Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Саломатлик — бош мақсадимиз

04.08.2017

Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳоли саломатлигини тиклаш, унинг тиббий саводхонлигини оширишга хизмат қилаётгани билан аҳамиятли эканлиги аниқ. Қувонарлиси, бугун одамларимизнинг ўзида ҳам тиббий маданият ошиб бормоқда. 

Туманимизда ҳозирги кун­да юз мингдан ортиқ аҳоли бў­либ, шундан 59 минг 889 на­фарини хотин-қизлар таш­кил этади. Улар­дан 36 минг 56 нафари фертил (туғиш) ёшидаги аёл­лар, 32 минг 955 нафари 14 ёш­­гача бўл­ган бо­лалар, 78 минг 110 нафар 18 ёш­дан юқо­ри бўлган аҳо­ли қатламидир. 177 на­фар врач, 983 нафар ўрта тиб­биёт хо­димлари туман аҳолисига тиб­бий хизмат кўр­­сатиб кел­моқда. Мар­ка­зий ши­фохо­на­мизда 25 ўрин­ли туғруқ ва 38 ўринли ҳомиладорлик хас­­­таликлари бўлими, 40 ўрин­­­ли болалар, 30 ўринли нев­­рология, шунингдек, кар­дио­ло­гия, травматология, шо­шилинч тиббий ёрдам, юқум­ли касал­лик­лар бўлим­лари фао­лият кўр­сатаяпти. Бир­­­лаш­мамиз за­монавий да­во­лаш аппаратлари билан жи­ҳоз­ланганлиги касал­лик­ни эрта ва чуқур аниқлашда кў­мак бермоқда.

Президентимизнинг бир­лам­чи тиббий-санитария тизими муассасалари фао­лия­тини яна­­да тако­мил­лаш­тиришга ба­ғишланган қа­рор­ларига асосан 5 та қишлоқ оилавий поликли­ни­каси, 4 та ҚВП, 4 та шифо­кор­­лар учун хизмат уйлари типидаги тиб­биёт муассасаси, 1 та ян­гидан тез ёрдам ша­хоб­часи ташкил этилди. Шунинг­дек, 1 та кўп тармоқли полик­ли­ника ва 1 та марказий ши­фо­хона бўлимлари билан аҳо­лига тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Янгидан ташкил этил­­­­­ган қишлоқ оилавий по­лик­линикаларида, умумий ама­лиёт врач­ларидан таш­қари, жарроҳ, терапевт, пе­диатр, акушер-гинеколог, стоматолог ва УТТ му­та­хассислари, тез ёрдам ва до­рихона шахобчалари ҳамда 4-14 ўринли кундузги ста­цио­нар­лар фаолият кўрсат­моқда. Бу аҳолига ихтисос­лашган тор му­тахассисларни яқинлашти­риш­га олиб ке­лаяпти.

Туман тиббиёт бирлашма­си­да жорий йилда 1172 на­фар ҳо­миладор аёл бир­лам­­чи ва 81 на­фари ик­ки­ламчи скрининг тек­ши­ру­видан ўт­ка­зил­ди. Тек­ширув на­ти­жасида 5 нафар ҳо­ми­ладор аёлнинг ҳомила­си­да туғма нуқсон аниқ­лан­ди ва ҳо­­миладорлик ўз вақтида тўх­та­тил­ди. Ўтган йилда 36056 на­фар туғиш ёши­даги хо­тин-қиз­лар чу­қур­лашти­рил­ган тиббий кў­рик­дан ўтка­зил­ди. Шун­дан 11808 на­фарида экс­тра­генитал ка­саллик аниқ­ла­ниб, ҳозирги кунда соғлом­лаш­­­­тириш иш­­лари олиб бо­рил­моқда.

Бирлашма­­нинг моддий тех­­ника база­си­ни яхши­лаш мақ­­садида, 2017 йил Ин­вес­тиция дастури асо­сида 90 ўрин­ли шошилинч тиб­бий ёр­дам, жар­роҳлик, қабул-диаг­­­­нос­тика бў­лим­лари би­но­си қу­рилиши ре­жалашти­рил­­­ган. Ҳо­зирда қурилиш иш­лари бошлаб юбо­рилган. Бир сўз билан айт­ган­да, бу­лар аҳо­лининг сифатли тиб­бий хиз­мат­дан фойдала­ни­ши­да асос бў­либ хизмат  қил­­моқда.

Фарҳод ХАДЖИЕВ,

туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея