Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 27 июнь куни имзоланган фармонга кўра 1 июлдан амалга киритилган "Yoshlar — kelajagimiz" Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини навқирон авлод вакилларига юзма-юз тушунтириш ва уларни илҳомлантириш мақсадида, 19 июль куни вилоят ҳокими Қобулжон Турсунов Хатирчи туманидаги Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида "Ҳоким ва ёшлар" учрашувини ўтказди.
"Ёш китобхон" республика танловининг шаҳар ва туманларда ҳудудий саралаш босқичи якунланди. Натижаларга кўра, вилоятимиз бўйича 494 нафар иштирокчи кейинги босқичга йўлланма олди.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Панжара ортига йўл

20.10.2017

Асли Қўқон шаҳрида туғилган Умар (исм-шарифлар ўзгартирилди) ёшлигидан ҳалол меҳнатга кўникмади. Айни ўқиб-ўрга­на­ди­ган, изланадиган, бирор касбнинг бо­ши­ни тутиб, элга фойда келтирадиган 18 ёши­­­даёқ суднинг қора курсисига ўтир­ди. Аф­суски, илк бор тўғри йўлдан ада­шиб, ота-она­си, қариндошлари шаънига ис­нод кел­тириб, жазо олганидан хулоса чи­қармади. Ун­дан кейин ҳам беш марта пан­­жара ор­тида маҳкумликнинг аччиқ ва шармандали кунларини бошдан ўтказди. Ле­кин бук­ри­ни гўр тузатади деганлари­дек, инсофга кел­­мади. Ўзининг нопок иш­ларини давом эттираверди. Гиёҳвандлик модда­ларини тарқатиш билан юзлаб ин­сон­ларни ту­бан­лик ботқоғига етаклади.

Жорий йилнинг март ойларида Ангрен шаҳ­рига келиб, ўзига ўхшаган ҳамтовоқ­лари билан ўзаро тил бириктиради. 11 март куни Ангрен шаҳридаги "Маржон" ка­феси ёнида ҳамтовоқларининг ёрдами би­лан ўзига номаълум шахсдан гиёҳванд­лик во­ситаларини сотиб олади ва тар­қа­тиш мақ­садида Ангрен-Қўқон йўналиши­даги ав­то­бусга чиққан вақтда ҳуқуқни му­ҳофаза қи­лувчи идоралар ходимлари то­монидан шуб­ҳали шахс сифатида тўх­та­тилади. Тек­шириш жараёнида қўлидаги по­лиэтилен пакетдаги ўрам ичида шубҳа уйғотувчи мод­да борлиги аниқланди. Бу мод­да шу куниёқ Навоий вилоят ИИБ Эксперт кри­ми­­налистика бўлимига юбо­рилади. Экс­перт хулосасига кўра, соф оғир­лиги 389,1 грамм бўлган бу модда "гашиш" гиёҳ­ванд­лик воситаси эканлиги аниқланди. Умар­нинг навбатдаги жиноий ҳаракати жиноят ишлари бўйича Кармана туман судида кў­риб чиқилади. Ашёвий да­лиллар, гувоҳлар­нинг берган кўрсат­ма­лари ҳамда унинг ол­дин ҳам бир неча мар­та жазо­ланганлиги ино­батга олиниб, У. Тў­ра­қулов ўта хавфли рецидивист си­фатида 10 йил 6 ой муддатга озод­ликдан маҳрум этилди.

П. РАЖАБОВ,

судья.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея