Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари жойларда аҳоли учун қулайликлар яратилишига хизмат қилмоқда. Вилоятимизда янги-янги объектлар қад ростлаётгани шаҳар ва туманлар файзига ўзгача шукуҳ бағишламоқда.
Бугунги кунда вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармасида мингга яқин ишчи-ходим фаолият юритмоқда. Улар томонидан бино ва иншоотларни таъмирлаш-тиклаш, иссиқлик, сув, газ таъминоти, тозалик ҳамда ободонлаштириш ишларига эътибор қаратиб келиняпти.
Навоий шаҳридаги "Матбуот уйи"да "Китоб — маънавият бешиги" мақолалар танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30 
«Апрель 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Марказ мутахассисларидан ёрдам

26.12.2017

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиалида марказнинг етакчи мутахассислари иштирокида "Кўкрак бези ўсмаларининг олдини олиш" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда марказнинг онкомаммология бўлими маслаҳатчи­си, профессор А. Хўжаев, гинекология бўлими етакчи мутахас­сиси Н. Умарова ва бошқа амалиётчи шифокорлар тизимда юз бераётган ўзгаришлар, соҳадаги долзарб муаммолар ҳақида маъруза қилдилар.

Марказ мутахассислари бўлимларнинг шароити, санитар ҳолати ва жиҳозланиши билан танишиб, аниқланган айрим камчиликларни жойида бартараф этиш бўйича тегишли кўр­сатмалар бердилар.

Икки кун давомида марказ шифокорлари томонидан амбу­латория ва стационар шароитда даволанаётган 70 нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатилди. 3 нафар беморда юқори технологияли жарроҳлик амалиёти ўтказилиб, 2 киши Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт марказига юборилди.

— Давлатимизнинг тиббиётга, айниқса, онкология йўналишига бўлган эътибори туфайли бундай хасталикларнинг олдини олиш, уларни барвақт аниқлаш ва даволашда сезиларли ютуқларга эри­шилмоқда, — дейди филиал директори Б. Пирназаров. — Марказ мутахассисларининг кўрсатаётган амалий ёрдамларидан беҳад миннатдормиз. Бир ой давомида учинчи марта олимларимиз билан учрашув ташкил этилди. Албатта, бундай тадбирлар ўзининг ижобий натижасини беради.

Жамолиддин АҲТАМОВ,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея