Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Сифатли тиббий хизмат аҳоли саломатлиги гарови

08.08.2017

Томди тумани вилоят марказидан 230 километр узоқликда жойлашганлигини инобатга олсак, аҳоли саломатлигини таъминлашга масъул бўлган тиббиёт ходимларидан жуда катта масъулиятни талаб этади. Қизилқум чўлида жойлашган бу ҳудудда аҳоли яшаш манзиллари тарқоқ ҳолда жойлашган бўлиб, тиббий хизмат кўрсатиш доираси 450 километрни ташкил этади. ҚВПдан филиалгача бўлган масофа 200 километр, ундан чўпон уйларигача 20-100 километрни ташкил этганининг ўзиёқ соҳа ходимларидан жуда катта фидойиликни талаб этади.

Шунинг учун ҳам туман тиббиёт бирлашмаси хо­дим­лари аҳо­ли­га сифатли тиббий хизмат кўр­са­тиш­га ҳаракат қилиб келмоқда. Бугунги кунда "Са­ло­матлик-1", "Сало­мат­лик-2", "Саломатлик-3" лойи­ҳа­лари бўйича замонавий тиббий-асбоб ускуна ва тех­но­логиялар билан жиҳозланмоқда. Мисол учун жо­рий йилнинг биринчи чорагида "Саломатлик-3" лойиҳаси асо­сида 107 мил­лион 207 минг 699 сўмлик 37 та тиббий асбоб-ус­­куналар келти­рилди. Мар­каз­дан олисда бўлса ҳам тиббиёт бирлашмамиздаги за­­­мо­навий тиббий асбоб-ускуналар бошқа ҳудуд­лар­дагидан қо­лишмайди. Бу ҳам давлатимизнинг аҳоли саломатлиги йўлида амал­­га ошираётган хайрли тад­бирларидандир.

Шунингдек, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкам­лаш, уларни патронаж хизмат ва про­фи­лактик кў­­риклар билан қамраб олиш­да бир қатор тад­бир­лар­ни амалга ошириб келяпмиз.

Президенти­миз­нинг бир­ламчи тиббий-санитария ёрдами муас­сасалари фаолиятини таш­кил этишни такомил­лаш­ти­риш ҳақидаги қарори ижросини таъ­минлаш мақ­садида кўп тармоқли марказий поликлиника ва "Янги Чорва", "Керизбулоқ", "Керегетау", "Уте­му­рат", "Аяқ-қу­дуқ", "Қулумбет" номли ҚВПларда аҳо­лига тиб­бий хизмат кўрса­тиш вақти 8-00 дан 20-00 гача этиб белгиланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, она соғлом бўлса, ту­ғиладиган бола ҳам соғлом бўлади. Шуни инобатга олган ҳолда туманимиз­да яшаётган 2153 нафар туғиш ёшидаги аёлларнинг 1451 нафари тиббий кўрикдан ўт­казилди. Уларнинг 967 нафари экстрогенитал ка­сал­ликларга чалинганлиги аниқланиб, тегишли тиб­бий муо­ла­жалар қилинди.

Жорий йилнинг май-июнь ойларида тиббиёт бир­лаш­маси 2 та янги "Дамас-амбуланс" билан таъ­мин­лангани эса аҳолига янада си­фатли тиббий хиз­мат кўрсатишимизга замин ҳозирлайди, албатта.

Бобошер Хидиров,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея