Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Вилоят маданият бошқармасида "Энг улуғ, энг азиз" республика анъанавий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.
Кармана тумани "Шибзон" маҳалласида "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси юзасидан барпо этилган "Yoshlar mehnat guzari" фойдаланишга топширилди.
Вилоят маданият бошқармасида "Энг улуғ, энг азиз" республика анъанавий танловининг ҳудудий босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июнда қабул қилинган "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида"ги фармони билан амалга киритилган давлат дастурининг ижросини таъминлаш, унда белгиланган вазифаларнинг мазмун-моҳияти билан таништириш мақсадида Навоий вилояти ҳокими, 1-сектор раҳбари Қобулжон Турсунов навбаҳорлик банд бўлмаган ёшлар билан учрашди.
Кармана тумани "Шибзон" маҳалласида "Yoshlar — kelajagimiz" давлат дастури ижроси юзасидан барпо этилган "Yoshlar mehnat guzari" фойдаланишга топширилди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031 
«Август 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Инвестиция лойиҳалари — аҳоли фаровонлигига

06.07.2018

Юртимизда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва улардан мақсадли фойдаланишни жадаллаштириш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Учқудуқ туманида ҳам бу йўналишда алоҳида дастур қабул қилиниб, чора-тадбирлар белгиланган.

Ҳудудда 2018-2019 йил­лар­да 21 та ин­вестиция ло­йи­ҳасини ҳаётга татбиқ этиш ре­жа­лаш­тирилган. Уларнинг умумий қий­мати 38 миллиард 650 миллион сўмни таш­кил этади. Шундан  11 миллиард сўми ти­жорат банк­­лари маб­лағларидир. Пи­ро­вардида, 452 та янги иш ўрни яра­тиш кўз­да тутилган.

Ўтган ярим йилда 10 та ло­йиҳа фой­да­ланишга топши­ри­либ, бу учун 4 мил­лиард 992 миллион сўм сарфланди. Қол­ган лойиҳалар устида ҳам ишлар жадал ра­вишда олиб борил­моқда. Хусусан, туман аҳо­­ли­сининг балиқ ва балиқ маҳсулот­лари­га бўлган талабидан келиб чиқиб "Тўрт кран балиғи" масъулияти чекланган жа­мияти то­монидан истиқболли лойиҳа амал­га оширилмоқда. Бундан ташқари, ту­манда паррандачиликни ривожлан­ти­риш бо­расида иш олиб бораётган тад­бир­кор М. Қурбоновнинг саъй-ҳаракатлари ҳам эътиборга молик. 400 миллион сўмлик маз­кур лойиҳа бўйича амалга оширилаётган иш­лар яқин ойларда якунланиб, янги таш­кил этиладиган корхонада 12 та иш ўрни яратилади.

— Аҳоли фаровонлигини ошириш, иш би­­лан таъминлаш, бозорни арзон, си­фат­ли маҳсулотлар билан тўлдиришга қа­ра­тилган янги лойиҳалар ҳам ишлаб чи­қил­моқда, — дейди туман ҳокими ўрин­босари Ф.Бафоев. — Жумладан, "Уч­қудуқ юксалиш сари" хусусий корхонаси то­мо­ни­дан 160 миллион сўм маблағ эвазига аҳо­­лини тоза ичимлик суви билан таъ­мин­­лаш борасида тизимли ишларни амал­га ошириш режалаштирилган. Маз­кур ло­йиҳага кўра 6 та тоза ичимлик суви тар­қа­­­тиш шохобчаси фаолияти ишга тушади. Бундан ташқари, ҳудуд имконият­лари­дан келиб чиқиб, янги турдаги маҳсу­лотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга ҳам ҳаракат қиляпмиз.

Ана шундай лойиҳалардан бири "Ишонч Феруз" МЧЖ томонидан олиб борилаётган бўлиб, корхона профнастил ва шла­коблок маҳсулотлари ишлаб чиқаришни режа­лаш­тирган. Бунинг учун 25 минг АҚШ дол­лари қийматидаги маблағ ўзлашти­ри­­лиши лозим. Ҳозирда лойиҳа доира­сида Хитойдан асбоб-ускуналар кел­ти­рилиб, ўрнатилди. Бир кунда 200 м2 проф­настил ва 500 дона шлакоблок ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхонада 10 та иш ўрни яра­тилади.

"Учқудуқ стоматология" ху­сусий кор­хо­наси, "Грант мега ин­вест" ва "Умида труст" масъу­лияти чек­ланган жамиятлари син­гари кўп­лаб корхоналар фаолиятини кен­гайтириш натижасида ҳам ян­ги иш ўрин­лари барпо эти­ли­ши режа­лаш­­тирилган.

Туман раҳбарияти ижтимоий со­ҳага ҳам алоҳида эътибор қарат­моқда. Жумладан, ҳудудда мавжуд мактабгача таълим муас­саса­ларига 71,6 миллион сўм маб­лағ эвазига видеокузатув мослама­лари ўр­натилиб, бола­ларга бери­лаётган таълим-тарбия, таълим мас­кан­ларидаги ошхона­лар фаолияти назоратга олинди. Шу­нинг­дек, "Алтинтау" ОФЙ қиш­лоқ врачлик пункти биносини таъмирлаш учун 175 мил­лион, жиҳозлашга эса 20,5 миллион сўм йўналтирилди. "Кок­патас" маҳалла аҳо­лисини тоза ичимлик суви билан таъмин­лашга қаратилган саъй-ҳара­катлар даво­мида 281,3 миллион сўмлик ишлар бажарилди.

Мамлакатимизда аҳоли учун яратила­ёт­ган имконият ҳамда шароитлар, албатта, қисқа муддатларда ўз мевасини беради. Ажратилаётган маблағлар инвестиция лойиҳаларининг тезроқ амалга киритили­шига, янги иш ўринлари яратиш, нати­жада юртимиз иқтисодиётини барқарор­лаштириш ва аҳоли фаровонлигини оши­ришда муҳим омил бўлади.

Ўз мухбиримиз.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея