Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий маданият ва санъат коллежида мамлакатимиз раҳбарининг "Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш бўйича ташкилий йиғилиш ўтказилди.
Инсонпарварлик, саховат, бағрикенглик халқимизга хос юксак фазилатлардан саналади. Айниқса, турли байрам ва саналар арафасида улар янада ёрқин намоён бўлади.
Навоий давлат кончилик институтида "Зарафшон воҳасини комплекс инновацион ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар, истиқболлар" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция самарали якунланди.
Навоий маданият ва санъат коллежида мамлакатимиз раҳбарининг "Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш бўйича ташкилий йиғилиш ўтказилди.
Инсонпарварлик, саховат, бағрикенглик халқимизга хос юксак фазилатлардан саналади. Айниқса, турли байрам ва саналар арафасида улар янада ёрқин намоён бўлади.
Навоий давлат кончилик институтида "Зарафшон воҳасини комплекс инновацион ривожлантириш: ютуқлар, муаммолар, истиқболлар" мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция самарали якунланди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
27282930 
«Ноябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Оила бошининг бебошлиги

17.10.2017

Йигит оила қурдими, унинг иқтисоди, ғам-ташвиши учун масъул. Шунинг учун ҳам уларни "оила боши", дейишади. Фарзандлари отадан ўрнак олиб, унингдек гапиришга, ўзини тутишга, кийинишга ҳаракат қилишади, тақлид қилишади. Ўртоқларига "отам ундай қилди, бундай қилди", деб мақтанишини-ку асти сўраманг. Ана шундай вақтда яхши жиҳатларимиз билан болаларимизга ибрат бўлолсак, нур устига аъло нур. Аксинча бўлса-чи?..

Қизилтепалик Амир (исм-фа­ми­лиялар ўзгартирилган) ўсиб-улғайгач, негадир тайинли бир иш­нинг бошини тутгиси келма­ган. Уйидагилари ундай деса ҳам, бундай деса ҳам кўнмаган. Охи­ри, ҳеч қийинчиликсиз, осон­лик билан кўпроқ пул топиш илинжига тушиб, ўзича хом хаёл­­лар қилган. Бироқ пул меҳ­натсиз ёки қинғир йўл билан кел­са, у ҳалол ҳисобланмас­ли­ги, фарзандига юқмаслиги ҳа­қи­да ўйлаб ҳам кўрмаган. 

2007 йилда мўмайгина даро­мад топиш мақсадида Москва шаҳ­рига кетган. "Пул бизда ха­зи­нада бўлса, совуқ ўлкада кў­ча­ларда сочилиб ётади, териб-териб олиб келаман, холос", деб ўйлаган Амир қаттиқ адаш­ганини ҳис қилган. Ишлари ҳа­де­ганда юришавермагач, қи­йин­чилик, саргардонлик жони­дан ўтиб, ҳужжатлари қонуний тар­тибда бўлмагани боис, ай­ланма йўллар орқали, чегара қо­нун-қоидаларини бузган ҳолда юр­тимизга қайтиб келган.

Одатда оғзи бир марта куй­ган қатиқни ҳам пуфлаб ичади. Амирнинг "куйган оғзи" эса наф­­­сига қул бўлиб улгурганми, бошидан кечирганлари унга са­боқ бўлмаган. Орадан икки йил ўтиб, ўзининг жиноий ҳаракат­лари­ни давом эттириб, айланма йўллар билан яна Ўзбекистон чегарасидан чет элга чиқиб кетган. Бу гал омади келган. Шах­сий қурилишларда ишлаб, чўнтаги пул ҳидини сеза бош­лагач, ҳаракатларини ўзи учун "энг тўғри йўл", деб ҳисобла­ган. Яна қишлоғига қайтган, яна че­гарадан ноқонуний чиққан. Хуллас, у бундай қалтис ҳара­кат­­ларини бир неча бор давом эт­тирган.

Кўза кунда эмас, кунида си­ниши ҳақиқат экан. Амир Рос­сия­далик вақтида номаълум сабабларга кўра, фуқаролик пас­портини йўқотиб қўйган. Узоқ юртда бирор яқини, ишон­гани йўқ. Иложсиз онасига те­лефон қилган. Онаизор нима қил­син? Ҳар не бўлмасин, ўз жигарбанди, қорачиғи. Унга қан­дай қилиб бўлмасин, ёрдам бе­ришни истаб, шошганидан ки­чик ўғлининг паспорт нусхасини олиб, унга "аканг сенинг но­минг­га пул жўнатади", деб ал­даб, олис ўлка томон йўлга от­ланган. Шундай қилиб, Амир 2016 йилнинг август ойига қадар укаси Самирга тегишли фуқа­ролик паспорти нусхаси билан ишлаб келаётган пайтда Россия Федерациясининг ҳуқуқ-тарти­бот органлари томонидан қўлга олинган ва маълум муддатга мах­сус муассасада ушлаб ту­рилган.

Онаси қилмоқчи бўлган ях­шилиги эртага ўғли учун янада қимматга тушишини билганида, балки бошқачароқ йўлларини ўй­лаб топган, аввало, бу иш­лар­нинг олдини олган бўлармиди?!

Шундан сўнг, Амир укаси номига расмийлаштирилган сох­та гувоҳнома билан рес­публикамиз чегарасига ноқону­ний равишда кириб келган вақ­тида назорат остига олинган, бар­ча қилғиликлари фош бўл­ган.

Оиласига бош бўла олмаган "оила боши"га қилмишига яра­ша жарима жазоси тайинланди. Шу ўринда бир савол туғилади: жарима-ку тўланар, аммо энди фарзанди ўртоқлари олдида ота­си билан қанчалик даражада мақтаниб, фахрлана оларкан?

Зебо ҚУТЛИЕВА.


фотогалерея