Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Май 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Енгил турмушнинг қинғир кўчаси

15.05.2018

...Гулчирой Каримова (барча исм-фамилиялар ўзгартирилган) яхши хонадонга келин бўлиб тушди. Турмуш ўртоғи Нортожи қурилиш фирмасида ишлайди. Ўзи эса туман марказидаги бозорда мева-чева олди-сотдиси билан шуғулланди.

Биринчи фарзанди туғилган дам­лар бу оилада ҳам янги меҳмон ша­рафига шоду хуррамлик бир неча ой­га чўзил­гани рост. Нақ қишнинг чилласида дунё­­­га келган гўдакнинг парвариши ҳам оила сармоясига таъсир қилишини ҳеч ким инкор эт­майди, албатта.

Гулчирой фарзандини авайлаб, уч-тўрт ой бозорга чиқмай қўйди. Бу ора­да рўзғорда "у йўқ, бу йўқ" деган гаплар кўпайди. Бунга эрининг "чи­дайсан!" деганига Гул­чи­рой "юввош" келинлардан эмасли­ги­ни билдириб қўйгиси келди-да, қай­­нотаси ва қай­но­насига эшит­ти­риб, "Эркак одам пул билан таъ­мин­лаб қўяди-да", деди.

Келинпошшанинг зардасидан қайнота ва қайнона 2-3 кун ўзларига келолмай юрди. Нортожи ҳам кў­ча­дан бери кел­май қўйди. Совуқ ту­файли қурилиш фир­масида иш тўх­тагани боис нима қилишини бил­масди. Ахийри, тонг саҳар ота-она­си­нинг ҳай-ҳайлашига қа­рамай, иш излаб кетаётганларга қў­шилиб, Рос­сияга жўнади.

...Орадан икки, уч ой ўтди. Аммо эри пул жўнатмади. Гулчирой бу ора­­да ота-онасиникига бориб-ке­лиш баҳонасида эрини олиб кетган кира­каш­нинг уйига бо­риб суриштирди. Унинг айтишича, Нортожи россиялик мал­ласоч жу­вонга уйланиб олганмиш...

Бу гап Гулчи­рой­нинг ўй-хаёлини остин-устун қилиб юборди. У ўч ва алам ўтида ёнарди. Шу кечаси ота-онасиникида қол­ди. Эртасига чақалоғини онасига қол­дириб, бозорга чиқди.

Кўклам ўтиб, ёз келди, ёз ортидан куз келди. Бу орада Гулчиройнинг ҳам қўлига жарақ-жарақ пуллар ке­либ-кетаверди. Бозорчи йигит­лардан бир-иккисининг гапига кир­ган ёш жувон баъзан нотаниш гўшаларда қолиб ҳам кетди...

Ҳаш-паш дегунча яна қиш эшик қоқиб келганини Гулчирой сез­май қол­ди. Аёз­ли кунларда бозорга чиқмай, "кўнглига йўл топган­лар"­нинг ихтиё­ри­да қолиб кетган жувон ҳаёт­дан хурсанд эди...

Бироқ навбатдаги кўклам унга анча таш­вишли келди. Бир-икки кун бо­зорда ўралашиб юрди. "Иши битган" та­нишлари унга қарагиси ҳам кел­ма­га­нидан кейин қўшмачилик бора­сида устаси фаранг бўлиб кетган Лола опага учрашиб, дардини айтди — ҳомила­си­ни олдиришга ёр­дам сўради. Аммо қўш­мачининг таниш дўхтири текшириб кўргач, "бола яқинда туғилади", дея ҳайдаб солди.

Гулчиройнинг куни яна шу қўш­мачига қолди. У Гулчи­ройни каталакдек уйига олиб келиб, ўзи қайгадир кетди. Сўқ­қабош бу аёл уч кунда "хушхабар" би­лан қайтди:

— Гулчирой, ман харидор топиб кел­дим. Чақалоқ туғилгани заҳоти сота­миз. Бой хонадон соҳиби. Нақ олти мил­лионга келишдим, фақат ярмини менга берасан...

Ниҳоят, туғруқ вақти етиб, чақа­ло­ғини омон-эсон қўлига олди. Дўхтир­лар парвариши билан ўзи ҳам, гўдаги ҳам дармонга кирди. Фақат, боласига ту­ғилганлик гувоҳнома ёздириб ке­лиш­ни талаб қилишгани чатоқ бўлди-да! Қўшма­чи хотин яна жонига оро кирди:

Ҳой, дўхтиржон, синглимнинг эри Рос­­сияда дедим-ку! Эрта-ин­дин гу­воҳномани ўзим ёздириб, нус­хасини сизларга қолдириб кета­ман...

"Оқкўнгил" шифокорлар кўнишди. Бу орада чақалоқ харидорлари уларни бетоқатлик билан кутишарди. Беш кун­лик гўдакни со­тишга ошиққан Гулчи­рой­нинг кўзига фақат пул кўринарди. Олти мил­лион­нинг ярмини санаб олган "тад­биркор" онани ҳуқуқ-тартибот ходим­лари қўл­га олишганда қўшмачи ғойиб бўлганди...

Суд ҳукмига кўра, судланувчи Гул­чи­рой Каримова Ўзбекистон Рес­пуб­ликаси Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига кўра айбли деб топилиб, унга нисбатан тўрт йил муддатга озод­ликдан чеклаш жазоси тайинланди ва ўз фарзандларига ғамхўрлик қилиш ва тарбиялаш, назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш ва иш жо­йини ўзгартирмаслик каби мажбу­рият­лар юклатилди.

М. САДРИДДИНОВ,

Қизилтепа тумани прокуратураси

иш ўрганувчиси.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея