Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Май 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ҳамма гап кутилаётган натижада

04.05.2018

Қувончли даврларда "Топганларингиз яхши кунларингизга буюрсин, тўйлардан бошингиз чиқмасин!" дея тилаклар билдирилади. Ҳақиқатан ҳам ҳалол меҳнат билан топганларимиз фарзандларимизнинг бахту саодати учун сарфланса, тўйлар тўйларга уланса, қандай яхши! Бироқ...

Одамлар замонни ўзгартиради. Ўз нав­батида тараққиёт кишилар турмуш тарзига бевосита таъсирини кўрса­та­ди. Иккинчи жаҳон уруши йиллари, ун­дан кейинги даврларда халқлар тўқ­чи­ликни шу қадар орзу қилишганки, ҳатто тушларида ҳам фаровонликка етол­­­маганлар. Йўқчилик ҳамма­нинг сил­ласини қуритган. Ўша ни­ҳоятда оғир за­монларда ҳам улар давлат никоҳидан ўтиш баро­ба­рида мулла топиб, никоҳ ўқи­тиш­ган. "Уч сўм пул, бир калла қанд, бит­та мулла" деган гаплар қайси ба­­диий фильмда айтил­ганини яхши эс­ласангиз керак.

Бир пайтлар Муқимийнинг мактаб дарслигига киритилган "Тўй" ҳажвий шеърини ёдлаганимиз ҳамон ёдимда. У замонларнинг ўтгани чин бўлсин...

Ҳозир тўқчилик, аммо "Кўрпангга қа­раб оёқ узат", "Элдан чиқма" қабили­даги халқимиз ҳикматлари замири­даги мазмун-моҳиятининг аҳамияти орт­­са ортяптики, асло камайгани йўқ.

Мана, бир ойдан кўпроқ вақтдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Маж­лиси Сенатининг "Тўй-ҳа­шамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, мар­ҳумларнинг хоти­ра­сига бағишланган тадбирлар ўткази­ли­шини тартибга солиш тўғрисида"ги қарори лойиҳаси халқимиз томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. Ҳозир қайси маҳаллага борманг, қайси тўй-маъ­ра­када қатнаш­манг шу хусусида фикр-мулоҳазалар, так­лифлар айтилмоқда. Демак, кенг жа­моат­чилик бунга бефарқ эмас.

Республика матбуотида эълон қи­ли­наётган мақолалар билан танишар экан­миз, тўй-базмларни ихчамлаш­тириш масаласининг қанчалик дара­жада ҳаётий эканлигини яна бир бор ҳис этамиз.

Жумладан, улардан бирида Тошкент шаҳрида келинлар учун мўлжалланган кўйлаклар нархи ўртача 1000 АҚШ доллари, машиналар кортежи 300-400 доллар, баъзида маросимлар авж олган пайтларда 2000 доллардан зиёд, фото ва видео хизматлари 1000 дол­лар ат­рофида, тўйхонани бе­затиш 2000 дол­ларгача, ресторан хиз­матлари киши бошига 100-150 минг сўмдан (400 нафар меҳмон учун 40-50 миллион сўм), икки ёш танишувини ифо­даловчи қисқа фильм ("LOVE STORY") тайёрлаш 1000 доллар... Куёв сар­полари, карнай-сурнай, бош­ловчи, қўшиқчи, тўйдан олдинги ҳамда ке­­­йинги кўпдан-кўп ма­росимларни қў­шиб ҳисоблаганда, пойтахтда бир кунлик базм учун 100-150 миллион сўм ат­ро­фида чиқим қили­ниши қайд этил­ган. Бу рақамлар, да­лиллар ҳар қандай юра­ги бақувват ки­шининг ҳушини бо­шидан учи­риб юбо­риш­га қодир.

Фарғона водийсида тўйдан сўнг қиз узат­ган хонадон куёвникига 40 кунгача турли егуликлар юбориш анъанага ай­ланган. Қолаверса, шу каби респуб­лика­мизнинг бошқа жойларида учрай­диган дабдабабозликлар танқид остига олин­моқда. Айниқса, тўйларда "бирров­чи" артистларнинг узоғи билан 10-15 да­қи­қада 400-500 долларни чўн­такка ури­ши жараёнлари ҳеч бир меъёр­­­­га сиғмайди.

Яна бир нашрдаги мақолада муаллиф сахийликнинг беш тоифасига таъриф беради. Бунда қадимий манбаларга му­рожаат этади. Сўнг гап мароми бозор иқтисодиёти тамойилларига бурилади. Ундаги ҳар бир мисол, масалан, хонан­даларнинг хизматига тўлов қанча бўли­ши кераклиги, уларни ким белгилаши, келиннинг вальсга тушиши, тўйларда бош­ловчиларнинг ўрни, тўй-маросим­ларни тартибга солиш механизмлари ху­сусида батафсил сўз юритилган. Жум­ла­дан, тўй-маъракаларнинг аниқ меъёр­ларини белгилаш, тўйхона ва ресто­ран­лар раҳбарлари масъулиятини оши­риш ҳамда керак бўлса уларни жари­ма­га тор­тиш ва қолган масалаларда ҳам қатъий чора кўриш таклифлари илгари сурил­моқ­да. Хуллас, муам­молар бўйига ҳам эни­га ҳам кенг кўламда кўрсатиб бериляпти.

Яқинда Кармана туманидаги тўй­лардан би­рига боришга тўғри келди. 150 киши атрофидаги давра жуда ажо­йиб ўт­ди. Ортиқча исрофгарликларга ҳам йўл қўйилмади.

— Сенатнинг қарори лойиҳаси ма­ҳалла­лари­мизда ҳар томонлама ўрганиб чиқилди, — дейди туман маҳаллалар кенга­ши­ масъул ходими Г. Сатто­рова. — Чора-тадбирлар, таклифлар тайёр­­ланди. Бу борада айниқса, "Деҳқон", "Зиёкор", "Арабхона", "Бо­ғи­шамол" ма­ҳалла фуқаролар йи­ғин­лари­да алоҳида эъ­тибор қаратил­моқда. Тўй­ларнинг миллий қадрият си­фа­ти­даги даража­сини асло камай­тир­маган ҳолда уни ортиқча дабдаба­лар­сиз ташкил этиш доимий диққат-эъ­ти­боримизда бў­ла­япти. Айрим киши­лар "Мен ўз пулимга тўй қиляпман, бош­қаларнинг бунга нима дахли бор, еб-ичиб кетавер­май­ди­ларми?" қабилида кал­та­бин­ларча ўй­лашади. Энди бундай ҳо­лат­ларга асло йўл қўйиб бўл­майди. Чунки, ҳар бир бос­ган қада­мимиз, қи­ла­ётган амал­лари­миз эл-юрт наза­рида. Шунинг учун ҳам ма­ҳалла­­ларда таш­кил этилаётган дав­ра суҳбат­ларида асосий эъти­бор­ни инсон омилига қаратмоқ­дамиз. Мақса­ди­миз тўй яхши ўт­син, оила иқти­содий ва маъ­навий жиҳатдан асло зарар кўр­­масин. Исрофгар­чи­ликка йўл қў­йилма­син. Тўйга таклиф эти­ла­ди­ган кишилар миқ­дори ҳам қиз­ғин баҳс-мунозара­ларга сабаб бў­л­япти. Ишон­чимиз ко­милки, булар­нинг ҳамма­си ўз ўрнига тушади...

Ҳа, бу саъй-ҳаракатлар изсиз кет­майди, албатта.

Танишларимиздан бири 150 нафар ки­шилик тўйнинг барча сарф-харажат­ларини ипидан игнасигача эринмай ҳи­соблаб чиқибди.

Тўйларга тўёна масаласи ҳақида ҳам ўйлаб кўриш керак. Ҳар ким ҳар хил: би­ров атаганини кўнгилдан чиқариб, тўй эгасига топширади-қўяди. Бошқа бир киши эса дафтарга ёздиради. Бу — алоҳида мавзу.

Ҳар бир оиланинг тўйгача ва тўйдан кейинги ҳаёти ўртасида фақат эзгулик, юксалиш, самимият, фаровонлик, шук­роналик бўлса бунга нима етсин...

Ҳа, ҳамма гап кутилаётган натижада!

Одил ҲОТАМОВ,

шоир,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея