Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларга Президент номидан намунавий лойиҳадаги арзон уйлар олиш имконини берувчи махсус сертификатлар ва замонавий тикув машиналари топширилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан "Ёшлар — келажак бунёдкори" шиори остида "Ёшлар ҳафталиги" бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори билан тарғибот тадбирлари ҳам уйғун ҳолда ташкил этилди.
НКМКга қарашли "Зарафшон" болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёз мавсумида уч навбатда 600 нафардан бола соғломлаштирилмоқда.
Навоий вилоятида уй-жойга муҳтож, жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд хотин-қизларга Президент номидан намунавий лойиҳадаги арзон уйлар олиш имконини берувчи махсус сертификатлар ва замонавий тикув машиналари топширилди.
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши томонидан "Ёшлар — келажак бунёдкори" шиори остида "Ёшлар ҳафталиги" бўлиб ўтди. Ҳафталик доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма олти йиллигига бағишланган "Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!" шиори билан тарғибот тадбирлари ҳам уйғун ҳолда ташкил этилди.
НКМКга қарашли "Зарафшон" болалар соғломлаштириш оромгоҳида ёз мавсумида уч навбатда 600 нафардан бола соғломлаштирилмоқда.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031 
«Август 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

"Йилнинг энг яхши тарбиячиси"

04.08.2017

Болалар — бугунимиз давомчилари, келажагимиз эгалари. Уларнинг ҳар томонлама етук камол топиши таълим-тарбиянинг қай даражада берилганига боғлиқ. Шу сабабдан ҳам Президентимиз томонидан қабул қилинган 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштиришга йўналтирилган қарор муҳим аҳамият касб этди.

Тумандаги "Камалак" номли 6-МТМда ҳам ўғил-қизларнинг мазмунли дам олиши, сифат­ли таълим-тарбияга эга бўли­ши учун барча ша­роит­лар яра­тилган. Халқ таълими аъ­ло­чи­си, тажрибали пе­дагог Дил­шода Зо­кирова раҳбарлик қи­либ келаётган МТМ­да 12 та гуруҳда 280 нафар болажон тар­бияланмоқда. Уларга 28 на­фар тарбиячи қизиқарли ўйин­лар, турли машғулотлар ор­­қали билим бе­ра­япти. Муҳими, бу ер­да болажон­лар­нинг на­фа­қат ақлий, бал­ки жисмоний ка­мо­лоти учун ҳам етарли ша­роит бор. Жис­мо­ний тарбия тў­га­рагида ўғил-қизлар ёшларига мос машқлар билан шуғул­ланишади. Ҳар куни эрталаб бадантарбия машқ­лари­ни завқ билан бажа­ри­шади.

— Буларнинг ҳаммаси кела­жа­гимиз эгаларининг порлоқ ис­тиқболи учун, — дейди биз би­лан суҳбатда Д. Зокирова. — Машғулотлар шунчаки, хўжа­кўр­синга ўтил­май­ди. Тарбия­чиларимиз кас­бига содиқ, бо­ла­ларни чин дил­­дан севадиган кишилар. Боғчада болаларни юракдан яхши кўролмайдиган, у билан завқ, қувонч билан машғулот ўт­майдиган тарбия­чи ишлол­май­ди. Бизда тажри­бали Маҳ­буба Раҳмонова, Озо­да Саи­дова сингари тар­бия­чилар бор. Жамоамиздаги ас­тойдил меҳ­нат қилиш иштиёқи сабаб бир қанча ютуқларга эриш­­­ган­миз. Жумладан, 2015 йили Рес­публика "Китоб бай­рами"да фаол иштирок этдик. Ўтган йили эса "Энг обод таъ­лим муас­­сасаси" Республика кў­рик-танловида 1-ўринни эгал­ладик. Бу бизга яна куч, ғай­рат, иш­тиёқ беради. 

Яқинда жамоа учун яна бир қувончли воқеа бўлди. Ўн беш йиллик иш тажрибасига эга Нодира Очилова Халқ таълими вазирлиги тизимидаги мак­таб­­гача таълим муассасалари тар­биячилари ўртасида бўлиб ўтган "Йилнинг энг яхши тар­бия­чиси" кўрик-танловининг республика босқичида фахрли 1-ўринни қўлга киритиб, олий ўқув юртига имтиҳонсиз, дав­лат гранти асосида ўқиш имко­нига эга бўлди. Иштирокчи­ларнинг маънавий, ижтимоий-сиёсий, таълим-тарбиявий би­лимлари синовдан ўтказил­ган танловда Н. Очилова ўзининг кенг дунё­қараши, маҳорати, би­лим­дон­ли­ги билан эъти­роф­га са­зовор бўлди. Айниқса, унинг бо­­­­лалар билан ўт­­казган маш­ғулоти ижодий ёндашиш, за­мо­навий пе­да­гогик техно­ло­гия­лардан фой­даланиш асо­си­га қурил­гани, асосийси, бола­лар вақ­тини унум­­­ли ўтказгани ҳа­кам­­лар то­монидан юксак ба­ҳо­ланди.

— Бу энг завқли ва энг ҳая­жонли шарт бўлди, — дея таас­суротларини биз билан ўр­тоқ­лашади Н. Очилова. — Нота­ниш болалар, ку­тил­маган мав­зу. Аммо касбимни жуда ях­ши кўр­ганим учун ҳам болалар би­лан дар­ров дўст­лашиб ол­дик. "Та­биат" мав­зусидаги маш­­ғу­ло­тимни қи­зиқарли ўйин­лар би­лан олиб бордим. Шу вақт да­вомида ём­ғир, чақ­моқ, қор, шамол каби сўзлар­нинг инг­­лиз ва рус тил­ларида қандай ай­тилишини ҳам бо­ла­­ларга ўр­гатишга ҳа­ракат қил­дим. Йи­гир­­ма дақиқалик маш­­­­ғулот қан­дай ўтганини билмай қол­­­дик. Ва...Fолиб­ли­гим эълон қилин­ган­да, аввало, мендан ёр­­дами­ни аямаган устоз­ла­рим, қўл­лаб-қувватлаб турган жамоам, оилам, яқин­ларим кўз ўнгимдан ўтди. Бу жамоамиз­даги барча­нинг юту­ғи, деб айта оламан. Улар­­нинг ҳамма­лари­га раҳмат айтаман. Тар­биячи ўз устида мун­тазам иш­лаб, изланишдан тўхтамас экан, у учун муваф­фа­­қият эшик­­­­­лари очилиб бо­ра­­ве­ради. Келажакда бор би­ли­мим, ку­чимни Ватан тарақ­қиё­ти­га ҳисса қўша оладиган ақл­ли, зукко болаларни тар­бия­­лаш­га сарф этмоқчиман.

Тарбиячини ҳавас қилса ар­гизулик ғалабаси билан қут­лар­­канмиз, эзгу ишларига омад, муваффақият ёр бўлсин, деб қоламиз. 

 МОҲИНУР.


фотогалерея