Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Ёш ҳарбийлар — миллий армиямиз таянчи

05.01.2018

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини таъминлаш, мамлакатимиз му­дофаа қудратини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ҳарбий би­лим юртлари ташкил қилиш ва уларга малакали кадрларни жалб этиш, муас­сасаларнинг техник базасини бойитиш, амалиёт жараёнларида зарур бўладиган барча шарт-шароитларни яратиш, қолаверса, ташкилий жиҳат­дан мукаммал, замонавий қурол-яроғ, техникалар билан таъминланган мил­лий армиямиз шакллантирилди. 

Қуролли Кучларимиз сафида хизмат қил­ган ҳимоячиларимиз, айниқса, ти­зим­даги ёш оилаларни ижтимоий қўл­лаб-қувватлаш, уларни уй-жой билан таъ­­­минлашга энг асосий масала си­фатида аҳамият берилгани ҳарбий хиз­матчиларнинг юрт шарафини муносиб ҳимоя қилишдаги шаҳд-шижоатини яна­­­да оширишга хизмат қилди.  

Бугун давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг узоқни кўзлаб олиб бо­ра­ётган сиёсати ёш ҳарбий оилаларни уй-жой билан таъминлаш, уларга ҳар то­монлама кўмак бериш бўйича қилина­ётган ишлар кўламини оширмоқда. Жум­­ладан, ўтган йилда Навоий шаҳ­ридаги "Ишчилар" қўрғонида жойлаш­ган ҳарбий қисм ҳудудида 48 хонадон­ли тураржой биноси қурилиб, ўз эга­ларига топширилди. Энг қувонарлиси, янги уй соҳибларининг кўпчилигини ҳар томонлама ўзини кўрсатган ёшлар таш­кил этади.

Шартнома асосида хизмат қилаёт­ган оддий аскар асли қашқадарёлик Саид Асадов ҳозир 25 ёшда. 2017 йил у учун жуда омадли келди. Оила қурди. Тў­йига тўёна сифатида унга янги қу­рилган уйдан 2 хонали квартиранинг ка­лити топширилди. Оиласи билан янги хонадонга кўчиб ўтган С. Асадов юрт­бошимизнинг ғамхўрлиги ҳамда юк­­­­­сак эътиборидан жуда мамнун.

— Бугунги кунда миллий армиямиз саф­ларида хизмат қилиш учун йигит­лардан нафақат мустаҳкам соғлик, бал­ки интеллектуал салоҳият ва кенг дунё­қараш, юксак маънавий-руҳий тайёр­гар­­лик талаб этилади, — дейди қисм ко­­мандирининг ҳарбий ватан­пар­вар­­лик, маънавий, ахлоқий, тарбия ва ёш­лар билан ишлаш бўйича ўрин­босари Ўктам Саломов. — Қисмда ёш аскарлар­нинг муддатли ҳарбий хиз­мат­ни му­ваф­фақиятли ўташлари учун зарур ша­роитлар яратилган. Соҳага оид билим олиш, жанговар ва жис­моний тайёргар­лик­ни ошириш бўйича барча қулайлик­лар мавжуд. Спорт зали аскарлар ўрта­сида турли мусобақалар ўтказиш, чи­ни­қиш имконини берадиган за­монавий анжомлар билан жиҳоз­ланган. Булар­нинг барчаси навқирон йи­гитларда ва­танпарварлик ва ис­тиқ­лол ғояларига са­­доқат туйғуларини мустаҳкамлашга асос бўлмоқда.

Қисмда ҳарбий хизматчилар фаол­ли­гини ошириш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши би­лан мустаҳкам ҳамкорлик йўлга қў­йил­ган. Шу асосда мунтазам равишда "Энг яхши китобхон", "Энг яхши ки­тоб­хон оила" кўрик-танловлари ўтказиб келин­моқда. 2017 йилнинг июль ойи­да республикамизнинг 6 та вилоятида жой­лашган ҳарбий қисмлар ўртасида ўтказилган ана шундай танловда оддий аскар Ойбек Акбаров ўз китобхонлик салоҳиятини намоён этиб, фахрли ўрин­ни эгаллаши олиб борилаётган иш­­лар бесамар кетмаганлигини кўр­­сатди.

Аслида, Ватан тинчлиги, халқ хотир­жам­лиги, юртимиз сарҳадлари дахл­сиз­ли­гини таъминлашга беқиёс ҳисса қўшиш, она-Ватан ҳимоячиси, деган ша­рафли номга эга бўлиш ҳар бир йи­гит кишининг юксак орзуси ва муқад­дас бурчи ҳисобланади. Шунингдек, Ва­­тан посбони бўлиш уларни ҳам маъ­навий, ҳам жисмоний синовдан ўтказа­ди. Шу боис она заминимизнинг ҳар қа­рич ерини авайлаб-асраш, ҳимоя қилиш учун ўз оромидан, ҳаловатидан кечиб, ҳаётимиз осудалиги, осмонимиз мусаффолиги, оилаларимиз фаровон­ли­гини таъминлаётган ва шу йўлга от­ланган мард, жасур йигитларимизнинг машаққатли меҳнати мудом эътиборда бўлиб келган.  

Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Қу­ролли Кучларида ёш­ларга оид дав­лат сиёсатининг сама­радорлигини оши­риш бораси­да­ги қарори бу йўналишдаги амалий иш­ларга яна бир му­ҳим қадамдир. Маз­кур ҳужжатда мамла­катимиз мудофаа тизимида хизматни ўтаётган, жамият ҳаё­тида ҳал қилувчи кучга, интеллек­туал салоҳиятга эга ёш­ларимизга бир қатор имконият­лар бе­рилиши белги­лан­ган. Жумладан, ўзи­нинг фаоллиги ҳамда юқори кўр­сат­кич­лари билан ажралиб турган ёш ҳар­бий хиз­матчини қисмдаги Ўз­бекис­тон ёш­лар иттифоқи бошланғич таш­килоти ва қўмондонлик тавсия­номаси бўйича рес­публиканинг олий таълим муассаса­лари­га имти­ҳон­ларсиз ўқишга қабул қилиш қайд этил­ган. Бу имконият нав­қирон авлоднинг ватан­парварлик руҳи­ни янада оши­ри­ши би­лан аҳамият­лидир.

Бугун дунёнинг айрим мамлакат­лари­да юзага келаётган нотинчлик ҳар қан­дай кишининг кўнглига хавотир солади. Бундай таҳликали вазиятда ҳар бир куни байрамдек ўтаётган, тунлари осуда, тонг­лари нурафшон Ўзбекис­то­нимизга жаҳон мамлакат­ларининг ҳа­вас қилаёт­гани, шубҳасиз.

Барча соҳаларда эришаётган муваф­фа­қиятларимиз ҳам аслида ана шу азиз неъмат — тинчлик туфайлидир. Шундай экан, дахлсизлигимизни таъ­минлаёт­ган, зиммасига юкла­тилган ҳар қандай мураккаб вазифани мардона адо эта­ётган жасур ўғлон­ларимизнинг машақ­қатли, шарафли меҳнатлари эътироф ва эъзозга му­носибдир.

Зебо ҚУТЛИЕВА,

"Дўстлик байроғи" мухбири.

"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея