Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Навоий давлат кончилик институтида "Оқ йўл сизга, битирувчилар!" деб номланган тадбир ўтказилди. Унда профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
12 июль куни Навоий шаҳридаги "Ёшлар" спорт мажмуасида Ички ишлар вазирлигининг Навоий академик лицейига ҳужжат топширган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш учун саралаш тест синовлари бўлиб ўтди.
Кейинги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларининг тозалигини яхшилаш, ободонлаштириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Июль 2018»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Касбга содиқлик мукофоти

10.10.2017

Ҳали ўттиз ёшни ҳам тўлдирмаган Анварнинг кўтаринки кайфиятда ишхонасига келиб, топшириқларни кўнгилдагидек адо этиши ҳар кунги ҳолат. У навбатдаги иш кунларида яна бир вазифани астойдил адо этиш учун ташкилотдаги қудуққа тушиб, у ердаги кераксиз чиқиндиларни олиб чиқмоқчи бўлди. Аммо тепадан пастга тушар-тушмас ўзи ҳам англаб етмаган сиқиқликдан бўғилиб кетаётганини сезди. Гўё тор хонада қамалиб қолгану ундан чиқишга ҳарчанд уринмасин, эплолмаётгандек эди.

Кўз олди қоронғилашиб кетди. Зўрға на­фас олар­кан, қудуқ тубига йиғилган за­ҳар­ли газлар уни буткул ҳушидан айирди. Бу орада Анварнинг тепадаги чорлашларига жавоб бермагани касб­дошларини хаво­тир­га қўйди. Тезликда унинг ортидан бошқа ше­риклари қудуққа туша бош­лашди. Ҳеч ким пастда заҳарланган ҳаво бор­лигини билмас, шу тариқа қудуқ тубидаги тўрт ки­ши ҳам заҳарланиб, ҳушидан кетганди. За­ҳарли газларга қарши мослама тақиб кир­ган охир­ги киши унинг носозлиги сабаб, ше­рик­лари­­га ёрдам бериш ўрнига, ўзи ҳам заҳарлан­ди. Бундай пайтда ҳар қандай ҳушёр, дадил одам­нинг ҳам ваҳимага ту­шиши, шошиб қолиши ҳеч гап эмас. Ҳаёт би­лан олишаётган пастдаги­ларга тезкор ёр­дам кўрсатиш, уларни тепага, тоза ҳавога олиб чиқишнинг чорасини кўриш керак эди. Зуд­лик билан ташкилот ходимлари ви­лоят фавқулодда вазиятлар бошқармасига қўн­ғироқ қилишди. Тезликда етиб келган ФВБ қут­­қарув отряди, радиацион кимёвий био­логик бактериологик муҳофаза гуруҳи ҳо­дисани жид­дийлик билан ўрганиб, ишга ки­ришди. Махсус кийимлардаги қутқарув отряди йигитларининг са­росимага тушмай, ақл ва тезликда бажарган иши четдаги­лар­га ҳам оз бўлса-да, хотиржам­лик берди. Қут­қарувчилар жабрланганларни те­пага олиб чиқишиб, биринчи ёрдам кўрсатишди. Касбдошлар енгил тин олиб, "Хайрият-е!" деб қў­йишди. Ўшанда қутқарув гуруҳидаги Алижон Со­бировнинг маҳорати, билими, таж­рибаси алоҳида эътироф этилганди. Фа­қатгина бу ҳо­диса эмас. Вилоят ФВБда қутқарув гуруҳи отряди гуруҳи командири лавозимида хизмат қи­либ келаётган А. Со­биров бир қанча техноген ҳодисаларда ҳам ҳамиша жонкуярлик билан ўзини кўрсата­ди. Жабрланганларга ёрдам бе­риш, имкон қа­дар уларнинг ҳаётини асраб қо­лиш­га интилиш, бу каби фавқулодда ҳодисалар ол­дини олишда ташкилот ва корхоналарга ту­шунтириш ишлари олиб бориш коман­дир­нинг асосий  мақсадларидан бирига ай­лан­ган. Яқинда кас­бига содиқ командир­нинг соҳадаги ўн уч йиллик меҳнати му­но­сиб баҳоланди. Президен­ти­­мизнинг мус­та­қиллигимизнинг 26 йиллиги арафасида бир гуруҳ фидойи ватандошлари­миз­ни муко­фот­лаш тўғрисидаги фармонларига асосан А. Собиров ҳам "Содиқ хизматлари учун" ме­дали билан тақдирланди.

— Тўғрисини айтганда, бундай рағбат, эъти­борни кутмагандим, — дейди биз би­лан суҳбат­да қаҳрамонимиз. — Бу нафақат менинг, балки жа­моамиздаги ҳамманинг юту­ғи деб ҳисоблай­ман. Ота-онам, оилам, барча бу хушхабарни хур­сандчилик билан қар­ши олишди. Ҳар бир фавқулодда ҳо­лат­да ҳаётнинг қанчалик улуғ неъ­мат эканини англаб етамиз. Чиндан уни қадр­лаб яшаш, яратилаётган шароитларга яраша меҳ­нат қилиш, изланиш, хизматда бўлишга ҳа­ракат қи­лиш керак. Чақирув билан борганимизда ҳар қандай ҳолатдаги ҳодисага гувоҳ бўла­миз. Бунда қутқарув гуруҳи ходимларидан нафақат жис­монан, балки руҳий жиҳатдан ҳам кучли, иро­дали бўлиш талаб этилади. Соҳага оид малака ошириш ўқувлари, се­минар-тренинглар, ўқув машқлари бу бо­радаги билим, тажриба бо­йишига хизмат қи­лаётир.

З. МАРДОНОВА.


"Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни" мавзусидаги II Халқаро илмий конференция

Навои Об-ҳавоси

Информерлар



Топ рейтинг www.uz

фотогалерея