Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари жойларда аҳоли учун қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда. Вилоятимизда янги-янги объектлар қад ростлаётгани шаҳар ва туманлар файзига ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Бугунги кунда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида мингга яқин ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Улар томонидан бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш, иссиқлик, сув, газ таъминоти, тозалик ҳамда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиб келиняпти.
Навоий шаҳридаги "Матбуот уйи"да "Китоб — маънавият бешиги" мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари жойларда аҳоли учун қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда. Вилоятимизда янги-янги объектлар қад ростлаётгани шаҳар ва туманлар файзига ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Бугунги кунда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида мингга яқин ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Улар томонидан бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш, иссиқлик, сув, газ таъминоти, тозалик ҳамда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиб келиняпти.
Навоий шаҳридаги "Матбуот уйи"да "Китоб — маънавият бешиги" мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
«Апрель 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Мардлик, матонат, ёшлик ва шижоат намойиши

09.01.2018

8 январь куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб "Миллий армиямиз — ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир" шиори остида "Армия ва ёшлар" фестивали бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Марказий ҳар­­­бий ок­руг қўмондонлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ви­лоят кенгаши ҳамкорлигида таш­кил этилган тадбирда Навоий гар­ни­зо­­нида жойлашган ҳарбий қисм ва муас­са­салар хизматчилари, му­дофаага кўмак­ла­шувчи "Ватан­пар­вар" ташкилоти мак­таби тинг­­­­ловчилари, таълим муассаса­лари та­лаба ва ўқувчи ёшлари, кенг жа­моат­чилик ва­­киллари қат­нашди.

Фестивални округ қўшинлари қўмондони ўринбосари, полковник У. Дўстматов очди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Рес­публикаси Олий Маж­лиси Се­нати аъзоси, ви­лоят ҳокими К. Тур­сунов ви­лоятда биринчи мар­­­та ўтка­зилаётган фестиваль қат­нашчилари ва меҳмон­лар­ни самимий қутлади. Мар­казий ҳар­бий округ қўшин­лари қўмондони, полковник О. Саидов, Ўзбекистон ёш­лар иттифоқи вилоят кен­гаши раиси Ж. Ход­жаев ан­жуман ишти­рокчиларини таб­рик­лашди.

Ўйингоҳ узра тинчлик ва осо­йиш­та­ли­ги­миз рамзи — оқ кабу­тарлар учирилди.

"Менинг армиям — менинг фах­рим" ғоя­сини ўзида му­жассам эт­ган республика миқё­сидаги ҳар­бий ватан­парварлик ой­ли­ги дои­ра­сида ўтказилган тадбир 3 кило­метр масофага югу­риш ма­рафони билан бош­ланиб, унда 2 минг­дан ортиқ ишти­рок­чи бел­лашди.

Ҳарбий хизматчилар ор­кестр му­сиқаси са­долари остида жан­говар қўшиқ би­лан саф тортиб ўтиш­ди. Миллий гвардия, Фах­рий қо­ровул, офицер ва сержантлар, муд­датли ҳарбий хиз­мат­чилар ва Қо­ровул қў­шинлари, ички иш­лар бош­­қармасининг қў­риқ­лаш, Фав­қу­лодда вазиятлар бошқар­маси қутқарув гу­руҳ­лари­нинг кўргазмали чиқишлари ишти­рок­­чилар қалбида она юртга са­доқат туй­ғу­ларини аланга­латди.

Мажмуага кираверишда очил­ган "Ар­мия ёшлар нигоҳида" ном­ли ҳарбий мав­зудаги расмлар кўргазмаси "Маҳорат дарс­лари" шаклида ўтказилди. Навоий ма­даният ва санъат коллежи 2-курс ўқувчиси Р. Собиров чизган "Ва­тан ҳимоячилари" су­ратида жан­говар ўқув машғулоти тас­вир­­лан­ган. Асарда танк ва вер­то­лётлар, ҳар­бий техникаларни чапдастлик билан бош­қараётган жангчи­лар­нинг қиёфалари­даги мард­лик ва жасорат моҳирона акс эт­ти­рилган.

Турли ҳарбий техника ва транспортлар, қурол-аслаҳалар, оммавий тар­тиббузар­ликлар вақтида қўлла­ниладиган махсус во­ситалар ҳам­да сапёрлар ҳимоя кийимлари ва ускуналари на­мо­йиш қилинаётган майдон ёшлар билан гав­жум бўлди. Ҳарбийлар тўплан­ганларга улардан фой­да­ланишни ўрга­тиш­ди. Масалан, "Ка­гуар" зирҳли ҳарбий жанговар маши­на­сидан шахсий таркибни ҳар хил қу­ролли та­жовузлардан қў­риқ­лашда фойдалани­лади. Махсус бў­линмалар то­монидан би­но­ларни ишғол қи­лишда иш­латила­диган зирҳли қалқон ҳам барчада қизиқиш уйғотди.

— Мазкур фестиваль ёшларнинг миллий армиямиз ҳақидаги ту­шунча ва тасаввур­ларини янада бо­йитади, — дейди Миллий гвардия офицери, ка­питан С. Ибро­ҳимов. — Иштирок­чилар ҳарбий тех­ни­калар, қурол-яроғ ва бош­қа асбоб-ускуналар билан та­ниш­дилар. Бу, ўз навба­тида, армия ва халқ ўрта­си­даги бир­ликни мус­­таҳ­камлаш, ёшлари­мизни Ва­танга содиқ, эл-юрт тинч­­лиги ва осо­йиш­тали­гини таъ­­­мин­лаш­га қо­дир жасур ин­­сон­лар этиб тарбия­лашга хиз­мат қи­лади. 

— Ёш авлоднинг бу­гунги тад­бир­дан ола­ётган таас­­су­роти чек­сиз, со­ҳага қи­зи­қиш­лари юқори, — дея таъ­кид­ла­­ди лейтенант С. Эш­­беков. — Улар­­нинг кўп­чилиги ҳарбий бў­лиш­ни хоҳлаш­моқда. Му­­тахас­сислар ёрда­ми­да қу­рол­лар­ни син­чик­лаб ўр­га­нишяпти.

— Юқори ташки­лот­чилик, кў­таринки руҳ­да олиб борилаётган ушбу йиғинга ҳамма бирдек қизиқмоқда, — деди Навоий шаҳ­ри­даги ҳарбий қисмлардан бирида шарт­нома асосида хиз­мат қилаётган бўлинма мута­хас­сиси, сержант А. Фар­монов.Ҳарбийлик мард­лар иши экан­ли­ги ёшлар он­гига сингдириляпти.

Ниҳоят, томошабинлар билан тўлган ўйин­гоҳда асосий тад­бир­лар бошланди. Вилоят ма­да­ният бош­қармаси ба­диий жамоалари ва пой­тахтдан ташриф буюрган санъат­корлар ижроси­даги куй-қў­шиқлар йиғил­ган­ларга бир олам завқ улаш­ди.

Шундан сўнг марафон ғолиб ва соврин­дор­ларини тақдирлаш ма­росими ўт­казил­ди. Натижа­лар­га кўра, йигитлар ўртасида 1-ўрин­­­ни Навоий олимпия захира­лари кол­лежи ўқув­чиси Д. Бо­боқулов, қиз­лардан Навоий давлат педагогика институти та­лабаси З. Худойбердиева, оддий аскар Н. Тўймуродов эгаллади. Шу­нингдек, "Энг катта ёшли югу­рувчи", "Марафон гўзали", "Энг фаол қиз бола", "Энг фаол ўғил бола", "Энг ёш қиз бола", "Энг ёш ўғил бола", "Энг фаол спорт мак­таби", "Энг фаол олий ўқув юрти", "Энг фаол коллеж", "Энг фаол мак­таб" номина­ция­лари ғо­либлари ҳам аниқ­ланди.

"Ватанпарвар" таш­ки­лоти авиа­модел­чи­лари­нинг кўр­газмали чи­қиш­лари гул­ду­рос қарсаклар би­лан ол­қиш­ланди. Мил­лий гвар­дия махсус отряди томонидан ҳа­қиқий жанг манзараси, мард ва жасур жанг­чи­ларнинг душ­­манга қар­ши мардона ку­рашлари саҳ­нада жонли тарзда намойиш қилинди. Кино­логлар ўр­гатилган итлар че­га­ралари­миз­дан ёв ўти­шига йўл қўймас­лигини кўрсатиб беришди. Ви­лоят­даги тур­ли спорт фе­де­ра­­­циялари аъзо­лари­­нинг кураш, каратэ, таэк­­вондо, қиличбозлик ва бошқа спорт турлари усулларини мо­­ҳи­ро­на ижро этиши ҳам бар­чага манзур бўлди.

Фестиваль бадиий ҳаваскорлар ва санъат ус­талари ижросидаги галаконцерт билан якунланди. Навоий шаҳридаги "Хурсанд" тан­таналар уйида тадбир иштирокчилари бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қу­ришди.

Жамолиддин АҲТАМОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

Жумамурот МИРЗАЕВ олган суратлар.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея