Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Фаровон юрт оғушида

11.05.2018

9 май тонги бутун диёримизга ўзгача шукуҳ билан кириб келди. Воҳамиз аҳолиси ҳам миллий анъаналаримиз асосида қалбда юксак ғурур ҳамда ифтихор билан ўтганлар ёдини хотирлаш, кексаларимизга ҳурмат кўрсатиш, яқин кишилар ҳолидан хабар олишга ошиқди.   

Шу куни Кармана тумани маркази ҳар гал­ги­дан гавжум бўлди. Тоза ва саришта кўча­лар­да минглаб одамлар — корхона ва ташки­лотлар, ўқув муассасалари, давлат ва нодав­лат ташкилотлар вакиллари саф-саф бўлиб "Мотамсаро она" ҳайкали томон йўл олишди.

Нуронийлар, Иккинчи жаҳон уруши ҳамда фронт орти меҳнат фахрийлари жам бўл­ган бу манзилда Ватан озодлиги йўлида жонини фидо қилган мард ўғлонлар хоти­раси ёдга олинди, ҳаётнинг оғир машаққат­ларига метин иродаси билан бардош бериб, до­рил­амон кунларга етиб келган пиру бадав­латларга эҳтиром кўрсатилди.

Оркестр садолари остида ҳарбийлар саф тортиб ўтмоқда. Йиғилганлар навбат би­лан муштипар она ҳайкали пойига гулчам­бар­лар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Тантанали маросимга фашизм ус­ти­дан қозонилган ғалабага муносиб ҳисса қўшган собиқ жангчилар ва фронт ортида фи­дойилик кўрсатган меҳнат фахрийлари юксак эъзоз ва ҳурмат билан автобусларда олиб келинди. Уруш ва ундан кейинги тик­ла­­ниш даврининг қўшиқлари янгради. "Катю­ша" ва "Fалаба куни" ашулалари ижро этил­ганда фахрийларнинг кўзларида ёш қалқиди.

— 1941 йилнинг апрелида Ха­рьков шаҳри­га ҳарбий хизматга ча­қи­рил­дим, — ҳикоя қилади Ба­рака бобо За­рипов. — Икки ойдан сўнг фашист босқин­чи­лари тўсатдан че­гарани бузиб ўт­ди, шундан сўнг биз­ни уруш­нинг энг қайноқ нуқтасига жў­на­тишди. Украина, Беларусь ва Поль­шани озод этиш­да қат­наш­дим, Бер­лингача бордим. Кўп дўст­ларимни йўқотдим, ўзим ҳам бир неча марта яраландим. 1947 йилда қадрдон Ҳазо­ра қиш­лоғим­га қайт­дим. Навоий шаҳридаги за­­вод­лар ва муҳим ижтимоий объект­лар қурили­шида иштирок этдим. Айни пайтда вилоя­ти­миз марказида яша­япман. Мамла­ка­тимиз Прези­денти ва дав­ла­ти­мизнинг биз — фах­рийларга кўр­са­таётган эътибори­дан куч-қув­ватга тў­ляпмиз. Ҳозир 98 ёш­да бўлсам-да, Оллоҳ­га шукр, ғай­ратим ичимга сиғ­майди, жона­жон Ўзбекис­тонимизнинг гуллаб-яшнаши учун меҳ­нат қилишга тайёрман.

Тадбир сўнгида ҳарбий ҳиз­мат­чи­лар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идо­ралар ходимлари бир қаторга саф­ланиб, оркестр са­долари остида тан­танали марш билан ўтдилар.

Шу куни вилоятимиз мар­ка­зидаги маданият ва истироҳат бо­ғида "Хотира ва Қадрлаш куни" — умумхалқ байрами сифатида кенг тантана қилинди. Жо­рий йил­ги байрам ўзгача тарзда ни­шонланиб, "Ватанпарварлик боғи" бар­по этилди. Ёшларни юрт­га му­ҳаб­бат ва садоқат ру­ҳида тар­биялаш, му­дофаа қуд­ратимизни на­моён этиш­га хиз­мат қилувчи бу ҳу­дудга кексаю ёш ташриф буюрган. Ви­лоят ҳокими К.Тур­­сунов уруш фах­рийлари, нуро­нийлар ва йиғил­ган­ларни байрам билан са­ми­мий қут­лади. Ҳарбий­лар ва ёш­лар ишти­рокида турли чиқиш­лар намойиш қилинди. Кекса ав­лод ва­кил­ларига байрам дас­турхони ёзилди.

Бу ерда уруш йиллари ша­рои­ти ўз аксини топган ҳудуд бар­по этилди. Қў­мондонлик штаби ўр­натилиб, дала ош­хо­наси, тиббий шохобча, ҳарбий тех­ника ва ўша йиллар қурол-ас­ла­ҳалари жой­лаш­тирилган. Ушбу муҳит ватан­дош­лари­миз­нинг жанг майдон­ларида кўр­сатган қаҳрамон­лик­лари, Иккин­чи жаҳон урушидан қайт­маган минглаб юртдошлари­миз­нинг муқад­дас хотираси ва меҳнат фах­рий­лари­нинг фидойи­лик­лари­ни ёдга солади.

Истироҳат боғи бўйлаб илк бор Ўз­бекистон ёшлар ит­ти­фоқи шаҳар кен­гаши томонидан ташкил этилган "Ўл­мас қўшин" ҳа­ракатланди. Унда қат­наш­ган­лар ўз қариндошлари — армия ва флот фахрийлари, пар­ти­занлар, жангчилар ортидан юриб, уларга озиқ-овқат, ўқ-дори захи­расини ҳо­зир­лаган меҳнаткашлар, ўлим лагер­лари тутқунлари, қамал иштирок­чи­лари, уруш даври бола­ларининг фо­тосуратларини кўтариб юришди. Улар ҳақидаги ҳикоя­ларни эшитиб, қалб титрайди. Бугунги тинч­лик замони­нинг қад­рига етиш, осойишта ҳаёт учун шукрона келти­ришга ундайди.

— Бугун акам Чингиз Ман­но­повнинг портретини олиб кўчага чиқдим, — дейди Навоий шаҳ­ри "Хумо" ма­ҳалласидан кел­ган иштирокчи С. Ка­ри­мова. — Мамлакатимиз озод­лиги учун курашган қаҳрамонларнинг су­ратларини бўлса-да, бугунги бай­рам иштирокчилари кўриш­лари ке­рак ва бу жуда муҳим деб ҳисоб­лай­ман. Биз уларнинг хо­тираси олдида доимо бош эгамиз.

"Нуронийлар маскани" маж­муасида фахрийлар ва ҳур­мат­ли оқсоқоллар учун байрам дас­турхони ёзилди. Юр­тимиз эс­тра­да юлдузлари ва ма­ҳал­лий ижодий жамоаларнинг концерт дастурлари кекса авлод вакил­лари­га маъқул бўлди.

— Биз — тинчлик ва осо­йиш­талик ҳукм сураётган мамла­кат­да яшовчи бахтиёр авлодмиз, — дея фикрлари би­лан ўртоқ­лашди Навоий шаҳри­даги 18-мак­­таб ўқувчиси Т. Бақоева. — Бунда ота-боболаримиз ва бар­ча кекса авлод вакил­лари­нинг хизмати беқиёсдир.   

Шу куннинг ўзида Кармана ту­ма­нидаги "Қосим шайх" маж­муа­сида жой­лашган қабристон­нинг жанубий тарафдан туташ ҳу­дудда Иккинчи жа­ҳон урушида қурбон бўлган 45 нафар кар­­ма­на­лик яхудийлар номи битилган монумент очилди. Маросимда Ис­роил давлати делегацияси ҳам иштирок этиб, нутқ сўз­лашди.

Ўзбек ва яҳудий миллатлари бағ­рикенг юртимизда неча аср­лар да­вомида иноқликда яшаб келишган. Хусусан, Бухоро яҳу­дийларининг Кар­манага келиш тарихи XVII асрга тўғри келади. Вақт ўтиб ушбу миллат вакил­лари­нинг муқим яшай бошлаши би­лан яҳудийлар маҳалласи пай­до бўл­ган. Ўз-ўзидан яҳудий қаб­ристони ҳам вужудга ке­лади. Иккинчи жаҳон уру­ши­да 4 минг ўзбекистонлик яҳудий иш­­тирок этиб, уларнинг минг на­фари фашизмга қарши ку­раш­да қурбон бўлган.

Хотира ва Қадрлаш кунида маз­кур қадамжонинг расмий очи­лиши дўст мил­латга ҳурмат, ўтганларни хотир­лаш, уларнинг ҳокини авайлаш, мил­лийли­ги­мизга хос анъаналарга эъти­бор рамзи бўлди.

Фаровон юрт оғушида, мусаф­фо осмон остида умумхалқ бай­рами ана шундай катта тантана, хурсандчилик, ўтганлар хотира­сига иззат-икром кўр­сатиш ма­росимлари билан уйғун тарз­да ни­шонланди.

Ўз мухбиримиз.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея