Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

"Афюн" малайлари узоқ муддатга озодликдан маҳрум бўлди

10.10.2017

Воқеа тафсилоти қисқача шундай. Жомбойлик И. Акмалов ўз ға­­раз ниятини амалга ошириш мақсадида шериклари Т. Ас­лид­ди­нов, А. Мусаевлар билан жиноий тил бириктириб, тайлоқлик Т. Аброровнинг уйидан 100 грамм "марихуана" гиёҳвандлик во­си­тасини 300 АҚШ долларига сотиб олиб, хатирчилик тезкор-тад­бир­да иштирок этган фуқарога сотаётганида ашёвий далил билан қўлга олинди.

Ургутлик Р. Худойбердиев эса қилган иши қонунга хилофлиги, одамларга катта зарар етказишини англаган ҳолда гиёҳвандлик мод­да­лари етиштириш билан шуғулланиб келган. Бу иши эса уни жиноятчи сифатида суднинг қора курсисига ўтиришига, қа­рин­­дош-уруғлари, маҳалла-кўй олдида юзини ерга қаратди. Ҳаром луқма томоқ йиртар, деганлари шу бўлса керак. Жиноят иши ма­териаллари билан танишилганда И. Акмалов, Т. Абро­ров­лар олдин ҳам худди шундай қилмишни содир этиб, жиноий жа­воб­гарликка тор­тилган. Лекин жазодан тўғри хулоса чиқар­ма­ган ҳолда гиёҳ­ванд­лик билан такроран шуғулланганига нима дейсиз?

Жиноятга жазо муқаррар. Айниқса, ижтимоий хавфи катта бўл­ган гиёҳвандлик моддаси олди-сотдиси билан шуғулланган­лар­ни қонун асло кечирмайди. Уюшган ушбу жиноий гуруҳ аъзолари ЖКнинг 273-моддаси билан айбдор деб топилиб, қилган жи­ноятига яраша 8 йилдан 11 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Наф­си ҳакалак отган афюн малайлари эса узоқ муддат умрини қа­моқда ўтказадиган бўлди.

 Тили бошқа, дили бошқа

 1975 йилда туғилган М. Гулнорова ўзи мактабда ўқитувчи бўлса-да, машҳур кафелардан бирида ишлайдиган Л. Азаматова билан қонунда тақиқланган амаллар билан шуғулланиб юргани ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан улар яшайдиган Навоий шаҳри, И. Каримов кўчасидаги уй холислар иштирокида кўздан кечирилганида аён бўлди. Улар яшайдиган хонадонда тақиқланган китоблар, диний ёзувлари бўлган ён дафтари, 12 дона диний мазмундаги варақалар борлиги аниқланди.

Бу иккала ҳуқуқбузар судда айбига тўлиқ иқрорлик билдириб, ен­гилроқ жазо беришни суддан илтимос қилишди. Ўйлаб қо­ла­сан, киши. Тақиқланган адабиётларни сақлаб, улардан бемалол фойдаланиб келаётган аёл мактабда ўзи ўқитувчи бўлса, қандай қилиб келажагимиз эгаларини ватанпарварлик руҳида тарбия­лай­ди. У мурғаккина қалб соҳиблари бўлган ўқувчиларни ўзи юр­ган йўлга бошламайди, деб ким кафолат беради. Халқ таълими соҳаси мутасаддилар бу ҳақда, яъни ўқитувчиларнинг савияси, билими ва дунёқарашини ўрганишса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Давлатимиз ва қонунларимиз инсонпарварлик тарафдори. Суд уларнинг ишини кўриб чиқиб, аёллигини, оилавий шароитини ҳи­собга олди. МЖтКнинг 241-моддаси ва 184-2-моддасида на­зарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топди. Улар­нинг ҳар бирига нисбатан — энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси та­йинлади. Энди улар қонуннинг инсонпарварлигини яхши ту­шуниб, қилган ишидан қайтса бас. Йўқса, кейинги сафар бу ҳуқуқ­бу­зарларни қонун ҳам, давлат ҳам кечирмайди.

 Холнисанинг хомтамаси ўзига қимматга тушди

Х. Мамурова ўзи "Навоийдонмаҳсулотлари" АЖда ишласа-да, кимларгадир эргашиб, билиб-билмай жиноятга қўл урди. У тайинли ишда ишласа ҳам негадир мўмай пул топишни ўйлаб юрган эди. Кунларнинг бирида синглиси Х.Холиқова унга яхши таклиф айтиб қолди. Иккаласи бирга қўшни давлатлар орқали Туркиянинг Истамбул шаҳрига бориб, кийим-кечак олиб келишса, каттагина даромад қилишини билдирди. Тинчгина ишлаб юрган Холнисанинг тинчи бузилди. Ахийри, синглиси билан ўзаро келишди. Улар қўшни Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрига бориб, у ердан белгиланган тартибни бузиб, Қирғизистонннинг Бишкек шаҳридан Туркиянинг Истамбул шаҳрига самолётда учишди. Яна қайтишда қонунни четлаб ўтган ҳолда Бишкекка келиб, Тошкент вилоятининг "Fишт кўприк" чегара постидан республикамиз ҳудудига киришди.

Юртимизда тадбиркорлик ва ишбилармонлик қиламан деган ки­шига ҳамма йўллар очиқ. Фақатгина қонунда белгиланган тартибда фао­лият юритилса, бўлгани. Лекин Холнисага ўхшаган "тадбир­кор"лар эса қонунни четлаб ўтаман, деганлар қаттиқ адашади. Чунки, ҳар бир фуқаронинг хатти-ҳаракати қонун на­зо­ратида.

Ҳуқуқ-тартибот органлари унинг бу қилмишига нисбатан Жи­ноят кодексининг 223-моддаси 2-қисмининг тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғади. Унинг хатти-ҳаракатлари ва қилмиши су­риштирув пайтидаёқ ўз исботини топди.

Давлатимиз ва қонунларимиз адолатли ва инсонпарвар. Ўз­бекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинган амнистияга асосан прокурор илтимоснома киритиб, унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши суд томонидан рад этилди. Энди Х. Холиқова инсонпарвар давлатимиз томонидан кечирил­ганидан ўзига хулоса чиқариб, тинчгина яшаса бўлгани. Акс ҳолда...

Қонунлар устувор бўлган жойда тараққиёт, ривожланиш бўлади. Шундай экан, хорижга чиқишда ҳам ҳар бир фуқаро белгиланган тартибда қонун-қоидаларга амал қилган ҳолда иш юритса, фой­дадан холи бўлмайди.

Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ.

(Изоҳ: барча исм-фамилиялар ўзгартирилган).


фотогалерея