Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ўз ишининг “уста”лари қўлга олинди

08.08.2017

Ҳеч бир ота-она боласининг саёқ юриши, жамиятнинг "кушандаси"га айланишини хоҳламайди. Хатирчилик Самарнинг (барча исмлар ўзгартирилган) ота-онаси ҳам ўғлини яхши инсон бўлишини исташган. Шу боис, уни мактабни тамомлагач, Самарқанд шаҳридаги темир йўллар коллежига ўқишга қўйишган.

Бироқ, Самар атрофидаги­лар­нинг таъсири туфайлими, жонкуярлари истаганидек оқил фарзанд бўлолмади. Учинчи курс­да ўқиб юрган вақтида Ҳаёт­­хон исмли аёлнинг уйида ижарада яшади. Аёл билан Са­мар шу орқали яқин таниш бў­либ, бирга кафеларга ҳам бо­риб туришди. Бундан хабар топган ота-онасининг кўнглига шубҳа оралаб, ўғилларини бош­­­қа уйга кўчиришди. Аммо танишлар масофа узоқ бўлса­да, телефон орқали "дийдор­лашиб" юришни канда қилиш­мади. Ҳаётхоннинг босган қа­дамлари бежолиги, нафси ўп­қонлигини ўзи ижарада турган уйнинг бит­та хонасига йи­гит­лар, ик­кин­­­чи­си­га қиз­лар­ни яшаш учун қўй­гани, қай­си йўл би­лан бўл­ма­син унга пул иш­­лаш му­ҳим­­лиги­дан ҳам би­лиш мум­кин эди.

Самар бир амал­­­лаб ўқи­шини тугатиб, Са­мар­қанд те­мир йўл вок­залига ишга кирди. Бироқ иш ҳам унинг та­биа­ти­даги енгилтаклик, бе­бурдлик хислатига барҳам бе­ролмади. Навоий шаҳрига хиз­мат са­фари билан келганида, шаҳар­даги сауналардан би­ри­га ки­риб, у ерда ўзларини Фари ва Нилу деб атаган қиз­лар би­лан танишди. Анча вақт теле­фонда гаплашиб юришди. Са­мар бу билан ҳам кифоя­лан­май, 2016 йилнинг май ойи охир­ларида эски таниши Ҳаёт­­хоннинг уйи­га борди. Улар у ёқ-бу ёқдан гап­лашишди, ўтган дамларини эслаб кулишди. Вақт орасида аёл телефонидан унга илгари уйида ижарада яша­ган қиз­лар­нинг суратини кўрсатди. Са­мар кўзига таниш кўринган бу "жононлар"нинг ҳо­­зир қаерда, нима иш билан шуғулланиб юришганига қи­зиқ­ди. Ҳаётхон ҳозирда улар Тур­кияда фоҳи­ша­лик билан шу­ғул­ланаётгани, шахсан ўзи Қозоғис­тон орқали Туркияга Лайли исмли тани­ши­нинг олдига юбор­­­­гани ҳа­қи­да гапириб берди.

Бу ўй-фикрлар Самарга анча вақт­гача тинчлик бермади. Бу орада тайинсизлиги туфайли иш­дан бўшади. Қинғир ишга қўл уриб, жазони ўтаб турган вақ­тида осонгина бойлик орт­тириш, бунинг учун яна бир жи­ноятни содир қилиш ҳақида ўй­лади, Ҳаётхон шуғулланаётган "тад­биркорлик" унга жуда мос ишдай туюлди. Баҳонада ўзи ҳам Туркияга ишга кетиш ре­жа­­сини тузди. Ҳаётхон унга "Сен боролмайсан, жазо ўта­яп­­сан, давлатга пул тўлаб ту­ришинг керак", деб тушун­тир­гандай бўлганди, Самар "пул­ни ота-онам тўлайди, ҳозир менинг ўзим­га пул керак " деб туриб олди. 

Ҳаётхоннинг Туркиядаги ўша Лайли исмли аёл билан ол­диндан ўзаро "битим"и бор эди. Бу ишга Самарни ҳам ше­рик қилиб, биргаликда жиноий тил бириктиришди. Самарга ҳозирча ўзига иш йўқлиги, аммо бир-иккита қиз топиб бер­­­са, у Туркияга, (шахси но­аниқ бўл­ган) Лайлига юбо­ри­шини айт­ди. Шу ўринда ҳар бир қиз учун ундан 500 АҚШ доллари олиш­га, ўша пуллар­дан унга ҳам беришга ваъда беради.

Самар учун бу яхши келишув, мўмайгина пул ишлаб олиш­нинг энг қулай, меҳнатсиз усу­ли эди. На­воий шаҳридаги сау­на­лар­дан бирида танишган қизлар­дан фойдаланмоқчи бўлди. Улар билан анча вақтдан буён алоқани узмай гаплашиб юр­гани ҳам фойда берди. Қиз­лар билан гапни бир ерга қўй­гач, Ҳаётхонга телефон қилиб, улар хоҳлагандай қизларни топгани ҳақида хабар берди. 

Хуллас, ҳаётнинг мазмунини чуқур англаб етмаган, ор-но­мус каби муқаддас тушунча­лар­­га қўл силтаб қўйган ёш қиз­­­лар шаҳвоний мақсадлар йўлида ёлланишди, яъни "одам савдоси"да навбатдаги "маҳ­­сулот" сифатида танла­ниш­ди. Ҳаётхон иши осонгина юришаётганидан севиниб, ҳо­жатбарори бўлган Лайлига бу ҳақда интернет орқали бил­дир­ди. Лайли одатдагидек, қиз­ларнинг ёшини сўраб, су­ратини кўриши кераклигини, шунга қараб келишишлари мум­­­кинлигини айтди. Ҳаётхон бу ишни Самарга юклади. Ни­ҳоят, ҳеч қийинчиликсиз олин­ган суратлар Лайлига манзур бўлиб, сўралган пулни буларга беришга ро­зилик берди. Кетиш олди қиз­ларга у ерда фо­ҳи­шалик билан шу­ғул­ла­нишлари, дастлаб йўл ҳақларини ишлаб беришлари, кейин ўзлари хоҳ­лагандай яшаш­­лари мумкин­лиги уқти­рил­ди ва албатта, улар­га кўн­гилдагидек яхши шароитлар ваъда қилинди. Пул учун ор-но­мусдан воз кечишга тайёр "ўл­жа"лар ана шундай ал­дов йўл­лар билан янада қи­зиқтирилди.

Жинси аёл бўла туриб, пул учун ҳар ишга қўл урадиган Ҳаёт­­­­хонга қизлардан бу йўл ор­қали келадиган пуллар кам­лик қиладигандек туюлди. Ахир Лайлидан оладиган улушнинг маълум қисмини Самарга ҳам бериши керак эди-да. Шу боис қизлар орқали яна қў­шим­ча пул ишлаб олиш, "вақт­дан унумли фойдаланиш"ни режалаштирди. 2016 йилнинг 13 июнь куни икки қизни Са­марқанд шаҳрига Самар ара­лашуви билан чақириб, уларни шаҳардаги бир кафега "меҳ­мон" қилмоқчи бўлди. Овқат­ланиб бўлишгач, ҳаётхоннинг ре­жасига асосан, қизларни ка­фенинг ўзида орт­тирил­ган "таниш" йигит­ларга бир кечага 100 минг сўм пул эва­зига бе­­риб юбор­­ди. Спирт­ли ичим­­­­­­лик таъ­си­ридан сар­­хуш бўл­ган қиз­­­лар қар­­­ши­­лик кўр­сатишга ури­ниш­ма­ди ҳам. Бир кечада жир­­канч йўл би­лан қўлга кири­тил­ган 100 минг сўм ва шу пул эвазигагина йўқо­тил­ган ўзлик! Аммо бундай гаплар во­қеа қаҳ­рамонлари учун шун­чаки фал­сафа эди, холос. Қиз­лар эрта­лаб Ҳаёт­хоннинг уйига ҳеч нима бўлма­ган­дай кириб келишди.

Ҳаётхон, ўзини жуда "пухта", ишининг "уста"си, деб би­лар­ди. Шу боис, қизларнинг узоқ сафари олдидан, агар қан­дай­дир кўнгилсизлик бўладиган бўлса, ўзи "сувдан қуруқ чи­қиб кетиши"ни ўйлаб, "Мени ҳеч ким маж­бурлаб жў­на­таёт­гани йўқ, ўз ро­зилигим билан Тур­­кияга ке­та­яп­ман, уйим­да­гилар билади", де­ган мазмунда тилхат ёздириб олди.

Аммо, бу каби "ишби­лар­мон"лар ҳар нима қилмасин, ша­ҳар бедарвоза эмас. Ҳаёт­хон 2016 йил 14 июнь куни соат 10:40 ларда Самар топиб берган иккала  "ўл­жа"ни Тош­кент шаҳ­рига юбо­ра­ётганида, тегишли соҳа ходим­лари то­мо­нидан қўл­га олинди. 

Ҳали уйланмай туриб, жи­ноят устига жиноят содир қил­моқчи бўлган Самар ўзига бе­рилган имкониятлардан унум­ли фой­даланмади. Қайтанга, ен­гил-елпи ҳаёт кечираётган аёл­га ше­рик бўлиб, ота-онаси, яқин­ларининг юзини шувут қил­ди. Уни тетапоялаган жа­мият­га бир эр йигит сифатида хизмат қи­лиш ўрнига оёғига болта уришга уринди. Бироқ у қилмишларига яраша қонун олдида жавоб бе­риб, маълум муддат инсон учун энг улуғ неъ­мат бўлган озод­лик­дан маҳрум этилди.

Зебо ҚУТЛИЕВА.


фотогалерея