Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Соғлом турмуш тарзига амал қилинг!

10.10.2017

Анча вақтдан буён бўғим ва мушакларим бў­ша­шиб, оғрийди. Ши­фокорга мурожаат қилсам, улар менга "бруцеллёз" касал­лиги аломатлари бор, ях­шилаб текширтиринг, деб айтишди.

Ушбу касаллик ҳақида маълумот берсангиз.

А. Жабборов,

Нурота тумани.

Бруцеллёз одамларга шу касаллик билан ка­сал­ланган уй ҳай­вон­ларидан юқиши мумкин. Касал­лик­ни майда микроорганизм­лар — бруцеллалар қўзғатади. Бруцелла хом гўшт ва сутда, брин­зада ва қаймоқда, ҳайвон жунида узоқ вақтгача сақланиб қолади. Бу микроблар ташқи муҳитга ўта чидамли, аммо қайнатилганда тез ўлади.

Ҳайвонлардан қолган хашак ва бошқа ем қол­диқ­лари, уларнинг жуни, чиқиндилари билан ифлос­лан­­ган ер, уларни парваришлаш анжомлари (то­ғора, челак ва бошқалар) бруцеллалар билан за­рар­­­ланган бўлиши ва узоқ вақтгача касалликни бош­­қа ҳайвонлар ва уларга қараётган одамларга юқи­­шига сабаб бўлиши мумкин.

Бруцеллалар соғлом одамга тирналган, кесилган, жароҳат­лан­ган теридан, шунингдек, ошқозон-ичак, нафас йўллари ва тери­нинг шиллиқ қаватлари ор­қали ўтади.

Одам организмига ўтган бруцеллалар дастлаб лимфа тугун­лари­­да йиғилади ва нобуд бўлади. Агар курашувчанлиги паст бўлса, бруцеллалар лимфа ту­гунларини енгиб, қонга ўтади.

Касалликни юқтирмаслик учун молхона ва бошқа чорва мол­лари сақланадиган жойларни вақти-вақ­ти билан 10 фоизли хлор­ли оҳак эритмаси би­лан за­­рарсизлантириб туриш лозим. Ве­те­ринария кў­ригидан ўтмаган молни сўйиш ва улар­нинг маҳ­сулотларини истеъмол қилиш қатъиян ман этилади. Бозорларда ёки қўлда харид килинган сутни фақат қайнатиб ичиш, имкон да­ражасида кў­чадан қаймоқ, творог бринза харид қилмаслик ло­зим. Хом сут ва сут маҳсулотларида нафақат бру­целлёз, балки ту­беркулёз, гепатит ва ичак касал­ликларини қўз­ға­тув­чи микроб­лар ҳам бўлиши мум­кин. Гўшт ва жи­гардан тайёрланадиган таом­лар, айниқса, ка­боб­ларни етарли даражада термик иш­лов бери­ли­­шига аҳа­мият бериш лозим.

Саволга Навоий шаҳар ДСЭНМ эпидемиология бўлим мудири

М. НАСИМОВА жавоб берди.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея