Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Рақамли телевидение – имкониятлар эшиги

08.08.2017

Бугунги кунда замонавий телевидение рақамли телевидение деб аталади. Ҳозирги замонда рақамли телевидениенинг имкониятлари жуда кенг. Унда радио тўлқинли спекторни самарали қўллаш ва кўп дастурли телевизион кўрсатувларни узатиш, интерактив xизматларни жорий этиш имкониятлари мавжуд. Рақамли телекўрсатувлар мамлакатимиз частота ресурсларидан янада самарали фойдаланиш, битта анъанавий телеканал ўрнига бир қанча рақамли телеканалларни шакллантириш ва узатиш имконини беради.

Давлатимиз раҳбари то­монидан 2012 йил 17 ап­релда қабул қилинган "Ўзбекистон Республика­сида рақамли телевиде­ние­га техник ва технологик ўтишга доир Давлат дас­тури тўғрисида"ги Қаро­ри­да соҳадаги меъёрий-ҳуқуқий базани такомил­лаштириш, рақамли теле­ви­дениега икки босқичда ўтиш кўзда тутилган.

Ўзбекистон Республика­си­да рақамли телевиде­ние­га техник ва технологик ўтиш Давлат дастури дои­расида республика аҳоли пунктларини рақамли те­ле­видение билан тўлиқ қам­раб олиш, бундан таш­қари, "Ўзбекистон Респуб­ликаси ер усти рақамли те­левидение тармоғини ривожлантириш" инвес­тицион лойиҳасини амалга ошириш учун тақдим этил­ган имтиёзли кредитдан самарали фойдаланиш мақсадида Ўзбекистон Рес­публикаси Президенти­нинг 2014 йил 3 апрелда "Ўзбекистон Республика­сида ер усти рақамли те­ле­видение тармоғини ри­вожлантириш учун Япония халқаро ҳамкорлик банки ва Япониянинг бошқа тижо­рат банклари имтиёзли кредитларини жалб этиш чора-тадбирлари тўғри­сида"ги Қарори қабул қилинди.

Юқоридаги ҳукумат қа­рор­лари асосида респуб­ли­камизда босқичма-бос­қич рақамли телевидение­га ўтилмоқда. "Ўзбекистон Республикаси ер усти ра­қамли телевидение тар­моғини ривожлантириш" инвестиция лойиҳасига мувофиқ, 2016-2017 йил­лар­да республиканинг ви­лоят марказлари ва йирик шаҳарларига DVB-T2 стан­дартидаги юқори қувват­ли рақамли телеузаткич­лар ҳамда тоғли ва бориш қийин бўлган аҳоли пункт­ла­рига кам қувватли ра­қам­ли телеузатгичлар ўр­на­тиш ва республика аҳо­лисини тўлиқ рақамли теле­видение сигналлари билан қамраб олиш режа­лаштирилган.

Бугунги кунда республи­ка­мизда рақамли телеви­де­ниенинг очиқ тўплами ва тижорат (пуллик) тўпламла­ри мавжуд бўлиб, очиқ тўп­лам таркибига Ўзбекистон Миллий телерадиокомпа­нияси томонидан тайёрла­на­диган 12 та телеканал ва 4 та радиодастурлари, шу­нингдек, 4 та нодавлат теле­каналлар дастурлари киритилган. Тижорат тўп­ла­мида эса 44 та хорижий теледастурлар жой олган. Ҳозирда фақат Тошкент ва Тошкент вилояти аҳолиси тижорат тўпламларидаги хорижий телеканаллар дас­турларини қабул қилиш имкониятига эга. Рақамли телевидение бўйича пуллик хизматлар "UZDIGITAL TV" масъулияти чекланган жа­мияти (расмий web сайти www.uzdtv.uz) томонидан амалга оширилади.

