Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 27 июнь куни имзоланган фармонга кўра 1 июлдан амалга киритилган "Yoshlar — kelajagimiz" Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини навқирон авлод вакилларига юзма-юз тушунтириш ва уларни илҳомлантириш мақсадида, 19 июль куни вилоят ҳокими Қобулжон Турсунов Хатирчи туманидаги Амир Темур номли маданият ва истироҳат боғида "Ҳоким ва ёшлар" учрашувини ўтказди.
"Ёш китобхон" республика танловининг шаҳар ва туманларда ҳудудий саралаш босқичи якунланди. Натижаларга кўра, вилоятимиз бўйича 494 нафар иштирокчи кейинги босқичга йўлланма олди.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Сайёр суд мажлислари

17.10.2017

Суд тизимини босқичма-босқич либераллаштириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд ҳокимиятининг мустақиллиги тўғрисидаги Конституциявий тамойилга қатъий риоя этилиши мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар асосини ташкил этади.

Кармана туман маъмурий суди томонидан сайёр суд мажлисида 30 га яқин иш кўриб чи­қилди. Суд мажлисларидан олдин ишга бе­восита ало­қа­дор шахслар билан йиғилиш ўт­казилиб, қо­нун­чиликда белгиланган ҳақ-ҳу­қуқлари тушун­ти­рилди, асосан, давлат рўйха­ти­дан ўтмай, тад­биркорлик билан шуғул­лан­ганларга қонунда бел­гиланган тартибда ўз иши­ни йўлга қўйиш кераклиги уқтирилди. Шун­дан кейин судья­лар маъмурий низоларни рас­ман кўриб чиқдилар.

— Оиламга ёрдам бўлсин, деб лицензия ол­масдан хусусий машинамда кира қилиб юрган­дим, тегишли орган вакиллари томонидан но­қо­нуний фаолиятимга чек қўйилди, — дейди Дил­мурод Истамов (исм-фамилия ўзгарти­рил­ди). — Суд жараёнида тушундимки, давлатимиз то­­­мо­нидан тадбиркорлик субъектларига катта ен­гилликлар яратилаяпти, ишимга қонуний тус бер­сам, кўнглим хотиржам, бемалол ишласам бў­ларкан. Эндиликда юқоридаги хатоларга йўл қўймайман.

Маъмурий низоларнинг кўпини давлат рўй­ха­тидан ўтмай, ноқонуний тарзда тадбиркорлик қи­лаётганлар ташкил этди. Ҳолбуки, Навоий шаҳ­ри ва туманларида фаолият юритаётган "Ягона дарча" марказлари Тадбиркорлик субъектлари­га давлат хизматларини кўрсатишдаги фао­лият­ни мувофиқлаштириш, турли идора ва таш­килотларга бормасдан фаолият турига рухсат олиш имконини яратади. Ҳатто электрон тарзда ўтир­ган ўрнидан турмай бажариладиган бу жа­раён жисмоний шахсларга тадбиркор бўлиш учун  кенг йўл очиб бериши мумкин. Ушбу имко­ният­лар суд жараёнларида кўпчиликка янада тушунарли бўлди.

Ҳ. ҲИКМАТОВА.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея