Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

"Қора бозор"нинг "ишбилармон"лари касодга учради

06.10.2017

2017 йил 2 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони эълон қилинди ва унда амалдаги валютани тартибга солиш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, валюта сиёсатини либераллаштириш, барча тадбиркорлик субъектига ташқи савдо фаолиятини амалга оширишда тенг шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳужжатда валюта тизимидаги ноқо­ну­ний ҳаракатларга чек қўйиш ҳам на­зарда тутилган. Минг афсус... Бу бо­ра­­да қинғир ишлар қилиб, шу йўл би­лан даромад орттирмоқчи бўлганлар ора­мизда ҳали ҳам йўқ эмас.     

Асли самарқандлик, Зарафшон шаҳ­­рининг 2-кичик туманида исти­қо­мат қи­либ келаётган F. исмли шахс икки на­фар фарзанднинг отаси бўл­са-да, шу вақтгача аниқ бирор-бир фой­дали ишнинг бошини тутмади. Оғир, ҳалол меҳнатга ўзини ургиси кел­май, "қора бозор"да ишбилар­мон­­лик билан шуғулланишга аҳд қил­ди. "Нега шу иш аввалроқ хаёлимга кел­маган экан-а?.. Майли, ҳечдан кўра, кеч. Шундоғам тезда бойиб кетишим аниқ", дея ичида ўзича ор­зу­ларга берилди. Бироқ унинг умид­лари зумда саробга айланди.

Зарафшон шаҳар маъмурий суди­нинг қарорига асосан, қонунга хилоф ра­вишда хориж валютасини муо­малага киритганлиги учун жазога тор­тил­ди. Негадир бундан ўзига те­гишли хулоса чиқармади. "Энди ҳеч ким пай­қа­майди", деб ўйлади шекил­ли, қин­ғир ишини яна давом эттирди. Ҳуқуқ-тар­тибот идоралари ходим­лари то­мо­нидан ҳамкорликда ўтка­зил­ган тезкор тад­бирда F. 2017 йил 5 сентябрь куни соат 18:00 лар ат­рофида Зарафшон ша­ҳар "Савдо мар­кази" ҳудудида қо­нун­га хилоф ра­вишда фуқаро М. исм­ли шахсга 200 АҚШ долларини, ҳар бир АҚШ дол­ларини 8100 сўмдан ҳи­соблаб, жами 1620,0 минг сўмга со­таётган вақтида ашё­вий далиллар билан ушланди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир да­вомида F.нинг сотиш мақсадида 169  АҚШ  доллари,  9350 РФ  рубли,  26000 қозоқ тенгеси ва 10 571,5 минг сўм пул маблағларини ёнида олиб юр­ганлиги аниқланди.

Шунингдек, Департаментнинг За­раф­­шон шаҳар, Учқудуқ ва Томди ту­ман бўлимлари, ҳуқуқ-тартибот идо­ра­­лари ходимлари томонидан ҳам­кор­­­лик­да 7 сентябрь куни ўтказилган  тез­кор тадбирда, Самарқанд шаҳри­да ту­ғилган Ў. исмли шахс Зараф­шон шаҳар 6-кичик тумандаги, ҳо­зир­да яша­­ётган уйида қонунга хилоф ра­виш­да фуқаро Б. исмли шахсга 2500 АҚШ долларини, ҳар бир АҚШ дол­лари­ни 8150 сўмдан ҳисоблаб, жами 20375,0 минг сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давомида фуқаро Ў. сотиш мақсадида 3522 АҚШ дол­лари, 41.400 РФ рубли, 72500 қозоқ тен­геси, 1000 Белорусь рубли, 100 Хи­той юани, 360 Евро ва 94196,5 минг сўм пул маблағларини ёнида олиб юр­­ганлиги аниқланиб, улар ашёвий да­­лил сифатида олинди.

Бухоролик З. исмли шахс ҳам му­қад­дам Жиноят ишлари бўйича На­воий шаҳар суди томонидан маъ­му­рий жавобгарликка тортилган бўлса-да, бун­дан ўзига тегишли хулоса чи­қар­мади. Берилган имкониятлардан яна шахсий манфаати, ғараз ният­ларини амал­га ошириш йўлида фой­даланди. Департаментнинг На­воий шаҳар бў­лими ходимлари томонидан Навоий вилоят ИИБ билан ҳамкор­лик­да 12 сен­тябрь куни ўтказилтан тад­бир да­­вомида З. навбаҳорлик А. исм­ли шахс билан олдиндан ўзаро жи­ноий тил бириктириб, "Навоий ма­шина­соз­лик заводи" ёнидаги автоту­рар­гоҳда қо­нунга хилоф равишда фу­қаро С. Ҳасановага ҳар бир АҚШ дол­ларини 8250 сўмдан баҳолаб, 3500 АҚШ дол­лари, жами 28 875 000 сўмга сотаёт­ган вақтда бу ноқонуний иш тўх­татиб қолинди. Улардан 3500 АҚШ доллари ашё­вий далил сифа­тида олиб қўйилди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан айбдор­ларга тегишли тартибда жиноят иш­лари қўзғатилди. Яқинлари олдида юз­лари шувут, бошлари хам бўлди. Бу уларнинг кейинги ҳаёт йўлларида ях­­ши­гина сабоқ бўлса, ажабмас.

Зебо ҚУТЛИЕВА.


фотогалерея