"Ўзбекистон Республи­ка­си ер усти рақамли теле­видение тармоғини ри­вож­лан­тириш" инвестиция лойиҳасига мувофиқ, 2016 йилнинг декабрь ойида 375 метрлик Тошкент телеми­но­ра­сига қўшимча DVB-T2 стандартидаги рақамли телеузаткич ўрнатилиб иш­га туширилди ҳамда Тош­кент шаҳри ва вилояти аҳо­ли­си­га қўшимча 13 та хори­жий телеканаллар дас­тур­ла­рини узатиб бе­риш йўл­га қўйилди. Мазкур телека­налларни DVB-T2 стандар­тидаги рақамли сигнал­лар­ни қабул қилиш имко­ния­тига эга бўлган телеви­зор ёки тюнер қурил­маси ёрда­мида, "Uzdigital TV" МЧЖ хизматларининг янги "Miks-T2" тарифига уланган ҳолда қабул қилиш мумкин. "Uzdi­gital TV" МЧЖ­нинг "Miks-T2" тарифида 44 та хорижий телеканаллар тўп­лами мав­жуд. "Miks" та­ри­фида эса DVB-T стан­дар­ти­да узати­ла­диган 31 та хо­рижий теле­каналлар жам­ланган.

Сўнгги вақтларда DVB-Т ва DVB-Т2 стандарти де­ган сўзлар тез-тез гапирил­моқда ва фойдаланилмоқ­да. DVB-Т бу, DVB - инглиз­ча Digital Video Broadcasting (рақамли видео узатиш), Т/Т2- инглизча Terrestrial (ер усти) яъни рақамли теле­видение дастурларини эфир орқали узатиш стан­дарти демакдир.

Мамлакатимизда рақам­ли телевидениега ўтиш­нинг илк даврларида теле­видениенинг DVB-T стан­дарти қўлланилган эди. Йиллар давомида телеви­дение ривожланиб, рақам­ли телевидениенинг DVB-T стандарти такомиллаш­ти­ри­либ, DVB-T2 стан­дарти яратилиши билан мамлакатимизда ҳам ушбу телеузаткичлар ўрнатила бошлади. DVB-T2 стандар­ти­нинг DVB-T стандарти­дан энг асосий афзаллик­лари сигналнинг халақит­бар­дошлилиги ва узати­ла­диган каналлар сонини 14-16 тагача етказиш мум­кинлигидадир. Инвестиция лойиҳалари асосида рес­пуб­ликамизда DVB-T2 стан­дартидаги рақамли теле­узат­кичлар ўрнатил­моқ­да. DVB-T стандарти­даги ра­қам­ли сигналлар­ни қабул қилишга мослаш­тирилган телевизор ва тюнер қурил­малари DVB-T2 стандарти­да узатила­ётган теледас­тур­ларни қа­бул қила ол­май­ди. Ҳозирги кунда рес­публика ҳудудла­ри­га узати­лаётган нодав­лат "Мilliy TV" ва "Uzreport TV" телеканал­лари дастур­ла­ри DVB-T2 стандартида узатилмоқда. Келгусида ишга тушири­ладиган янги телеканаллар ҳам DVB-T2 стандартида узатиб бе­рилади.

Шу муносабат билан, мамлакатимиз аҳолиси DVB-T2 стандартидаги ра­қамли сигналларни қабул қилиш имкониятига эга бўл­ган телевизор ва тюнер қурилмаларини харид қил­ган ҳолда янгидан-янги иш­га туширилаётган теле­каналларни томоша қи­лиш­лари мумкин.

Ўзбекистон Респуб­лика­си Президентининг 2012 йил 17 апрелдаги ПҚ-1741-сон қарори билан тасдиқ­ланган "Ўзбекистон Респуб­ли­касида рақамли телеви­дениега техник ва техно­логик ўтиш бўйича Давлат дастури" ҳамда 2014 йил 3 апрелдаги ПҚ-2157-сон қарори билан тасдиқлан­ган "Ўзбекистон Республи­ка­си ер усти рақамли те­ле­видение тармоғини ри­вожлантириш" инвести­цион лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбе­кис­тон Республикаси Мар­казий банки, тижорат банк­лари ва Ўзбекистон "Ма­ҳал­ла" хайрия жамоат фон­ди билан ҳамкорликда ра­қамли телевидение сиг­нал­ларини қабул қилувчи (телевизор ёки тюнер) қу­рилмаларини сотиб олиш учун аҳолининг кам таъмин­ланган қатламлари ва пен­сионерларга имтиёзли истеъмол кредитлари аж­ра­тиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Комил Файзиев,

Радиотелевидение узатиш марказининг етакчи муҳандиси.


фотогалерея