Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.
Вилоятимиз марказидаги "Фарҳод" маданият саройида Президентимизнинг 2018 йил 29 июнда эълон қилинган "Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида"ги фармони ижросига бағишланган кўргазмали семинар ва матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Жорий йил бошидан Кармана туманида 5 маротаба бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Яқинда "Янги авлод" истироҳат боғида бўлиб ўтган навбатдаги тадбирда 50 дан ортиқ ташкилот ва корхона, хусусий тадбиркорлик субъектлари 371 та иш ўринлари билан иштирок этди.
Вилоятимизда ҳудудларда аҳолини кўп йиллардан буён қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш, мутасадди ташкилотларни жалб қилган ҳолда уларни жойида бартараф этиш мақсадида республика ишчи гуруҳи иш олиб бормоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
«Сентябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Виртуал оламдаги хавфли хуруж

15.05.2018

Ахборот-коммуникация технологиялари қулайликларининг ортиши, биринчи навбатда, ижтимоий ҳодиса эканини инобатга олсак, ўз-ўзидан аёнки, ахборот хавфсизлигини таъминлаш, аҳоли ва фуқароларни кибер-таъсир ва жиноятлардан ҳимоя қилиш энг долзарб вазифа саналади.

Шу сабабли юртимизда ахборот тех­но­ло­гиялари соҳасидаги жиноятларнинг ол­дини олиш чораларини ҳуқуқий тартибга со­лишда Ўзбекистон Республикаси Конс­титуцияси муҳим ҳужжат ҳисобланади. Ун­га кўра, ахборот олиш эркинлиги кафо­лат­­ланган. Бу эса, ўз навбатида, мазкур ҳу­қуқларга риоя этиш ва уларни ҳи­­моя қилиш мажбуриятини юклайди.

Таъкидлаш жоизки, кимдир эҳтиёт­сиз­лик орқасидан, бошқа биров бойлик илинжида, кимдандир ўч олиш ниятида компьютер тех­никасидан номақбул фой­даланади. Аксарият ҳолларда фойда­ла­нув­чилар ин­тернет халқаро тармоғидаги хатти-ҳара­кат­ларнинг қайси бири тўғри ёки но­тўғри эканини анг­ламайди.

Шу сабабдан, республикамизда ушбу со­ҳани тартибга солувчи ҳужжат ишлаб чи­қиш лозим. Бунда тобора мус­таҳкамланиб бораётган миллий қо­нун­чилик тизимини Ўзбекистон Респуб­лика­сининг "Виртуал муҳит ва кибер­жиноят­чи­лик тўғрисида"ги Қонуни билан тўл­ди­риш айни муддао бўлади. Зеро, юрти­миз­да фу­қаролар учун электрон ҳукумат, элек­трон тижорат ва электрон рақамли имзо каби кенг миқёсда қулайликлар ва им­кониятлар яратил­моқ­даки, бунинг баро­барида фу­қаро, давлат органлари ва тад­биркорлик субъект­лари­нинг мажбу­рия­ти ва жавоб­гар­лиги аниқ акс этган қонуний асос бў­лиши мақсадга мувофиқдир.

Шуни таъкидлаш лозимки, респуб­ли­ка­мизда ахборот технологиялари со­ҳа­си­даги хавфсизликни таъминлаш юза­сидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда, махсус ваколатли хиз­матлар ҳам ташкил этилган. Жумладан, 2013-2020 йилларда Ўзбекистон Респуб­ликаси Мил­лий ахборот-коммуникация ти­зимини яна­да ривожлантириш бўйича комп­лекс дас­турга мувофиқ, бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Ахборот тех­но­логиялари ва коммуникацияларини ри­вожлантириш вазирлиги ҳузурида Ахбо­рот хавф­сиз­лиги ва жамоат тартибини таъ­­минлашга кў­маклашиш маркази фао­лият олиб боряпти.

Соҳадаги муҳим ислоҳотлардан яна бири Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 августдаги  "Интернет жаҳон ахборот тармоғида мил­лий контентни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг қа­бул қилиниши ҳисобланади. Унга му­во­фиқ, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамкорлигида интернет тармо­ғида миллий контент ва веб-ресурсларни шакллан­тириш, ривожлантириш ҳамда тар­ғиб қи­лишда ташкилий-техник, ахборот ва методик ёрдам кўрсатиш каби ва­зи­фалар белгиланган.

Ушбу ислоҳотлар билан бир қаторда, рес­публикамизда ҳуқуқни муҳофаза қи­лувчи органлар фаолиятида ахборот тех­нологияларидан самарали фойдаланиш мақсадида қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, ўтган йилдан бош­лаб, Ўзбекистон Республикаси Бош про­куратураси ҳузурида ахборотдан бузғунчи ва бошқа ғайриқонуний мақсадларда фой­даланиш имкониятини бартараф этиш мақ­садида Ахборот-таҳлил мультимедия мар­кази иш олиб боряпти.

Мамлакатимизда виртуал муҳитдан фой­даланишни тартибга солиш, кибер­жи­ноят­­чиликнинг олдини олиш юзасидан са­ма­рали ислоҳотлар амалга оширилаётган бўлса-да, замоннинг шиддатли ривожла­ни­­ши соҳага доимий равишда эъ­тибор қаратишни ва бу йўлдаги ислоҳот­лар­ни чуқурлаштириб боришни талаб этмоқда.

Жорий йил 7 февралда Москва шаҳ­рида бўлиб ўтган Кибер хавфсизлик бўйича халқаро форумда кибер жиноятлар ола­мида бугун энг кўп тарқалган учта хуруж қайд этилган. Экспертларнинг фикрича, маъ­лумотларни ўғирлаш, махфий мақ­садга эга мобиль иловалар орқали элек­трон қурилмаларга кириб бориш ва ало­қанинг ҳимоя қилинмаган каналларини томоша қилиш орқали бугун кўпчилик ин­тернет фойдаланувчилари кибер жи­ноят­ларнинг қурбонига айланмоқда. Шу­нинг­дек, кибер жиноят­чи­ликда муайян шахс­нинг ёки объектнинг географик жой­лашган нуқтаси тўғрисида хабар тар­қа­тиш, шахсий маълумотлар ба­засини бу­зиб кириш каби хизматлар омма­лашган. Хакерлар бу каби маълумот­ларни ин­тер­нет ва ижтимоий тармоқ фой­даланув­чилари томонидан турли электрон ре­сурсларга уларнинг фойдаланиш шарт­ларини ўқимасдан туриб киришлари эва­зига олишмоқда.

Бир сўз билан айтганда, бугунги давр аҳо­лининг ахборотдан фойдаланиш мада­ниятини юксалтиришни тақозо этяпти. Бу эса ҳар биримиздан виртуал оламда инсонни ўзига чорловчи барча жи­ҳатларга чуқур ўйлаб ёндашишни талаб қилади.   

Р. РЎЗИЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси

Олий ўқув курслари тингловчиси.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея