тадбирда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Одил Ҳотамов, Навоий давлат педагогика институти тарих факультети декани Хуршид Қурбонов, шу­нинг­дек, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлаш­масидан ва­киллар, туман фаоллари асарнинг маҳаллалар тарихини ўрга­ниш ва халқимиз маънавиятини бо­йи­тиш­даги, унинг илмий-маърифий ва ёш авлод тарбиясидаги аҳамияти бора­сида сўз юритишди.

— Мазкур асар 8 бобдан иборат, — дейди шоир О. Ҳотамов. — Унда туманнинг археологик тепаликлари ва қадамжолари ҳақида маълумот­лар, туман ташкилотлари, ҳудудда яшаб ижод қилган пиру шайх, ав­лиёлар, мамлакатни бошқарган кар­ма­налик подшо ва амирлар, шу за­мин­да яшаган яҳудийлар тарихи ҳамда иккинчи жаҳон урушидаги поль­шалик асирларнинг Кармана­да­ги қисмати ёритилган.

Сўзга чиққанлар мазкур манбанинг ёш тарихчилар, олимлар фаолиятида муҳим аҳамиятга эгалиги, туманнинг географик жойлашуви, кўчалари, қа­димий обидалари, иншоотлари ҳамда аҳолининг ўзига хос урф-одат­лари борасида ҳали кўплаб асарлар яратиш мумкинлигини таъкидладилар.

Тадбир сўнгида ҳудуд тарихини ёритишдаги хизматлари учун муал­лиф­га туман ҳокимининг ташаккурно­маси топширилди.  

Зебо ҚУТЛИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея