Сўнгги янгиликлар

барча янгиликлар
Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида" фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши, вилоят халқ таълими, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамкорлигида ташкил қилинган "Маҳалла — менинг тақдиримда" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.
12-13 декабрь кунлари атоқли адиб ва таржимон Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Иброҳим Fафуров таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳри ҳамда Кармана ва Қизилтепа туманларида адабиёт байрамлари бўлиб ўтди.
7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллиги муносабати билан Навоий шаҳридаги "Фарҳод" маданият саройида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Календарь

ДуСеЧрПаЖуШаЯк
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031
«Декабрь 2017»

Суровнома

Сайтимизни қандай баҳолайсиз?

Абитуриентлар тест синовларини топширди

04.08.2017

Куни кеча мамлакатимиз­даги барча олий таълим муассаларига кириш имтиҳонлари бўлиб ўтди. Билимли, зукко, ақлли ёшларни талабаликка қабул қилиш синови  адолат ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилди.

Навоий давлат пе­да­го­ги­ка ҳамда Навоий дав­лат кончилик инс­титут­ла­рида тест куни аби­ту­риент­лар, улар­нинг ота-она­лари, яқин­лари учун барча шароитлар яратилди.

— Мамлакатимиз бўйлаб 730 минг нафар абитуриент билимларини си­нов­дан ўтказ­ган бўлса, уларнинг 27 минг нафарини навоийлик ёшлар таш­кил қилади, — дейди биз билан суҳ­батда Вазирлар Маҳ­камаси ҳузурида­ги давлат тест марка­зининг вилоят­даги доимий вакили Нурхон Бекниё­зов. — Хусусан, НДКИга 12 минг 162 нафар, НДПИга эса 14 минг 196 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Тест куни 37 та бино, 817 та аудитория аби­ту­риент­лар ихтиёрига топширилди. Уларнинг имти­ҳонни кўнгилдагидек топшириши учун аудито­риялар талаб даражасида жи­ҳозлан­ди. 2888 нафар аудитория на­зоратчиси, 150 нафар бино ва қават вакил­лари фаолияти йўлга қўйилди. Абиту­риентлар хонала­ри руч­ка, ёзув қоғози, ичимлик суви билан таъмин­ланди.

Бу йилги тест имтиҳони ҳақиқий би­лим­ли­лар талаба бўлиш бахтига лойиқ эканлигини кўрсатмоқда. Н. Бекниё­зов­­нинг таъкидлаши­ча, НДПИда ҳар бир  ўринга 9,5, НДКИ да эса 15,6 на­фар аби­туриент тўғри келмоқда. Де­мак, талаба­ликка осонликча эришил­майди. Аудито­рияга киришдан олдин абитуриентлар такикланган буюмлар­ни олиб киришга урин­маслиги қатъ­ий уқтирилиб, улар яна бир бор назо­ратдан ўтказилди. Абиту­риентлар би­лан суҳбатлашарканмиз, улар ҳам тест имтиҳони очиқ, адолатли ўтга­нини таъкидлашди.

Қизилтепа агросервис ва транс­порт касб-ҳунар коллежини тугатиб, НДПИнинг мактабгача таълим йўнали­шига ҳужжат топ­шир­гандим, — дейди ҳаяжон билан абиту­риент Меҳринисо Маматова. — Ҳозир тест синовларини топшириб чиқ­дим. Тестларни тўғри ечишга ҳаракат қил­­дим. Аудиторияда шгаргалкадан фой­даланиш ҳолатлари бўлма­ди. Ҳаққоний ўтди бари. Кела­жакда етук мутахассис бўлишни орзу қиламан.

Қизим Сурайёнинг НДПИга ик­кинчи йил имтиҳон топшириши, — дей­ди унинг онаси Самарқанд вилояти, Пахтачи туманидан Наси­ба Жалилова. — Тестдан чиқишини кутиб турибман. Ўтган йил 103 балл билан ўқишга киролмаганди. Бу йил ўз устида кучли ишлади. Биология, она тили фанла­ридан қўшимча машғулот­ларга қатнаш­ди. Тестлар­ни тўғри бажариб чиқади, деб умид қилиб турибман.

НДКИда хам тест синовлари қизғин, ҳая­жонга бой тарзда, очиқ, шаффоф­лик билан бўлиб ўтди.

Ўтган йил НДКИга омад, билимим етиш­май, ўқишга киролмагандим, — дейди карма­налик абитуриент Суҳроб Сайимов. — Ҳозир ноёб ва радиоактив металлар факультетига кириш учун тест топшириб чиқдим. Талаба бўла­ман, деган умиддаман.

Ҳақиқий билимлиларни саралайди­ган тест синови ортда қолди. Ишона­мизки, энг кучли, билимдон, зукко ёш­ларгина талабалик бах­тига мушарраф бўлишади. Ва юртимиз та­рақ­қиёти учун бор иқтидор, ғайратларини сарф­лашади.

 Зулфия БОБОЕВА.

фотогалерея