Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, бу йўналишдаги лойиҳаларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани қишлоқ жойларида ҳам ишлаб чиқариш корхоналарининг кўпайишига, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли турмуш фаровонлигининг ошишига хизмат қилмоқда.
Кармана тумани ҳокимлигида ижодкор Шуҳрат Халиловнинг "Карманаю пирга бой" номли китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирни туман ҳокими Ф. Умаров очиб, узоқ йиллик тарихга эга ҳудуднинг янги саҳифалари очилишида ушбу китоб муҳим манба эканлигини таъкидлади.
Қизилқум кенгликлари бағрида жойлашган вилоятимиз ўзининг ер ости бойликлари ҳамда табиий-иқлим шароити билан алоҳида ажралиб туради. Воҳада мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланишда эса маҳаллий тадбиркорларни хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда янги-янги лойиҳалар устида иш олиб боришга жалб этиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Май 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Эъзозга муносиб авлод

11.05.2018

Ёши улуғ инсонларни эъзозлаш, уларга ҳурмат кўрсатиш халқимизга хос қадриятлардан бири. Оила ва жамиятда қарияларнинг ўрни ва обрўсини ошириш, ёш авлодда ота-она ва кексаларни эъзозлаш ва ғамхўрлик кўрсатиш туйғуларини шакллантириш бугун давлатимиз раҳбари олиб бораётган оқилона сиёсатнинг устувор йўналишларидан саналади.

Бугунги кунда вилоятимизда 77528 нафар пен­сионер бўлса, шун­дан 51 нафари уруш қат­нашчиси. Фронт орти меҳнат фахрийлари 1096 нафарни, ҳалок бўлган жангчи оилалари 31 тани ташкил этади. Юз ёшдан ошган 23 на­­фар нуроний ота­хон ва онахонларимиз бу­гунги кун­ларга шукроналар келтириб, умр­гу­заронлик қилмоқда.

Иккинчи жаҳон уруши ва меҳ­нат фронти қат­нашчилари, ноги­рон­ли­ги бўлган шахс­лар­нинг уй-жой, маи­­ший шароитларини ях­ши­лашда ама­лий ёрдам бе­риш, маҳаллалар, умум­таъ­лим мак­таблари, академик ли­цейлар, касб-ҳунар кол­леж­лари ўқув­чи­лари, олий ўқув юртлари та­ла­балари би­лан учрашувлар ўт­ка­зиш Ўзбекистон фахрийларининг иж­тимоий фаолиятини қўл­лаб-қув­ватлаш "Нуроний" жам­­ғар­маси На­воий вилоят бўлимининг асо­сий вази­фаларидан бирига айланган. Жорий йилнинг ўтган дав­рида "Ну­ронийлар эъзози­мизда", "Кекса­лар­ни эъзоз­лаб", "Қариси бор уйнинг париси бор" мавзуларида ўн­лаб суҳ­­­­бат­лар ўт­казилди. "Ҳеч ким меҳр ва эъ­ти­бор­дан четда қолмасин" шиори остида уч­рашувлар, байрам тадбир­лари уюштирилди. Юр­ти­мизнинг қади­мий шаҳарлари ва му­қад­дас қадам­жоларга саёҳатлар таш­­кил этилди. Бун­дай хайрли мақ­садлар учун ҳо­мийларимиз то­монидан қарийб 166,5 миллион сўмлик маб­лағ йўналтирилди.

Фахрийларимизни моддий томон­дан қўл­лаб-қувватлаш мақсадида 45 нафар нуроний, 6 нафар Иккинчи жа­ҳон уруши қатнашчиси­нинг уй­лари таъмирланди. Бу ишларга ҳо­мий­лар ҳисобидан қарийб 552 мил­лион сўм маб­лағ сарфланди.

Кексаларимизнинг соғликларини му­ҳофаза қилиш, уларга сифатли хиз­мат кўрсатиш, за­рур тиббий жи­ҳозлар билан таъминлаш бо­расида ҳам жамғарма томонидан қа­тор иш­лар амалга оширилди. Жо­рий йил­нинг ўтган даврида 17528 на­фар фахрий тиббий кўрик­дан ўтказилди. Шулардан 4696 нафари ши­фохона­ларда даволанган бўлса, 427 на­фари тур­ли сиҳатгоҳларда соғлик­ларини тикла­ди­лар. Вилоят соғлиқ­ни сақлаш бошқармаси, ту­ман ва шаҳар ҳокимликлари ташаб­буси билан 132 нафар фахрийга 50 та ногиронлик аравачаси, 12 та эши­тиш мосламаси, 27 та ҳас­са, 43 та қўлтиқтаёқ тарқатилди.  

Бугун нуроний отахон ва она­хонларимизга кўрсатилаётган ғам­хўрлик янада кучайиб, улар­нинг маз­мунли дам олишлари, соғлик­лари­ни тиклашлари учун ҳам зарур шарт-ша­роитлар, қулайликлар яра­тилмоқда. Айни пайт­да Навоий шаҳ­ри, Навбаҳор ва Қизилтепа туман­ларида "Нуронийлар маскани" қуриб фой­даланишга топширилди. За­раф­шон шаҳ­ри, Кармана, Нурота, Учқудуқ ҳамда Томди ту­манларида ана шундай масканлар қурилиши давом эттирилаётир.

9 май — "Хотира ва қадрлаш куни" муно­са­бати билан нуроний отахон ва онахонлари­миз­дан 44 нафарига биринчи, иккинчи ва учинчи дара­жали "Меҳнат фахрийси" кўкрак ни­шони тантанали равишда топши­рилди. Ик­кинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига 5 миллион сўмдан пул, олтин соат ва муз­лат­кич берилди.

Давлатимиз раҳбарининг юксак эътиборига муносиб жавоб қай­та­риш бизнинг бурчимиз­дир. Ёш­лар тар­биясига масъуллар­дан бири си­фатида биз улар билан тез-тез уч­­рашиб, ҳаё­тий тажриба­лари­миз, панд-наси­ҳат­­лари­миз билан тўғри йўлга бош­ла­шимиз керак. Бу борада ҳам нуро­нийларимиз фаол иш­тирок этиб келаётир. Ҳу­қуқни му­ҳофаза қилиш ор­ганлари, ма­ҳаллалар ва кенг жамоат­чилик билан ҳамкор­лик­да олиб бо­рилаётган саъй-ҳа­ракат­лари­миз ўз са­марасини бер­моқ­да. Ҳо­­зир­ги кунда вилоятда 209 нафар вояга ет­маган бола ички иш­лар идо­ралари про­филак­тикаси рўй­ха­тида ту­ра­ди. Уларнинг ҳар би­рига ну­­ро­нийлар бирик­ти­рилиб, ма­ҳал­ла­лар­даги кек­салар, жам­ғар­ма­нинг ту­ман ва ша­ҳар бўлим­лари то­мони­дан дои­мий назоратга олинган.

Мустақил юртимизда отахон ва она­хон­лари­мизнинг меҳр ва эътибор қуршовида тинч ва осуда умргуза­рон­лик қилишларига давлат сиё­сати дара­жасида аҳамият бери­ла­ётганлиги бе­жизга эмас. Зеро, ке­лажак ав­лодни ватанга са­доқат, кек­саларга ҳурмат руҳида тарбия­лаш­да ота-боболаримиз, онахону бу­вижон­лари­­­мизнинг ўгитлари, панд-наси­ҳат­лари, дуо­лари муҳим ту­ти­ши айни ҳақиқатдир.

Ж. Норов,

Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси Навоий вилоят бўлими раиси.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея