Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Хатирчида адлия сайли

08.05.2018

2-4 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгаш ташаббуси билан билан Хатирчи туманида "Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак" шиори остида "Ҳуқуқий ахборот кунлари" ва "Адлия сайли"  бўлиб ўтди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад Ўзбе­кистон Республикасининг "Ҳуқуқий ахбо­ротни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"ги Қонуни ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 8 фев­ралдаги "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг иж­росини таъминлаш экани учрашувлар аҳа­миятини янада оширди. Унда ўнлаб ишчи гуруҳлари 68 маҳаллада уйма-уй юриб, аҳолининг 250 дан ортиқ муаммола­рини ўрганди. Аниқ­ланган ишсизлик, соғлиқни сақлаш, оила­лардаги ижтимоий-маънавий муҳит, тад­бир­корлик фаолияти билан боғ­лиқ му­аммо­ларнинг айримлари жойида бар­та­раф этилди, қолганларининг қонуний ечи­ми бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушун­ти­­ришлар берилди. Айрим муаммо­лар ҳал этиш ваколатига эга бўлган идора­ларга ижро учун юборилди. Учрашувларда ҳу­қу­қий мавзудаги 10 минг 500 та тарқатма ма­те­риаллар ҳамда "Ҳар бир оилага — бир китоб" лойиҳаси дои­расида аҳолига 600 дона ҳуқуқий ва бадиий адабиётлар берилди.

Иккинчи кун тумандаги "Мустақиллик", "Боғишамол", "Саховат", "Хонақо" ва "Са­марқанд" маҳаллаларида ҳар бир ҳуқуқ­бузар­ликнинг салбий оқибатлари, оилавий ажрим­лар, ер ва мулкий низо, транспортда йўловчи­лар ташиш фао­лияти билан ли­цен­зиясиз шуғулланиш ва автоуловларни ҳужжатларсиз бошқариш каби ҳолатлар­даги жиноий, маъ­мурий, фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйи­ча 8 та очиқ сайёр суд ўтказилди. Хусусан, тумандаги 5-мак­табгача таълим муас­саса­си­дан сабабсиз ишдан бўшатилган А. Шири­нов­нинг ман­фаатини кўзлаб, ту­ман аҳоли бандлигига кўмак­лашиш маркази томонидан кири­тилган даъво аризаси фуқаролик ишла­ри бўйича Кармана ту­ман­лараро судининг "Самар­қанд" маҳал­ласидаги сайёр йиғи­лишида кўриб чиқилди ва суд қарори билан ишга қайта тикланди.

Ҳар бир маҳалладаги аёллар билан вилоят хо­тин-қизлар қўмитаси, соғ­лиқ­ни сақлаш, фуқаролик ишлари бўйича вилоят суди, ФҲДЁ бўлимининг масъул хо­димлари оила­­ни мустаҳкамлаш, яқин қариндош­лар ўртасидаги никоҳ­нинг салбий оқи­батлари, оилавий аж­рим­лар ва хотин-қизлар ўртасидаги жиноятчи­лик­­нинг ол­дини олиш каби мав­зу­лар­да суҳбат­лашишди. Шу­нинг­дек, маҳал­ла­ларда тўй-ҳашамлар, оила­­­вий тан­та­на­лар, маъ­рака ва ма­росимларни их­чам ҳамда тартибли ўт­казиш бўйича оила қуриш остонасида турган 12 жуфт ни­коҳла­нув­чи, улар­нинг ота-она­лари ҳамда ёшларга кек­салар, ҳожи ота ва онахонлар томони­дан на­сиҳатлар қилинди.

Бундан ташқари, давлат хизматлари агент­лиги томонидан марказдан олис бўл­ган ма­ҳал­лаларда 125 та сайёр дав­лат хиз­матлари кўрсатилди. ФҲДЁ бўлими ходимлари 19 та, дав­лат но­тариал идора­лари нотариус­лари 27 та сай­ёр нотариал ҳа­ракатларни амал­га оши­ришди. Соҳа­да­ги муаммоларни ўрга­ниш натижасида 17 нафар фуқа­ро­га уй-жой ҳужжатлари те­гишли идора­ларга ва кадастр ор­ган­ларига топши­ри­­ли­ши­да амалий ёрдам берилди.

Тадбир доирасида ташкил этилган "Сиз қонунни биласизми?" мусоба­қа­сида касб-ҳунар коллежлари ўқувчи­лари ҳуқуқий билимларини синовдан ўт­каздилар. Бун­да Хатирчи педагогика ва хизмат кўр­сатиш касб-ҳунар кол­лежи жамоа­сига тенг келадигани то­пил­­мади. "На­воийхонлик" мушоира­си­да ёшлар ўз маҳоратини намойиш эт­ди. Шу­нинг­дек, ўқувчилар ҳуқуқшу­нос­лик фани бўйича ҳам ўзаро беллаш­ди­лар. Тан­­ловларда фаол иштирок этган ўқув­чиларга адлия бош­қармасининг ҳу­қуқий ва бадиий ки­тоб­лардан иборат эс­далик совғалари топширилди.

"Ҳуқуқий ахборот кунлари" лойиҳаси ту­ман марказидаги маданият ва исти­роҳат боғида бўлиб ўтган "Адлия сай­ли" билан якунланди. Унга 5 мингдан ор­тиқ фуқаро ҳамда 53 ташкилот ўзи­нинг "ахборот бурчаклари" билан иш­­­тирок этди.

Вилоят санъаткорлари, иқтидорли ёш­­лар, татар, корейс ва рус миллий ма­­­даний марказлари бадиий ҳавас­кор­­лик жамоалари ҳамда "Фарҳод" ма­да­ният саройининг мусиқий дастур­лари, ту­мандаги спорт тў­га­раклари то­мо­­нидан намойиш этилган кўргазмали чиқишлар, футбол мусоба­қаси, китоб­лар ярмаркаси, миллий ҳу­нар­манд­чи­лик маҳсулотлари кўргазма­си каби тад­бирлар иштирокчи­лар­да катта таас­сурот қолдирди.

— Замонавий жиҳозланган мак­та­бимиз спортсевар ёшлар ихтиёрида, - дейди Хатирчи болалар ва ўс­мир­лар спорт мактабининг стол тен­­ниси бўйича мураббийси С. Ху­дой­бер­диев. — Муассасада йигит-қиз­лар спорт­­нинг бадиий гим­настика, қўл жанги, эркин кураш, таэк­вондо, бокс, енгил ва оғир атлетика, су­зиш, шах­­мат ва шашка каби турлари би­лан мун­та­зам шуғулланмоқда. Масалан, бизнинг тўгарагимизга 25 бола қат­на­шади. Ўт­ган йили 6 на­фар йигит-қиз мам­лакат миқиёсидаги бел­­лашувларда сов­рин­ли ўринларни қўлга киритди. Яқинда ви­­лоятда стол тенниси бўйича ўт­ка­зилган мусобақада 9 ёшли ўқув­чи­миз Ю. Садриддинова 1-ўринни қўлга ки­ритиб, республика бос­қичида қатна­шиш ҳуқуқига эга бўлди.

Ташкил этилган меҳнат ярмаркасида ту­мандаги 25 та корхона, ташкилот ва муассасалар 144 бўш иш ўрни билан иш­тирок этди. Унда 74 нафар кишига ишга жойлашиш учун йўлланма бе­рил­ди. 105 шахс эса мавсумий жамоат иш­лари­га жойлаштирилди.

— Тўрт йилдан буён ишсиз эдим ва бугунги тадбирда тумандаги 65-умум­таълим мак­таби­даги иш шароити мен­га маъқул бўлди, — дейди З. Бой­назаров. — Ушбу муас­сасада электр-пайвандчи сифатида ишлаш учун йўл­лан­ма олганимдан хурсандман.

Сайлда адвокатлар томонидан 200 дан ортиқ фуқаролар ҳамда тад­бир­кор­лик субъектларига бепул ҳуқу­қий ёрдам ва маслаҳатлар берилди. Шу­нингдек, 10 нафар шахсга фуқаролик паспорти ҳамда имтиёзли кредит олган 19 на­фар фу­қарога сертифи­кат­лар тан­та­нали равишда топширилди.

— Яқин кунларгача ишсиз эдим, — дей­­ди Т. Очилов. — Энди тад­бир­кор­ман. Туманимизда ўтка­зил­ган учрашув­да қатнашиб, муаммоларим­ни ва қи­зи­қишларимни айтгандим, му­тасадди ташкилот раҳбарлари менга 7 фоизли кредит олишимни тавсия қи­лишди. Банкдан олинган 8 миллион сўм маблағ эвазига 226 бош товуқ олдим. Ҳозир улар­ни парвариш қиляпман.

Шу ернинг ўзида "Самарқанд" ма­ҳалласидаги Ориф Ҳасанов ва Эъзоза Шомуродовалар туман фуқаролик ҳо­лати далолатномаларини ёзиш бў­ли­ми томонидан никоҳдан ўтишди. Улар­га тадбир ташкилотчилари бобо­ка­лонимиз Алишер Навоийнинг 4 том­ли девонини совға қилишди.

Сайл дастурхонига Навоий шаҳри­да­ги "Меҳри­бонлик уйи" тарбияланувчи­лари, меҳ­нат фахрийлари, Иккинчи жа­ҳон уруши қатнашчилари, 40-50 йилдан буён бирга яшаётган отахон ва онахон­лар ҳам так­лиф қилиниб, ош тортилди.

Тадбирга кела олмаган имконияти чек­­ланган ва ногиронлиги бўлган фу­қа­ро­ларнинг уйига совға-саломлар би­лан йўқлаб борилгани уларнинг кўнг­­лини кўтарди.

Хуршида НАРЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея