Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Эҳтиёжманд оилалар — ҳамиша эътиборда

01.05.2018

"Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди республикамиздаги инсонпарварлик ёрдами кўрсатадиган энг нуфузли, бой тажрибага эга ташкилот ҳисобланади. Фонднинг вилоят ҳудудий филиали томонидан жорий йил биринчи чораги давомида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, Навоий ва За­рафшон шаҳарлари ҳамда Кармана, Навба­ҳор, Қизил­тепа, Конимех ту­манлари­даги маҳалла­лар­да истиқо­мат қилувчи аҳо­лидан 4342 нафари ҳудуд­лар­даги қиш­лоқ оилавий поликли­ни­ка­ларида тиббий кўрикдан ўт­казилди ҳамда дори-дар­мон ва санитария-гигиена во­си­талари билан таъминланди.

Маълумки, чекка, экологик шароити ноқулай бўлган ҳу­­дудларда яшовчи аҳоли­га малакали мутахассислар томонидан тиббий ёрдам кўрсатишда замонавий ас­боб-ускуналарнинг мавжуд­лиги катта аҳамият касб эта­ди. Шу боис, тиббий кў­риклар давомида лаборато­рия таҳлилларига ва за­монавий текшириш усулла­рига таянган ҳолда бемор­ларга аниқ ташхис­лар қўйилмоқда.

Эҳтиёжманд оилалар фар­зандларининг саломатли­ги­ни тиклаш, келажакда улар тенгдошларидан кам бўлиб қолмаслиги учун ёр­дам қўлини чўзиш фонд­нинг асосий йўналишла­ри­дан ҳисобланади. Шу давр мобайнида туғма юқори лаб тиртиғи, қаттиқ ва юм­шоқ танглай нуқсони бўлган 2 нафар болага Тошкент дав­лат стоматология институти болалар жарроҳлик бўли­мига бепул даволаниш учун  йўлланма берилган. Туғма юрак нуқсони ташхиси би­лан жарроҳлик амалиёти ўтказиш учун мурожаат қил­ган 5 нафар бемор бола­нинг ҳужжатлари ҳам рас­мийлаштирилиб, республи­ка фондига юборилди.

Шунингдек, 2018 йил 13 ап­релда Самарқанд вилоят кўп тармоқли болалар ши­фо­хонасида ташкил этилган германиялик мутахассис­ларнинг тиббий кўригига вилоятимиздаги кам таъ­мин­ланган оилалардан шо­шилинч даволанишга муҳ­тож бўлган 3-12 ёш орали­ғидаги 30 нафар бола жалб этилди. Шундан 5 нафар бе­морнинг хорижий клини­каларда грант лойиҳалари асосида даво­ланиши режа­лаштирилди.

Чекка ҳудудларда яшовчи аёллар ва болалар сало­мат­лигини муҳофаза қи­лиш, кам таъминланган оила­лар, ногиронлар ва бо­қув­чисини йўқотган оила фар­зандла­рини ижтимоий жи­ҳат­дан қўллаб-қувват­лаш­га ҳар доим алоҳида эъти­бор қа­ра­тилади. Хусу­сан, жорий йил январь ойи­дан буён 21 нафар имкония­ти чекланган фуқарога ҳас­са, юриш мос­ла­маси, ноги­ронлик арава­чалари берилди.

Олиб борилаётган изчил ислоҳотлар, қолаверса, ма­ҳал­лий ва хорижлик мута­хас­сислар ҳамда халқаро таш­килотлар билан мустаҳ­кам алоқаларнинг йўлга қў­йилга­ни аҳолининг эҳтиёж­манд қатламига инсонпар­варлик ёрдамлари кўрса­тиш, улар­нинг турмуш фаро­вонлигини оширишда муҳим асос бў­либ хизмат қилмоқда.

М. ЙЎЛДОШЕВА,

фонднинг вилоят ҳудудий филиали директори.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея