Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар маркази"да Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижроси юзасидан ҳудудларда ўтказиладиган жамоатчилик мониторинги муҳокамаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
Вилоятимиз бўйлаб пахта терими мавсуми қизғин давом этмоқда. Яқинда бир гуруҳ таниқли санъаткорлар "Ҳорманг, пахтакорлар!" шиори остида ташкил этилган маданий тадбирлар доирасида теримда қатнашаётган корхона-ташкилотлар ишчилари, кўнгилли ҳашарчилар ҳамда уюшмаган ёшлар билан учрашди.
Навоий давлат педагогика институтида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатимиз Президентининг таклифига мувофиқ ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг ёшларга қўшма мурожаати мазмун-моҳиятини ўрганиш ва навқирон авлод ўртасида тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 
«Октябрь 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Чирой очаётган "Маликобод"

11.05.2018

"Обод қишлоқ" дастури доирасида Қизилтепа туманидаги 10 та маҳаллада комплекс ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Лойиҳа қиймати 64 миллиард сўмни ташкил этади.

Айни кунда "Маликобод" ма­ҳалла фуқаролар йиғинида қиш­лоқ аҳоли пунктларининг меъ­морий қиёфасини тубдан янги­лаш, ҳудудни ривожлан­ти­риш, йўл-транспорт инфра­тузилма­си, муҳандислик-ком­муникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ҳам­да шу асосда аҳолининг турмуш маданияти­ни юксалтиришга йўналти­рил­­ган ишлар жадал амалга оши­риляпти. Маҳалла­да­ги 461 та хо­надоннинг 408 таси таъ­мир­ланди, 220 ўринли мактаб, 60 ўринли мактабгача таълим муас­сасаси, гузар, маи­ший хизмат кўрсатиш шохобча­си, савдо мажмуаси, қишлоқ оила­вий по­ли­клиникаси янги­дан тик­лан­моқда. Шунингдек, 10 кило­метр масофада электр линияси ва газ қувурлари тор­тил­ди, ички йўлларга ас­фальт ётқизилди.

Қишлоқдаги улкан бунёдкор­лик ишлари халқимиз кайфия­ти­ни кўтариб юборди. Нега деганда, "Маликобод" 1980 йилда бунёд этилган бўлса-да, тоза ичимлик суви ҳалигача туман марказидан машиналар­да ташиб келинарди. Мана бугун бизни кўпдан буён қий­наб келаётган муаммо ўз ечи­мини топди. Бундан таш­қари, аҳоли яшаш хона­дон­­ла­ри атрофлари, мактаб, боғча, савдо марказларигача бўлган ҳудудларда ойнадек ярқираган равон йўллар қурил­ди. Юқори кучланишли 2 та за­монавий трансформатор ўр­на­тилди. Қишлоқ кўркини бу­зиб турган 30 йиллик симёғоч­лар бетон устунларга алмашти­рилди. Бугун куну тун маҳал­ламизда ҳаёт қайнамоқда. Олис чўл бағ­ридаги уйда ҳам замо­навий турмуш шароити яра­тил­моқ­да. Йўллардан бош­лан­ган ободлик хонадонларда да­вом этаётир. Дастур доира­сида амалга оширилаётган ишлар қишлоғи­миз аҳлини янги за­фарлар сари чорла­моқда. Каттаю кичик ҳашарга отлан­ган. Ўз хонадони, қишло­ғи кўр­камлиги учун ҳаракат қиляпти.

Маликободликлар ички бо­зорга 50 тоннадан ортиқ олма, анор, ўрик етказиб беради. Ҳудудда суғориш тизимининг янгиланиши боғдорчилик, чор­вачилик, гўшт етиштиришни янада ривожланишига замин яратди. Жорий йилнинг ўтган даврида дастур доирасида 100 нафар аҳолига қорамолчи­лик, паррандачилик, асалари парваришлаши учун банк кре­дит­лари ажратилди. Тадбир­кор Ш. Қиёмов тухум етишти­риш мақсадида 120 минг пар­рандага мўлжалланган товуқ­хона қурди. И. Мав­лонов тўрт гектар ерга Корея технология­си асосида иссиқ­хо­на тикла­ди. Натижада 30 та янги иш ўрни яратилди. Ай­ни чоғда нодавлат мактабгача таълим муассасаси раҳбари С. Раҳ­мо­­нова лойиҳа қиймати 1,5 мил­лиард сўм бўлган замо­навий боғча қурилишини бош­лаб юборган.

Одамларни ҳаракатга чор­лаган, халқимизни уйғотган ташаббусдан аҳоли мамнун.

З. Азизов,

маҳалла фуқаролар йиғини раиси.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар

Топ рейтинг www.uz

фотогалерея