Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Май 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Истиқболли халқаро ҳамкорлик сари

15.05.2018

Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 март куни Навоийга ташрифи чоғида берган топшириқларига асо­сан, 11-12 май кунлари вилоятда халқаро бизнес-форум бўлиб ўтди. Мазкур нуфузли иқтисодий анжу­манда дунёнинг 34 та давлатидан 170 нафардан зиёд инвесторлар ҳамда қатор хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги элчилари ва дипло­матлар иштирок этди.

Тадбирнинг биринчи кунида ишти­рокчилар Кармана, Навбаҳор ва Ну­рота туманларида бўлиб, ушбу ҳудуд­лардаги ишлаб чиқариш корхонала­ри фаолияти билан яқиндан тани­шиш­ди. Меҳмонларга, шунингдек, воҳамизнинг инвестицион салоҳия­ти, хорижий компаниялар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар хусусида батафсил маълумот берилди.

— Бугунги кунда вилоятда Англия, Ҳиндистон, Хитой, Швейцария, Италия каби ривожланган мамлакат­лар ҳамкорлигидаги қарийб 70 та қўшма корхона фаолият юрит­моқ­да, — дейди вилоят ҳокими ўрин­бо­сари Ў. Исломов. — Улар томони­дан ўнлаб турдаги озиқ-ов­қат, қури­лиш ва бошқа саноат маҳсу­лотлари ишлаб чиқариляпти. Сўнгги йиллар­да хорижлик ҳамкорларимиз­нинг мамлакатимизда, хусусан На­воий­да яратилган қулай сармоявий ва ишби­лармонлик муҳитига қизи­қиш­и тобора ортиб, мазкур жа­раён сези­ларли равишда юксалаё­тир. Бу эса минтақамизда инвес­торлар кўмаги­да қатор корхоналар ташкил эти­лишида асос бўляпти.

Бизнес-форумнинг иккинчи куни "Навоий" эркин иқтисодий зонаси бўйлаб саёҳатдан бошланди. Иқти­со­дий ҳудуд маъмуриятининг анжу­манлар саройида бўлиб ўтган кон­ференцияда иштирокчиларга ви­лоят­нинг логистика имкониятлари ҳамда яратилган бошқа қулайликлар хусусида тақдимотлар ўтказилди.

Вилоят ҳокими К.Турсунов анжуман иштирокчиларини қутлар экан, юр­ти­мизда эркин иқтисодий зоналар ва саноат ҳудудларининг фаолиятига эътибор қаратди.

Жумладан, ҳозир­да мамлкати­мизда 12 та худди шун­дай зоналар ҳамда 45 та санаот ҳудудлари фаолият олиб бормоқда. Уларда яратилган солиқ ва бошқа имтиёзлар хорижлик тадбиркор­ларни юрти­мизга жалб этаётир. Яқин йил­лар ичида яна 50 та янги саноат ҳудуд­ларини ташкил этиш кўзда тутилган. "Навоий" эркин иқти­содий зонаси юрти­мизда энг би­рин­чилар­дан ташкил этилган саноат ҳудуди бў­либ, бу ерда барча қулай­лик ва шарт-шароитлар яратилган.

— Мамлакатимиз Ўз­бе­кис­тон, хусусан На­воий кон-ме­таллургия ком­бинати би­­лан кўп йил­лар­дан буён ҳам­корликда иш олиб бо­ра­ди, — дейди Бела­рус Рес­­публика­си­нинг юрти­миз­даги Фав­қу­лод­да ва мух­тор эл­чи­си Леонид Ма­ринич. — Жум­ла­дан, ўлкан­гиз­нинг тоғ-кон са­ноати учун "БелАЗ" ру­сумли юк ав­­то­машиналари ет­казиб бе­ряп­миз. Яқин­да ишби­лар­­мон­лари­миз Ўз­бекис­тонда қишлоқ хўжа­лиги тех­ни­ка­лари ишлаб чи­­қариш кор­­хо­насини ташкил этди. Бун­дан ташқари, айни вақт­да На­­воийда брой­лер товуқ етиш­тириш борасида ҳам йирик лойиҳани амалга оши­­­риш ҳаракатидамиз. Ҳо­зирда бу борада музо­ка­ралар жараёни бошлаб юбо­рилган. Умуман олган­да, ўзаро иқтисодий ҳам­кор­лигимиз икки халқ ўр­та­си­даги алоқаларни мустаҳ­камла­моқда.

Форум доирасида, шу­нинг­дек, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси раиси А.Ик­рамов, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раҳ­бари О. Ҳамраев, Хусу­сий­лаштириш, монопо­лия­га қарши кураш ва рақо­бат­ни ривожлантириш дав­лат қўмитаси раиси ўрин­босари А.Обидовлар сўзга чиқиб, юртимизда инвес­тор­лар учун яратилаётган қу­­­лайликлар, келгусида бу бо­рада амалга оширила­диган чора-тадбирлар хусу­сида тўхталишди.

— 2002 йилдан буён ком­паниямиз Қизилтепа ту­ма­ни ҳудудидаги "Тўдакўл" сув ҳавзасида балиқ етиш­ти­риш билан шуғулланиб ке­лади, — дейди Исроил дав­ла­тининг "Galidi" ком­па­ния­си менежери Офер Бер­зак. — Бугунги кунда "Ай­дар­­кўл"да ҳам балиқ­чи­лик, хусусан консервалаш ло­йи­ҳасини амалга оши­риш­­ни режалаштиряпмиз. Халқаро форум доирасида навоий­лик шериклар билан мазкур лойиҳа юзасидан ўзаро ке­лишувга эришдик. Келгу­сида фаолиятимизни кен­гайтириш имконият­лари пай­до бўлди.

Ўзбекистон қуёшли ўлка, бу ерда табиий энер­гия ишлаб чиқариш имко­ният­лари катта, — дейди Финляндиянинг "ABB" компа­ния­си бизнесни ри­вож­лантириш бўйича ди­ректори Глен Нюхолм. — Корхонамиз айни шу йў­на­лишда иш олиб боради. Хал­қаро форум доирасида юртингизнинг муқобил энер­­­­­гия ишлаб чиқариш бо­­расидаги имкониятлари билан тўлиқроқ танишдим. Биз бунда ҳамкорлик қи­лишга тайёрмиз. Кел­гу­сида минтақада фотоэлектр стан­циялар барпо этиш ло­йи­ҳа­лари устида ишлашни ре­жа­лаштириб олдик.

Халқаро бизнес-форумда маҳаллий тадбиркор­лари­миз хорижлик ҳамкасблари билан музокаралар олиб боришди. Мазкур учра­шув­ларда туризм, балиқ­чи­лик ҳамда қишлоқ хўжа­ли­ги­нинг бошқа соҳалари юза­сидан бир қатор кели­шув­ларга эришилди.

Анжуман яку­нида кел­гусидаги ҳам­корликни яна­да жадал­лаш­тириш бора­сида 20 га яқин мемо­ран­дум имзоланди. Бунда Қо­зоғистон, Бирлаш­ган Араб Амирликлари, Тур­кия, Хи­той ва Тожикистон давлат­ларининг ишбилар­мон дои­ралар вакиллари та­­шаб­бус­корлик кўрсатди.

Сирож АСЛОНОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

Муаллиф олган суратлар.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея