Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.
Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб пахта-йиғим терими мавсуми жадаллик билан олиб борилмоқда. Мазкур мавсумда фаоллик кўрсатаётган уюшмаган аҳоли ҳамда фидойи ёшлар отрядларига бўш вақтида ёрдамга ошиқаётганлар сафи кенгайиб бормоқда.
Қизилқум кончилари маркази — Зарафшон шаҳри меҳмонлари ва бу ерга келаётган сайёҳлар учун яна бир қулайлик яратилди. Шаҳар марказида халқаро андозалар асосида тўрт юлдузли "ZARAFSHAH GRAND HOTEL" меҳмонхонаси қурилиб, ишга туширилди.
Бугунги кунда муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан суд-ҳуқуқ соҳасини демократлаштириш ҳамда судларнинг инсон ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида жамиятда тутган ўрнини оширишга катта эътибор қаратилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
12345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031 
«Октябрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Бахтигул опанинг бахти

03.10.2017

Бугун муаллимимиз негадир кел­мас экан­лар, ўринларига бошқа ус­тоз дарс ўтиб ту­рармиш.

Қолган синфдошлар бирдан ғу­виллашиб қолишди:

— Йўғ-э, ўзимизнинг устоз яхши эдилар.

— Эсиз, улар билан дарслар бош­қача ўтар­ди-да.

— Бугун дарсга зўр тайёрланиб кел­гандим, ҳафсалам пир бўлди.

Шу пайт эшик очилиб, хонага устоз кириб келди.

Ўқувчилар ўзлари билмаган ҳолда бир­дан қичқириб юборишди:

— "Урр-а-а-а! Ўзимизнинг устоз кел­ди­лар!.."

Ҳа, Бахтигул Умаровани ўқувчи­лари ана шундай яхши кўришади, дарсини орзиқиб, ҳаяжон билан кутишади. Унинг ўзига хос ус­луби, ўқувчиларга самимий муносабати, ширинсўзлиги, қолаверса, оналарча меҳ­ри­ни ҳеч нарсага тенглаш­ти­риш­майди. Бу конимехлик ёш ус­тоз­нинг энг катта ютуғи, бахтидир.

У Навоий давлат педагогика инсти­ту­ти­нинг инглиз тили йўна­ли­ши бўйича ўқиш­ни тамомлаб, Конимех туманидаги 1-сон­ли уму­мий ўрта таълим мактабига ишга кирди.

Илмни ҳамма эгаллаши мумкин, аммо уни кимгадир етказиш учун ин­сон қоби­лият­ли бўлиши лозим. Бахтигул Умарова айни шу фал­сафани чуқур англаб етди ва буни ўзига шараф, бурч, деб билди.

— Бола она алласи билан ўз тилига меҳр қўя бошлайди, — дейди қаҳрамонимиз биз би­лан суҳбатда. — Чучуккина тилида илк сўзларни ҳам она тилида айтади. Улғай­гани сари ўзининг тили қонига му­қаддас бў­либ синга боради. Шунинг учун чет ти­лини ўргана бошлаган бола­лар дастлаб ўз­­ларини бегона олам­га киргандай ҳис қиладилар. Ўқув­чиларга бу фанни содда йўл билан ўзлаштиришларига ёрдам бе­риш ҳар бир педагогнинг маҳоратига боғ­лиқ. Аввало, ўқитувчи ўқувчи­лари­нинг ру­ҳиятини ўрганиб, шунга мос тарзда дарс­ни бошлаши ке­рак. У "қандай дарс ўтсам, ўзимга осонроқ бўлади" эмас, "қандай қил­­­сам, болаларни қийнамасдан дарс ўта оларканман?", деган саволни ўзига бериб иш­лаши ке­рак? Шунда у кўзлаган натижа­лари­га эришиша олади.

Бахтигул опа ишдан уйига қайт­ганида ҳам мактабни бир зумга бўлсин унутмай­ди, ўқувчилари ҳа­қида ўйлайди. "Бу бола­нинг диқ­қатини дарсга қарата олмадим, де­мак, қаердадир хато қилдим. Эр­танги дарс­­да мана бу жиҳатларни инобатга ола­ман", деган фикрлар­ни дилига тугади. Ҳа, у ҳеч қачон ўқув­чини айбламайди, ўзидан кам­чилик излайди. Унинг наздида, бола дарс­га қизиқмаса, бу — ўқитув­чининг касб-ма­ҳорати етарли эмас­лигидан. 

Ўз бахтини болаларда, яъни ўз ўқув­чи­ла­ри­да, деб биладиган меҳрибон устоз­нинг таъкидлашича, дарс давомида ўқи­тув­чи йўналти­риб туриши керак, холос. Асосий вазифани эса ўқувчининг ўзига қўйиб берган маъқулроқ. Бунинг учун ин­тер­фаол ўйинлардан, турли видеоролик­лар­дан фойдаланиш керак. Ана шунда ўқув­чи излаб топ­ган маълумотини чуқур­роқ ёдида сақлай олади. Ўқитувчи қанча кўп гапирса, ўқувчи шунча зерикиб қолади.

Шунинг учун у ўқувчиларни бир-бир­лари­­дан инглиз тилида интер­вью олишга ун­дайди. Масалан: "Сен асли қаерлик­сан?", "Нималарга қизиқасан?", "Сенга қай­­­си ранглар ёқа­ди?", "Келажакда ким бўл­моқ­чисан?" ва ҳоказо. Тўхтаб қолган ўқув­­чи ўйиндан чиқиши ёки камроқ балл тўп­лаши мумкин. Юқори балл тўплаганлар эса дарс сўнгида ало­ҳида рағбатлан­ти­рилади.  Умуман олганда, Бахтигул опа ҳар бир дарс­ни ҳаёт, борлиқ билан боғлайди. Бу ўқувчини оламидан бегона бўлма­ган му­ҳитга олиб киришга ёрдам беради.

Қаҳрамонимизнинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, у 2015 йилда "Дўстлик" ор­де­ни билан тақдир­ланди.

Бахтигул опага бахтингиз ҳамиша кулсин, касб байрамингиз муборак бўл­­син, деймиз. 

Зебо ҚУТЛИЕВА.


фотогалерея