Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Чучварани хом санаган миссионер

08.08.2017

Ҳар кимнинг ҳуқуқи ўз қўлида, шу билан бирга ҳар бир инсондан давлат ва жамият қонун-қоидаларига бўйсуниши талаб этилади. Юртимизда дини, тили, ирқи, миллати, касб-кори ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар барча қонун олдида тенгдир ва айни пайтда ҳамманинг омма олдида ўз мажбуриятлари ҳам борлигини унутмаслигимиз зарур.

Афсуски, Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида туғилиб-ўсган, айни пайтда Зарафшон шаҳ­рида яшовчи мамлака­ти­миз фуқароси, миллати татар, маълумоти ўрта, оилалик, 2 на­фар фарзанди бор, илгари маъ­­мурий жавобгарликка тор­тилмаган, вақтинча ишсиз, эн­дигина 33 ёшни қаршилаган Пан­ковская Ирина Набибул­лаев­на (барча исм-шарифлар ўзгартирилди) бу қонун-қоида­ларни назар-писанд қилмас­лиги ортидан суд маҳкамаси ол­дида жавоб беришига тўғри келди.

Ирина истиқомат қиладиган хо­надонда унинг ўзига те­гиш­ли бўлган 1 дона "Чему на са­мом делу учить Библия" номли диний мазмундаги  адабиётни сақлаб келаётганлиги Зараф­шон шаҳар ИИБ ходимлари то­монидан аниқланиб, ушбу асар холислар иштирокида далилий ашё сифатида олиниб, тегиш­ли тартибда ҳужжатлар рас­мий­­лаштирилди.

Суд мажлисида сўралган ҳу­қуқбузар И. Панковская ўз кўр­газмасида, айбига иқрорлик бил­дириб, диний мазмундаги мазкур материалдан фой­да­ланиб келаёт­ганлигини, китоб­ни таниши, Рос­сия Федера­ция­сига доимий яшаш мақса­дида кўчиб кетган Маргарита Васильевна унга қол­дириб кет­ганлигини, қилган ишидан чин кўнгилдан пу­шай­монли­ги­ни, бу ҳолат бошқа так­рор­лан­мас­лигини баён қилиб, енгил­лик бе­ришни сўради.

Шундай қилиб ҳуқуқбузар И. Пан­ковскаянинг диний маз­мундаги материалларни тар­қа­тиш мақсадида қонунга хи­лоф равишда тайёрлаш, сақ­лаганликдаги айби, айбига иқ­рорлик билдириб берган кўр­сатмасидан ташқари, жиноят иши­ни қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор, маъмурий ҳу­қуқбузарлик ҳақидаги баён­номалар, тушунтириш хатлари ва бошқа тўпланган далиллар билан тўлиқ тасдиқланди.

Маъмурий иши кўрилган ҳу­қуқбузар И. Панковскаянинг қо­нунга зид ҳаракатлари Ўз­бе­кистон Республикаси МЖтК­нинг 1842-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни со­дир этганликда тўғри ма­лака­ланган, деб ҳисобланди.

Суд, ҳуқуқбузар И. Панков­ская­га жазо тайинлашда барча енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, уни маъмурий жавобгарликдан озод этди ҳам­да огоҳлантириш билан кифояланишни ва маъмурий ишни юритишни тугатишни лозим топди. Шунингдек, да­лилий ашё сифатида олиб қў­йилган юқорида номи қайд қи­линган адабиётни шаҳар ҳуду­дида тегишли тартибда рўй­хат­дан ўтган диний ташкилот­ларга топширишни маъқул кўрди.

Адолатли қарор чиқарилди. Одамларни йўлдан оздираман, деган миссионер эса чучва­ра­ни хом санаганини билиб, эл олдида мулзам бўлди.

Одил ЖАББОР.

фотогалерея