Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Грипп — юқумли касаллик

06.10.2017

Грипп — энг тез тарқаладиган ўткир юқумли касаллик бўлиб, дунёнинг деярли барча мамлакатларида учрайди. Бу хасталик асосан куз ва қиш ойларида кузатилади. Бу йилнинг ноябрь-март ойларига тўғри келади. Ушбу вируснинг А, В ва С турлари мавжуд. Касаллик манбаи фақат бемор одам ҳисобланади. Вирус атрофдаги соғлом одамларга асосан ҳаво-томчи йўли билан тез юқади.

Бу касалликка барча ёшдагилар мойил бўлади. Ай­ниқса, иммун тизими паст бўлган болалар, кекса ёшдаги кишилар, ҳомиладор аёллар ҳамда сурун­кали хасталиклар билан оғриганларда тез ривож­ланади ва оғир кечади. Хасталик нафас йўллари­нинг яллиғланиши билан бошланиб, кейинчалик бе­мор­да тана ҳарорати 38-40 даражага кўтари­лади. Унда бош ва томоқ оғриши, бурун битиши ва ундан суюқлик ажралиши, йўтал, мушакларда оғриқ кузатилади. Касаллик беморларда енгил, ўрта ва оғир шаклларда кечади.

Унинг энг хавфли асоратлари ўпка тўқималари­нинг яллиғ­ла­ниши — пневмония (зотилжам), ме­­нингит (мия пардасининг яллиғланиши), менинго­эн­це­фалит (мия пардаси ва унинг мод­даси ял­лиғ­ланиши), отит (ўрта қулоқнинг яллиғланиши, си­нусит (бурун ёндош бўшлиқ­лари­нинг яллиғ­ла­ниши), нефрит, пиелонефрит (буйракнинг яллиғ­ланиши) каби бўлади. Баъзида дарднинг енгил шакллари билан оғриган беморлар атрофдагилар учун кўпроқ хавф туғдиради. Чун­ки бундай бе­мор­лар аксарият ҳолларда уйида даволанмасдан, касаллигига етарли даражада эътибор бермай, уни оёқда ўтказадилар.

Куз ва қиш мавсуми бошланишини эътиборга ол­­ган ҳолда гриппга қарши эмланиш зарур. Шу­нингдек, мавсумга хос кийиниш шарт. Ўз вақтида овқатланиш ва дам олиш ҳам организмда имму­ни­тет­ни мустаҳкамлайди. Қола­верса, хоналарни вақ­ти-вақ­ти билан шамоллатиб туриш ва уларни ҳар куни нам латта билан тозалаш ке­рак. Ишлаб чиқариш кор­хо­налари, даволаш-профилак­тика ва ўқув муассасалари, ташкилот ва идоралар ҳамда тураржой биноларида ис­сиқ­лик режимига риоя қи­лиш даркор. Барча хона­ларнинг иссиқлик ҳарорати 22 даражадан паст бўлмас­лиги лозим.

Унутманг, касалликни даволагандан кўра унинг ол­дини олган афзал.

М. НАСИМОВА,

Навоий шаҳар ДСЭНМ эпидемиология бўлими мудири.

фотогалерея