Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Транспорт воситалари топширилди

13.03.2018

Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Республика Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ходимларининг иш унумдорлигини янада ошириш ҳамда уларни муносиб рағбатлантириш мақсадида хизмат автомашиналари ва скутерлар топширилди.

Президентимизнинг 2017 йил 29 майдаги "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Тадбирда сўзга чиққан вилоят прокурори ўринбосари Ф. Жовлиев ва бюронинг вилоят бошқармаси бошлиғи У. Саъдуллаев мам­лакатимизда электр энергия ва табиий газ ишлаб чиқариш ҳаж­мини ошириш, соҳада назорат ҳамда ҳисобга олиш меха­низм­ларини такомиллаштириш, тўлов интизомини мустаҳкам­лашга алоҳида эътибор қаратилаётганлигини таъкидлади.

Дарҳақиқат, бюро томонидан мавжуд қарз­дор­ликларни ун­дириш борасида муайян ишлар амал­га оширилмоқда. Хусусан, электр энергия етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш бўйича тў­­лов интизомини мустаҳкамлашда энергия ресурсларидан жами 1 триллион 54 мил­лиард, ичимлик сувидан 1 мил­лиард 866 миллион сўм, суд ва бошқа орган ҳужжатлари ижросини таъ­­минлаш натижасида 495 миллиард 923 миллион сўм қарз­дорлик ундирилди.

— Амалга оширилган ишлар раҳ­барият то­монидан муносиб ба­ҳоланиб, касбига садоқатли, ўз вазифаларини намунали ва виж­донан бажарган 37 нафар ходимга даража унвонлари берилди, — дейди Мажбурий ижро бюросининг вилоят бошқармаси катта инспектори Ф. Ма­манова. — Шунингдек, 39 нафар ишчи-ходим рағ­­батлантирилиб, хизмат кийимлари ва уяли алоқа аппарат­лари би­лан ҳам таъминланди. Яратилган бундай имконият ва ша­роитлар тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, ижро иши юритишдаги муам­­моларни осон ва тез бартараф этишга хиз­мат қилади.

Хуршида НАРЗИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея